Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Солиқчилардан хабарнома олинганда, 4-invest (asosiy) shakliни топшириш керакми
Айрим ташкилотлар my3.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига чораклик статистика ҳисоботининг 4-invest (asosiy) shakliни топшириш зарурлиги ҳақида солиқ органининг хабарномасини олди. Ваҳоланки Миллий статистика қўмитаси сайтидаги ҳисоботлар рўйхатида хўжалик юритувчи субъектнинг бундай ҳисоботи мавжуд эмас.
Бу вазиятда бухгалтер нима қилиши керак?
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
4-invest (asosiy) shakli ҳисоботи (Инвестиция фаолияти, биноларни ва иншоотларни фойдаланишга топшириш ҳақидаги ҳисобот)ни қуйидагилар тақдим этишидан бошлайлик:
- қурилишнинг хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан иқтисодий фаолиятнинг барча турларини амалга оширувчи юридик шахслар (кичик корхона микрофирмалари, фермер хўжаликлари, нотижорат ташкилотларидан ташқари) – ҳисоботнинг 1, 2, 4 ва 5-боблари;
- инвестиция лойиҳасининг ижрочилари (ташаббускорлари) – ҳисоботнинг 3-боби;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг мухандислик компаниялари, бошқа юридик шахслар – ҳисоботнинг 6-боби (ижтимоий объектлар қурилиши).
Шунга мувофиқ, агар сиз кичик бизнес тоифасига кирмасангиз, ННТ бўлмасангиз ва фермер хўжалиги бўлмасангиз – ҳеч шубҳасиз ҳисоботни топшириш керак. Агар тегишли фаолият бўлмаса, у ҳолда – бўш ҳисоботни топширасиз (маъмурий жарималарни олмаслик учун).
4-invest (asosiy) shakli – чораклик ҳисобот. Тақдим этиш муддати – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6-санасидан кеч эмас (яъни – сўнгги муддат – 6 октябрь, душанба).
Солиқчилар ўз билдиришномасида муддатларни бузиш, тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри маълумот тақдим этиш учун маъмурий жавобгарлик ҳақида эслатади (МЖтК 215, 230 ва 305-моддалари).
Агар сиз юридик шахсларнинг санаб ўтилган тоифаларига мансуб бўлмасангиз ва сизда stat.uz да тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхатида 4-инвест (асосий) шакли мавжуд бўлмаса, бу бошқа масала. Лекин бунда сиз ҳам билдиришнома олдингиз.
Миллий статистика қўмитаси ходимлари сизга шуни тавсия қилади: агар билдиришнома келган бўлса, ҳисоботни топшириш керак. Энг сўнггида уни рад этишлари мумкин, лекин сиз жаримага учрамайсиз ва тушунтиришларга вақт сарфламайсиз, бу муҳим.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади