Харажатларнинг 10 та тури: фойда солиғи мақсадида чегириладиган ёки чегирилмайдиган

preview

Ушбу эслатма Солиқ кодексига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблашда шубҳа туғдирадиган харажатларни тез тўғри таснифлаш имконини беради.

  

1. Бола учун нафақалар ва ходимларга тўловлар, касаллик варақалари


Тўлов тури

Қандай харажат

НҲҲ нормаси

Бола туғилиши муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам

Чегириб ташланмайдиган

СК 317-м. 6-б.

2 ёшгача бола учун нафақа

Чегириб ташланадиган

СК 305-м. 4-қ. 3-б.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси

Чегириб ташланадиган

СК 305-м. 4-қ. 3-б.

 

2. Хайрия ёрдами


Тўлов тури

Қандай харажат

СК нормаси

1

Хайрия ёрдами, 2–4-бандларда кўрсатилган маблағлар бундан мустасно

Чегириб ташланмайдиган

СК 317-м. 7-б.

2

Меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик қилиш учун йўналтирилган маблағлар

Чегириб ташланадиган

СК 317-м. 7-б.

3

Ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш

Чегириб ташланадиган

СК 317-м. 7-б.

4

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар

Чегириб ташланадиган

СК 317-м. 7-б.

 

3. Касаба уюшмасига бадаллар

Чегириб ташланмайдиган харажат

Касаба уюшмаси ташкилотлари – ихтиёрий бирлашмалар. Касаба уюшмасига ажратмалар қонунчиликда назарда тутилмаган бўлиб, солиқ тўловчилар томонидан фаолиятни амалга ошириш шарти ҳисобланмайди.

СК нормаси: СК 317-м. 29-б., 06.12.2019 й. ЎРҚ-588-сон 3-м.

 

4. ССПга аъзолик бадаллари

 

Корхона тоифаси

Қандай харажат

НҲҲ нормалари

ССПга ихтиёрий равишда аъзо бўладиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари

Чегириб ташланмайдиган

СК 317-м. 29-б.,

712-II сон ЎРҚ 17-м.

СППга мажбурий равишда аъзо бўладиган компаниялар

Чегириб ташланадиган

 

5. Яроқсиз ТМЗни ҳисобдан чиқаришдан зарарлар


ТМЗ яроқсизлиги сабаби

Қандай харажат

НҲҲ нормалари

ТМЗни сақлаш муддати ўтганлиги, жисмоний ёки маънавий эскирганлиги, шунга ўхшаш бошқа сабабларга кўра ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар

Чегириб ташланмайдиган

СК 317-м. 34-б.

ТМЗни фавқулодда ҳолатлар: табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва ҳ.к. оқибатида яроқсизлиги сабабли ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар  

Чегириб ташланадиган

 

6. Пеня ва жарималар

Чегириб ташланмайдиган харажат

Бюджет тизимига ҳисобланган ҳар қандай пенялар, жарималар ва санкциялар чегириб ташланмаслиги лозим.

СК нормаси: СК 317-м. 19-б.

 

7. Абонементлар, ходимларга тадбирларга бориш учун чипталар


Абонемент, чипта тури

Қандай харажат

НҲҲ нормалари

Спортзалга абонементлар – ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромади

Чегириб ташланмайдиган

СК 317-м. 3-б.

 

Ходимларга ва уларнинг яқин қариндошларига оммавий-маданий ҳамда концерт-томоша тадбирларига бориши учун чипталар

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларининг 0,5 %идан кўп бўлмаган миқдорда чегириб ташланадиган

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларининг 0,5 %идан кўп бўлган миқдорда чегириб ташланмайдиган

  

8. Меҳнат шароитларини яратиш харажатлари

Шартларга риоя этилганда чегириб ташланадиган харажат

Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши шарт. Бундай шароитларни яратиш – иш берувчининг мажбурияти (МК 352-м.).

Меҳнатни муҳофаза қилиш мақсадида белгиланган тартибда маблағлар ва зарур материаллар: махсус кийим-бош, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари ва шу кабилар ажратилади.

Барча талаблар ва шартларга риоя қилинган тақдирда меҳнат шароитларини яратиш харажатларини чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритиш мумкин:

  • ушбу маблағ ва материаллар бошқа мақсадларга сарфланмаса;
  • маблағлар ва материаллардан фойдаланиш тартиби жамоа шартномасида ёки иш берувчи билан ходимларнинг вакиллик органи ўртасидаги келишувга кўра белгиланса (МК 353-м.);
  • меҳнатни муҳофаза қилиш харажатлари нарх белгилаш сиёсатига киритилса. Бу зарурий шарт, сабаби нархлар барча харажатларни қоплаш ва корхонанинг фойда олишини таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши керак;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш харажатлари жамоа шартномасида батафсил кўрсатилса.

СК нормаси: СК 305-м. 4-қ. 3-б.

 

9. Фойдаланилмайдиган асосий воситаларнинг эскириши

Норма доирасида чегириб ташланадиган харажат

Ташкилот бир йилдан ортиқ муддат давомида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланадиган актив асосий восита деб эътироф этилади. Ёки – хўжалик фаолиятини юритишда маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни бажариш, шунингдек ижарага бериш учун (5-сон БҲМС 3-б. 2-хатб.). Корхона уни сотадиган бўлса, объектни товар сифатида таснифлаш лозим (4-сон БҲМС 3-б. 2-хатб.).

Корхона ишлаб чиқаришда АВдан фойдаланмоқчи бўлса, бухгалтерия ҳисобида амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулини қўллаш тавсия этилади, бунда амортизация суммаси ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш бўлмаганда амортизация ҳисобланмайди. Қўлланиладиган амортизация усулини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Солиқ солиш мақсадида амортизация тўғри чизиқли усулда ҳисобланади. Амортизация ҳисоблашда СК 306-моддасида белгиланган нормалар доирасида ҳисобланган сумма чегириб ташланади:

  • бинолар – 5%;
  • иншоотлар – 10%;
  • машина ва ускуналар (транспорт ускуналаридан ташқари) – 20%;
  • автотранспорт воситалари, автомобиль кузовлари (корпуслари), тиркамалар ва ярим тиркамалар, бошқа транспорт ускуналари – 20%;
  • компьютерлар ва периферик ускуналар – 40%;
  • бошқа гуруҳларга киритилмаган амортизацияланган активлар – 15%.

Ушбу нормалардан ортиқча ҳисобланган амортизация – чегириб ташланмайдиган харажат.

 

10. Газ ва электр энергияси бўйича лимитдан ортиқ харажатлар


Нормативдан ортиқ харажат сабаби

Қандай харажат

СК нормаси

Харажат камчиликлар ва бузилишларни бартараф этиш билан боғлиқ

Чегириб ташланмайдиган

СК 317-м. 9-б.

Энергия ресурсларини ўғирлаш

Чегириб ташланмайдиган

СК 317-м. 10-б.

Харажат даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ эмас

Чегириб ташланмайдиган

СК 317-м. 18-б.

Истеъмол қилиш нормативи нотўғри белгиланган

Чегириб ташланадиган – агар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асослай ва ҳужжатлар билан тасдиқлай олсангиз

СК 305-м.

Янги ишлаб чиқариш ёки янги маҳсулот ўзлаштирилаётганда

СК 305-м.

 

 

 

 

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text211136_eslatma_harajatlarning_10_ta_turi_foyda_soligi_maqsadida_chegiriladigan_eki_chegirilmaydigan