Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
"Asl Belgisi" матбуот хизмати тадбиркорлар учун эслатма эълон қилди. Маълумотлар билан ўртоқлашамиз:
- Кодлар нархи: ишлаб чиқарувчилар ёки импорт қилувчилар “Asl Belgisi” операторига фақат маркировка кодлари ҳақини тўлайдилар. Бир маркировка коди 76 сўм 16 тийин (ҚҚС билан) туради. Тўлoв эса маҳсулoтга кoд қўлланилгандан кейин қилинади. Агрегация кoдлари бепул тақдим этилади.
Агрегация қандай амалга оширилади, бу ҳақда Buxgalter PRO тавсияларида ўқинг> > >
- Кодларни чоп этиш/қўллаш хизматлари ва ускуналари товар айланмаси иштирокчиси ҳамкорлик қиладиган хизмат кўрсатувчи провайдерлар ёки интеграторлар томонидан тақдим этилади. Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар ҳамкорлик қилиш учун компанияни ўзлари танлайдилар ва шартнома бўйича хизмат ҳақини тўлайдилар.
- МАИни рўйхатдан ўтказишда ҳамроҳлик қилиш (жумладан, улгуржи-чакана сегмент) ва рақамли маркировка тизими операторининг қўллаб-қувватлаш хизмати билан барча маслаҳатлар бепул.
- Кодларни буюртма қилиш учун 3 та шарт мавжуд:
1. ООО CRPT-TURON МЧЖ маркировкалаш оператори билан шартнома тузиш.
2. Шахсий ҳисобни тўлдириш.
3. Товар карточкасини "Asl Belgisi" МАТ Миллий каталогида рўйхатдан ўтказинг.
- Буюртма ҳажми:
Бир вақтнинг ўзида ҳар бир пoзиция учун 150 000 кoддан 10 тагача тoвар пoзициясига (бир гуруҳдан) буюртма бериш мумкин.
Сизга ёрдам бериш учун тавсиямиз бор!
Маркировкаланадиган товарлар реестрида рўйхатдан ўтказиш, маркировкалаш ва агрегациялаш, рақамли маркировкалаш қоидаларининг турли хил бузилишлари ҳамда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун назорат саналари тўғрисида бу ерда ўқинг:
- Товарлар қандай маркаланади ва ушбу қоидаларни бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш керак > > >
![]()