Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув солиғи бўйича ҳисоботлар автоматлаштирилди
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни шакллантиришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди.
Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Солиқ органларининг ахборот базаси «Сув ҳисоби» тизими билан интеграция қилингани туфайли, энди фойдаланилган сув ҳажми ва солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда солиқ ҳисоботига қўйилади.
Мy.soliq.uz порталида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича янги 10601_19 пакет жойлаштирилди.
Ҳисобот автоматик тарзда шакллантирилади – фойдаланувчи маълумотларни текшириши ва ҳисоботни шахсий кабинет орқали юбориши керак.
Ҳисобот топшириш муддатлари
Қишлоқ хўжалиги корхоналари солиқ ҳисоботини йилига бир марта – жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай тақдим этадилар
.
Солиқ тўлаш муддатлари
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш икки босқичда амалга оширилади:
- 1 октябргача – солиқ органлари томонидан белгиланган йиллик солиқ суммасининг 70%;
- 15 декабргача – қолган қисми.
Саволлар юзага келганда, бириктирилган солиқ инспекторига мурожаат қилинг ёки my.soliq.uz порталдаги фикр-мулоҳаза тизими орқали хабар юборинг.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
![]()
