Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Иш берувчилар ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача реестрларни тақдим этадилар ва ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар тўлайдилар
.
Ҳисоблаш, умуман олганда, мураккаб эмас, лекин амалда нозик томонлари бўлиши мумкин. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий бадалларни ва олиниши лозим бўлган иш ҳақи миқдорини қандай ҳисоблашни мисол тариқасида кўриб чиқамиз:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
2025 йил ноябрь ойида ҳисобот санаси 17 ноябрга кўчирилади, чунки 15 ноябрь – шанба.
Масалан, ҳисобот ойи учун ходимга 5 000 000 сўм иш ҳақи ҳисобланди.
ЖШДС ҳисоблаймиз:
- 5 000 000 х 12% = 600 000 сўм.
ШЖБПҲга бадалларни ҳисоблаймиз:
- 5 000 000 х 0,1% = 5 000 сўм.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЖШДС суммаси қуйидагиларни ташкил этади:
- 600 000 – 5 000 = 595 000 сўм.
Ходим қўлига қуйидагиларни олади:
5 000 000–595 000-5 000 = 4 400 000 сўм.
Энди нозик жиҳатлар:
1) ходим солиқ солишдан қисман озод қилиш тарзидаги ЖШДС бўйича имтиёзга эга бўлиш ҳуқуқига эга;
2) ходимда нафақат мажбурий, балки ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ҳам мавжуд;
3) ходим ўз ШЖБПҲдан ихтиёрий бадалларнинг бир қисмини уларни киритган ҳисобот йили тугагунига қадар муддатидан олдин олса.
Ушбу мисолларнинг барчаси, шу жумладан ШЖБПҲга мажбурий ва ихтиёрий бадаллар бўйича бухгалтерия ўтказмалари, тавсияда батафсил кўриб чиқилади:
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()