Пригодятся в январе материалы экспертов:
Жисмоний шахсдан квартира сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қандай қўллаш мумкин
Жуда кенг тарқалган ҳолат: корхона жисмоний шахсдан кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидан квартира сотиб олади. Уни нотурар жойга ўтказиш ва унда, масалан, дўкон ёки савдо офиси очиш режалаштирилмоқда. Солиқ оқибатларини тушунтирамиз:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Агар квартира сотилган пайтда у хусусий турар жой бўлса ва ўз эгасига 36 ойдан ортиқ муддат давомида тегишли бўлса, жисмоний шахснинг даромадига ЖШДС солинмайди
.
Бу мулкий даромад бўлгани учун унга ижтимоий солиқ солинмайди.
Агар жисмоний шахс турар жойни 3 йилдан камроқ вақт олдин сотиб олган бўлса ва энди уни юридик шахсга сотса, сотишдан олинган даромадга тўлов манбаида ЖШДС солинади.
Ушбу ҳолатда сотишдан олинган даромадни қандай аниқлаш ва кўчмас мулкни сотишдан олинган даромаддан ЖШДСни қандай ҳисоблаш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги тавсияда ўқинг > > >
Шунингдек, унда жисмоний шахсдан нотурар жой сотиб олиш билан боғлиқ вазият кўриб чиқилади.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
![]()