Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Иш берувчи ходимнинг турмуш ўртоғининг даволаниши учун ҳақ тўлашга рози бўлса
Ходим корхона раҳбарига тиббий муассаса билан тузилган шартнома бўйича турмуш ўртоғининг даволаниши учун ҳақ тўлашни сўраб ариза тақдим этди. Унинг аризаси асосида буйруқ чиқарилди. Бу вазиятда ЖШДС бўйича имтиёз қўлланиладими?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Бу вазиятда ходим учун ҳам, корхона учун ҳам солиқ оқибатлари юзага келади.
Солиқ кодекси иш берувчи томонидан ўз ходимлари ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмати кўрсатилганлиги учун ҳақ тўланганда ЖШДС бўйича имтиёзни назарда тутади
.
Ходимнинг турмуш ўртоғининг даволаниши учун тўлов – бу унинг жами даромад таркибида ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади
.
Ходимнинг турмуш ўртоғининг даволаниши учун тўлов суммасига:
- ижтимоий солиқ солинмайди, чунки меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди
; - у фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайади
.
Корхона даволанишга қандай ёрдам бериши, буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириши ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида батафсил маълумотни тавсияномада ўқинг.
![]()