Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Хўжалик юритувчи субъектнинг юридик манзили ўзгаришини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Нима, қайси муддатда ва қандай тартибда амалга оширилиши керак? Қандай ҳужжатлар тайёрлансин? new.birdarcha.uz сайтига қандай ўзгартириш киритиш мумкин?
2025 йилда Ўзбекистонда юридик манзил ўзгариши билан боғлиқ асосий жиҳатларни кўриб чиқамиз:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Ўзбекистонда «юридик манзил» атамаси ҳамма жойда қўлланилишига қарамай, бу тушунча ҳеч бир меъёрий ҳужжатда таърифланмаган.
Ташкилотнинг почта манзили қонун билан мустаҳкамланган. Шунинг учун бундан кейин юридик манзил ҳақида гапирганда почта манзилини назарда тутамиз.
Аслида – бу корхонанинг унинг уставида, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада ва юридик шахсларнинг давлат реестрида кўрсатилган жойлашган жойи. Почта манзили хўжалик юритувчи субъектнинг айнан шу жойда ҳақиқатда жойлашганлигини назарда тутади
.
Манзилни ўзгартириш учун сабаблар турлича бўлиши мумкин. Жумладан:
- ташкилотнинг кўчиши (ижара шартномасини бекор қилиш, штатни кенгайтириш, офис шароитларини яхшилаш, эски бинони бузиш ва бошқалар);
- ўз биносини сотиб олиш ёки қуриб битказиш;
- бирлашиш ёки ажралиб чиқиш шаклида қайта ташкил этиш;
- таъсисчиларнинг бошқа ҳар қандай сабабларга кўра манзилни ўзгартириш истаги.
Якка тартибдаги тадбиркорларда юридик манзилнинг ўзгариши яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Эътибор беринг
Манзил ўзгартирилган пайтдан бошлаб 10 кун ичида қайта рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш керак.
Почта (юридик) манзилини new.birdarcha.uz сайти орқали қандай ўзгартириш мумкин
Бугун ҳамма нарсани онлайн қилиш мумкин. Асосийси, юридик шахснинг солиқлардан қарзи бўлмаслиги керак.
Шундай қилиб, 2025 йилда Ўзбекистонда юридик манзилни ўзгартириш учун раҳбар ёки бухгалтер корхонанинг ЭРИси мавжуд бўлган тақдирда ҳавола бўйича ўтиб, сайтдаги кўрсатмаларга амал қилган ҳолда тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши кифоя.
Энди юридик шахслар жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда ушбу ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибида киритади. Тартиб-таомилни соддалаштиришнинг асосий шарти – корхонанинг БҲМнинг 300 бараваридан (1 августдан – 123,6 млн сўмдан кўп бўлмаган) ортиқ солиқ қарзи бўлмаслиги
. Бунда рўйхатдан ўтказувчи органга ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим этиш шарт эмас.
Сизга ёрдам бериш учун скриншотлар ва уларга тушунтиришлар билан жуда батафсил босқичма-босқич йўриқнома мавжуд:
Корхонанинг ўзида ўзгаришларни ҳужжат билан қандай расмийлаштириш мумкин
Ўзгартиришларни онлайн киритиш ва ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи давлат органига тақдим этиш зарурати йўқлиги уларни корхонанинг ўзида расмийлаштириш керак эмаслигини англатмайди.
Барибир қуйидагиларга тўғри келади:
- юридик манзилни ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинадиган таъсисчилар йиғилишини ўтказиш ва бу ҳақда баённомада акс эттириш. Ёки ягона муассиснинг қарори қабул қилиниши ва барча қоидалар бўйича расмийлаштирилиши керак;
- таъсис ҳужжатларига ҳам янги манзилдаги бинога эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар асосида ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ. Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳозирги вақтда бу ҳужжатларни талаб қилмаса-да, корхонанинг ўзгартирилган устави ва таъсис шартномаси бўлиши керак. Нима учунлигини – «Корхона манзили ўзгарганда бухгалтер нималарга эътибор қаратиши керак» тавсиясидан билиб олишингиз мумкин;
- давлат божини тўлаш.
Юридик манзилни ўзгартириш учун ариза нега рад этилиши мумкин
Юридик манзилни ўзгартириш тўғрисидаги ариза қуйидаги сабабларга кўра рад этилиши мумкин:
- давлат божини тўламаслик ёки қисман тўлаш;
- солиқ қарздорлиги.
Агар рад этиш солиқ қарзи билан боғлиқ бўлса, солиқ мажбуриятларини бажаргандан сўнг юридик манзилни қайта рўйхатдан ўтказишдан ўтишингиз мумкин.
Эътибор беринг!
Қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Манзил ўзгариши муносабати билан рўйхатдан ўтказишда контрагентларни хабардор қилиш, лицензияларни қайта расмийлаштириш, автопаркни қайта рўйхатдан ўтказиш ва бошқа мажбурий ҳаракатларни амалга ошириш зарурми, батафсил тавсияномада ўқинг:
Агар сизнинг ҳолатингизда нафақат юридик манзил, балки бошқа ҳисоб маълумотлари ҳам ўзгарган бўлса, бу ўзгаришларни қандай амалга оширишни билиб олинг.
![]()