Апостилни онлайн қандай қўйиш мумкин

preview

Расмий ҳужжатларга апостилни my.gov.uz сайти орқали онлайн қўйиш мумкин.

Буни қандай амалга ошириш ҳақида сўзлаб берамиз:

Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Хизматни бу ерда олишингиз мумкин > > >

Хизмат пуллик (БҲМнинг 0,18 бараварига тенг, яъни 74 160 сўм.)

Ўзбекистонда қуйидаги ҳужжатларга апостиль қўйилади:

  • туғилганлик, вафот этганлик, никоҳ ёки ажралиш тўғрисидаги гувоҳномалар;
  • таълим муассасалари томонидан берилган дипломлар, аттестатлар, таълим ва ўқиш тўғрисидаги барча ҳужжатлар ҳамда уларга иловалар;
  • суд қарорлари;
  • ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
  • бошқа нотариал ҳужжатлар (васиятномалар, ишончномалар ва ҳоказо);
  • савдо реестридан кўчирмалар, солиқ рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги маълумотномалар.

Шунингдек,my.gov.uz орқали адлия органлари ва муассасалари, ФҲДЁ органлари, судлар, прокуратура, тергов, суриштирув ва дастлабки тергов органлари, Ташқи ишлар вазирлиги, ўрта махсус, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатларга апостиль қўйиш мумкин. Тегишли орган ёки ташкилотни очилувчи рўйхатдан (давлат тилида) танлаш лозим бўлади.

 

Хизматни қандай олиш мумкин

1. https://my.gov.uz/ сайтининг "Соҳалар" бўлимига киринг. Ушбу хизмат "Адлия" бўлимида жойлашган. Ёки https://my.gov.uz/uz/service/543 ҳаволаси орқали "Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш" бўлимига ўтинг.

 

2. "Хизматни олиш" тугмасини босинг ва ONE-ID орқали тизимга киринг.

3. Аризани расмийлаштиришнинг барча босқичларини бажаринг:

1-қадам: Оферта. "Кейинги" тугмасини босиш орқали оммавий оферта шартларини қабул қиласиз.

 

2-қадам: Ариза берувчи ҳақидаги маълумот. Рўйхатдан танланг ва керакли майдонларни тўлдиринг: вилоят, туман, электрон почта манзили, расмий ҳужжат тури, фуқаролиги.

  

3-қадам: Расмий ҳужжат ҳақидаги маълумот. "Ҳужжат қўшиш" тугмасини босинг, катакчаларни тўлдиринг, ҳужжатни PDF форматида юкланг.

Сақлаш тугмасини босинг ва сўровни юборинг.

 

Хизмат кўрсатиш муддатлари

Агар ҳамма нарса тўғри тўлдирилган бўлса ва расмий ҳужжатингиз билан боғлиқ муаммолар юзага келмаса, сизга 2 иш куни ичида (зарур ҳолларда – 10 иш куни ичида) хизмат кўрсатилади.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text211290_apostilni_onlayn_qanday_quyish_mumkin