Камерал текширувдан кейин ҳисобрақамни ёпиш: тасодифми ёки қонуният?

preview

Материалда гап бораётган вазият истисно бўлиши керак эди, лекин афсуски, у оммавий хусусиятга эга. Тадбиркорларга яна барча ишларни қўйиб, «қўлида муҳр билан» солиқ инспекциясига бориб тизим хатоликлари оқибатлари билан ўзаро ҳисобни аниқлашга тўғри келмоқда.

Buxgalter.uz ўқувчилари билан ёқиндаги амалиёт мисолини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА баҳам кўрди:

 

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

– Камерал текширув натижалари бўйича солиқ тўловчи талабнома олди. Белгиланган муддатда – СК 138-моддасига мувофиқ 5 кун ичида – у солиқ органига ўз нуқтаи назарини асослаб жавоб юборди ва тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилди. Ҳамма нарса тизимда қайд этилган.

Талабномага жавоб юборилганидан бир неча кундан кейин кутилмаганда юридик шахснинг ҳисобрақами ёпилди.

Солиқ инспекциясига қилинган қўнғироқлар ҳеч нарсага олиб келмади. Ижрочига мурожаат этиб бўлмайди. my3.soliq.uz тизимида солиқ инспектори кўрсатилган – сурати, Ф. И. Ш. билан. Мана у, «алоқадаги» вакил кўрингандек бўлди. Унга мурожаат қиламиз: «Бизга ҳисоб-китобни тўхтатиб қўйишди – нима учун? Биз талабномага жавоб бердик...» Инспектор рад қилади: «Бу менинг масъулиятим доираси эмас – камералкани ўтказувчи ҳал қилади».

Қонуний савол: юридик шахсга мутасаддилик қилувчи солиқ инспектори ёрдам бера олмаса, у умуман нима учун керак?

Масъул инспекторнинг телефон рақамини бериш илтимосига унинг жавоби: «Билмайман, 1198га қўнғироқ қилинг». Солиқ қўмитасининг кол-марказга ҳеч бўлмаганда бир марта қўнғироқ қилишга ҳаракат қилганлар биладилар: бу осон вазифаэмас  ва агар унга уланганда ҳам, «Сиз бу ерга эмас» деб эшитиш эҳтимоли юқори.

Натижада юридик шахс раҳбари, ўша солиқ инспекторининг маслаҳати билан инспекцияга шахсан боради. Муҳр билан. Ва фақат камерал текширув инспектори билан жонли мулоқатдан кейин солиқ тўловчи вазият ҳал қилинади ва ҳисобрақам очилади деб умид қилади.

Инспектор ҳисобрақамни тўхтатиш сабабини айтди:

– Сиз жавоб бермадингиз.

– Бердик! Тизимда ҳамма нарса бор: жавоб, сана, скриншотлар... Бу ҳамма нарса электрон усулда, қоғоз шаклида эмас!

  

 

– Маъқул, сизга ҳисобрақамни бугун ёки эртага очамиз.

Лекин на ўша куни, на кейинги куни ҳисобрақам очилмади. Тадбиркорлик субъекти товар ва хизматлар етказиб берувчиларни, фойдани йўқотади ва амалда ишлай олмайди.

Солиқ кодексининг 111-моддаси бўйича ҳисобрақамни блоклаш талабларни муддатида бажармаганда мумкин. Лекин талабнома бажарилган бўлсада (асослар тасдиқловчи ҳужжатлар билан тақдим этилган), ҳисобрақам  блоклаганда, буни қонуний деб ҳисоблаб бўлмайди. Солиқ тўловчи хатолик ундан ўтмаганлигини исботлашга мажбур бўлган айбдор мавқеидаги ҳолатда қолади.

Ҳисоб-китобсиз бир кун – бу шунчаки ноқулайлик эмас

Ҳисобрақам тўхтатилган бир сутка давомида ҳам бизнес пул, шериклик муносабатлари, обрўни йўқотиши мумкин. А агар ҳисобрақамда бугун бизнес-шерикка ўтказиш керак бўлган миллиард ётган бўлсачи? Эртага – кеч бўлади. Кечикиш учун жаримани, обрў зарарини ким қоплайди? Ҳисобрақамни ноқонуний блоклагани учун ким жавоб беради?

Солиқ тўловчининг солиқчилар ҳаракатлари юзасидане судда шикоят қилиш ҳуқуқи бор:

  • ноқонуний ҳаракатни қайд этиш,
  • давлат божини тўлаш,
  • судга ариза бериш,
  • мажлисларга қатнашиш, тасдиқловчи ҳужжатларни тўплаш, маслаҳатчи ёллаш...
  • адолатни тиклашга ҳафталар (ойлар бўлмаса) сарфлаш...

Ва бунинг ҳаммаси – талабномага жавобни кўрмаган тизим хатолиги туфайли.

Биз идораларнинг кўп сонли тизимларини рақамлаштириш шароитида ишлаяпмиз. Солиқ инспекциясининг талабномаларига жавоблар электрон алоқа каналлари орқали йўналтирилади ва дарҳол тизимда қайд этилади. Лекин инсоний омил, бюрократия ва «стрелкаларни бошқа томонга йўналтириш» ҳанузгача фактлардан кўра кўпроқ нарсани ҳал қилади.

Солиқ тўловчилар аниқ нарсани исботлаш учун вақт сарфлашар экан, битта савол  қолади: тизим хатоликлари учун нега тадбиркорлик субъектлари пул тўламоқда?

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text209745_kameral_tekshiruvdan_keyin_hisobraqamni_epish_tasodifmi_eki_qonuniyat