Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув солиғи бўйича ҳисоботларни тўлдириш керакми
«Сув ҳисоби» тизими маълумотлари асосида сув солиғи ҳисоботини автоматик шакллантириш тўғрисидаги норма қабул қилингандан кейин қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш керакми, деган савол бўйича солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириш берди:
Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– 2025 йил 27 сентябрдан бошлаб СКнинг 447-моддасининг янги 4-қисми кучга киради: қишлоқ хўжалигида (шу жумладан балиқчиликда) сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳисобот солиқ органлари томонидан «Сув ҳисоби» тизими маълумотлари ва ваколатли органларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
Бунда, мазкур модданинг 3-қисми ўзгаришсиз қолдирилди: қишлоқ хўжалиги корхоналари аввалгидек ҳисоботни жорий солиқ йилининг 15 декабригача тақдим этишлари шарт.
Хулоса: автоматик тарзда шакллантирилган ҳисоботлар фақатгина ёрдамчи воситадир. Солиқ тўловчи уни текшириши ва белгиланган муддатда Солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиши шарт.
Иродахон Аббосхонованинг телеграм канали бу ерда > > >
«Сув ҳисоби» тизимида қандай ишлаш ҳақида йўриқномада ўқинг (давлат тилида).
Тавсиялар:
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни кимлар тўлайди;
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловларини қандай тўлаш керак;
- Йил якунлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш ва тўлаш мумкин;
- Алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қандай ҳисобланади.
![]()