2025 йил октябрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

preview

Октябрь ойида айрим ташкилотларга турли даврлар -- сентябрь, 2025 йилнинг III чораги ва йил учун статистика бўйича ҳисобот топшириш керак бўлади.

Buxgalter.uz ким, қачон ва қандай ҳисоботлар топширишини аниқлаштирди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ташкилотингиз қандай статистика ҳисоботи шаклларини топшириши кераклигини билиш учун Миллий статистика қўмитасининг  – stat.uz сайтига киринг. Бош саҳифада «Интерактив хизматлар» бўлимини, сўнгра очиладиган менюда – «Тақдим етиладиган ҳисоботлар рўйхати»ни танланг. Текшириш учун ташкилотнинг СТИРини кирититш керак.

Октябрь ойига оид статистика ҳисоботларининг умумий рўйхатини жадвалимиздан кўришингиз мумкин:

Илова рақами

Шакли ва муддати

Ҳисобот номи

Ким топширади

2025 йилда топшириш муддати

3

4-invest (asosiy) – чоракли

Инвестиция фаолияти, бинолар ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот

1, 2, 4 ва 5-бўлимлар – барча иқтисодий фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар, шу жумладан қурилишни хўжалик бошқаруви органлари (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлари, нотижорат ташкилотларидан ташқари).

3-бўлим – инвестиция лойиҳаси ижрочилари (ташаббускорлар). 6-бўлим – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликларининг инжиниринг компаниялари, бошқа юридик шахслар

6 октябрдан кечиктирмай

4

4-invest (xorijiy) shakli – чоракли

Ўзбекистон Республикасига чет элдан инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга инвестициялар тўғрисида ҳисобот

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар, чет элдан молиявий ва номолиявий воситаларни олган ташкилотлар, чет элда инвестицияларни амалга оширувчи корхоналар, экспорт (импорт) операциялари билан шуғулланувчи корхоналар (банклар, бошқа кредит муассасаларидан ташқари)

29 октябрдан кечиктирмай

7

4-sanoat (mahalliylashtirish) shakli – чоракли

Маҳсулотлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш борадиги тўғрисида ҳисобот

Маҳаллийлаштириш дастурлари иштирокчилари

5 октябрдан кечиктирмай

12

4-sanoat (metall) shakli – чоракли

Қора ва рангли металлардан маҳсулотларнинг ресурс базасини ҳосил қилиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш тўғрисида ҳисобот

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вазирликка қарашли хўжалик субъектлари бўйича жамловчи маълумотларни топширадилар; жойлардаги ижро ҳокимияти органлари – ҳудудга қарашли хўжалик субъектлари бўйича жамловчи маълумотларни топширадилар

5 октябрдан кечиктирмай

18

3-paxta shakli – йилига 3 марта (1 октябрь ҳолатига)

Пахта хомашёсини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот

Пахта хомашёсини тайёрловчи ташкилотлар

6 октябрдан кечиктирмай

20

3-pilla shakli – йилига 3 марта (1 октябрь ҳолатига)

Пиллани харид қилиш тўғрисида ҳисобот

Пилла етиштириш ташкилотлари

5 октябрдан кечиктирмай

23

4-fx shakli – чоракли

Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот

Фермер хўжаликлари

5 октябрдан кечиктирмай

24

4-dx shakli – чоракли

Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот

Маҳалла фуқаролар йиғини

5 октябрдан кечиктирмай

28

4-daftar shakli – чоракли

Электрон онлайн аукционлар асосида ижарага берилган ер участкаларида ташкил етилган деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот

Туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари бўлимлари ("Темир дафтар"га киритилганлар фаолияти бўйича);

туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлимлари ("Хотин-қизлар дафтари"га киритилганлар фаолияти бўйича);

туман (шаҳар) Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ("Ёшлар дафтари"га киритилганлар фаолияти бўйича);

туман (шаҳар) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлимлари ("Темир", "Хотин-қизлар" ва "Ёшлар дафтари"га киритилмаган фуқароларга ижарага берилган ер участкалари бўйича)

5 октябрдан кечиктирмай

31

4-mehnat shakli – чоракли

Меҳнат бўйича ҳисобот

Юридик шахслар ва юридик шахсларнинг мустақил бўлинмалари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, УЖМШ, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари, нодавлат муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари)

6 октябрдан кечиктирмай

39

4-transport shakli – чоракли

Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус транспорти) ишлари тўғрисида ҳисобот

Ўз балансида 5 тадан ортиқ автомобилга эга бўлган ёки ижарага олувчи юридик шахслар (нотижорат ташкилотлари, кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари);

йўловчиларни электр транспорт билан ташувчи юридик шахслар

5 октябрдан кечиктирмай

46

1-umumta'lim shakli – йиллик

-----/ ўқув йили бошига умумтаълим муассасасининг ҳисоботи

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг умумтаълим муассасалари;

бошқа идораларнинг умумтаълим муассасалари, мулкчилик шакли ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, лицензия асосида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар

30 октябрдан кечиктирмай

60

12-moliya shakli – ойлик

Ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида ҳисобот

Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари);

юридик шахслар – тижорат ташкилотларининг мустақил бўлинмалари

18 октябрдан кечиктирмай

64

12-korxona shakli – ойлик

Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот

Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари);

юридик шахслар – тижорат ташкилотларининг мустақил бўлинмалари;

нотижорат ташкилотлари

5 октябрдан кечиктирмай

64/1

12 korxona (savdo) (12 korxona shakliga ilova) – ойлик

Ҳудудий-мустақил бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси бўйича ҳисобот

Улгуржи, чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи, овқатланиш ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) ҳудудий-мустақил бўлинмаларга эга юридик шахслар

5 октябрдан кечиктирмай

64/2

12 korxona (sanoat) – ойлик

Ҳудудий-мустақил бўлинмаларга эга юридик шахсларнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳисобот

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

6 октябрдан кечиктирмай

64/4

4 MIZ (12 korxona shakliga ilova) – чоракли

Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, технопарклар ва кластерлар иштирокчиси мақомига эга ташкилотлар фаолияти тўғрисида ҳисобот

МИЗ, махсус илмий-технологик зона, туристик-рекреацион зона, эркин савдо зонаси, махсус саноат зонаси, кичик саноат зонаси, технопарк иштирокчиси мақомига эга юридик шахслар, шунингдек кластерлар ва уларнинг мустақил бўлинмалари (кичик тадбиркорлик субъектларини ҳам ўз ичига олади)

20 октябрдан кечиктирмай

Статистика ҳисоботини топширмаганлик ёки муддатларни ўтказиб юборганлик учун жавобгарлик

Агар статистика ҳисоботи муддатида тақдим этилмаса, кечиктириб юборилса ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса, ташкилот мансабдор шахси МЖТК 215-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Биринчи бузилганда жарима миқдори  БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригачани ташкил этади. 2025 йил 1 августдан амалдаги БҲМнинг янги ҳажмини ҳисобга олганда, бу – 2 884 000–4 120 000 сўм.

Эътибор беринг

Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари биринчи марта бундай ҳуқуқбузарликни содир қилган ва уни аниқланган пайтдан бошлаб 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлсалар, маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бошланмайди, бошланган иш эса тўхтатилиши лозим .

 

Йил давомида такрорий бузилиш янада қатъийроқ жазога – БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача олиб келади. Пул ифодасида 1 августдан бошлаб – 4 120 000–6 180 000 сўм.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text210869_2025_yil_oktyabr_oyida_qanday_statistika_hisobotlarini_topshirish_kerak