ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қандай тўлдириш керак
Тавсияда:
– ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш тартиби ва тўлдиришга доир мисол;
– бош офис ва филиал учун ҳисоботни тўлдиришга доир мисоллар.
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали қуйидагилар тайинланади ва тўланади
:
- 2026 йил 1 январдан бошлаб проактив шаклда – ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
- 2026 йил 1 июлдан бошлаб проактив шаклда – вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси;
- фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2030 йил 1 январдан бошлаб – ишдан бўшатиш нафақаси.
2026 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС бўйича солиқ ставкасининг 0,2 фоиз банди Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадали сифатида йўналтирилади. Бунда суғурта бадали қуйидаги ЖШДСга асосан ушлаб қолинмайди
:
- мол-мулкни ижарага беришдан тўланадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан;
- тўлов манбаида ушлаб қолинган дивиденд ва фоизлар кўринишида.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонун;
- Президентнинг 19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон Фармони;
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун.
2026 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни шакллантиришнинг қуйидаги проактив тартиби жорий этилмоқда
:
- солиқ органлари ҳисоботни ўз ахборот тизимида мавжуд бўлган ва солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан шахсий кабинетдаги интерактив хизматга киритилган маълумотлар асосида электрон шаклда шакллантиради;
- агар солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисобот маълумотлари солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобга олиш ҳужжатларидан фарқ қилса, солиқ тўловчи (солиқ агенти) ҳисоботни 5 кун ичида, бироқ уни топшириш муддатидан кечиктирмай тузатади ва тақдим этади;
- ушбу муддатда солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисоботга тузатишлар киритилмаганлиги солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисоботга розилигини билдиради ва у солиқ органлари томонидан шакллантирилган шаклда тақдим этилган ҳисобланади.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш ва тақдим этиш учун электрон рақамли имзоингиз (ЭРИ) ёрдамида my.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг ва 11101_18 коди остидаги ҳисобот шаклини танланг.
2026 йил 1 январдан солиқ ҳисоботларини «Ягона ҳисоботлар тизими» янги платформаси орқали тақдим этиш мумкин.
2026 йил давомида платформадан фойдаланиш ихтиёрий бўлади. Платформадан фойдаланиш 2027 йилдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун, 2028 йилдан эса – барча тадбиркорлик субъектлари учун мажбурий бўлади
.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботнинг таркибига қуйидагилар киради:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби;
- 1-илова. «Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари»;
- 2-илова. «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси»;
- 3-илова. «Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби»;
- 4-илова. «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот»;
- 5-илова. «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот»;
- 6-илова. «Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотнома»;
- 7-илова. «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида жисмоний шахслардан касаначилик фаолияти бўйича олинадиган даромадлар ва даромад солиғи тўғрисидаги маълумотлар».
Ҳисоботда қуйидагиларни акс эттирманг:
- жисмоний шахсларнинг жами даромадига киритилмайдиган тўловлар
; - ташкилотнинг жисмоний шахслар даромади сифатида қаралмайдиган харажатлари
.
Ушбу тўловларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди.
- ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, бола 2 ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш бўйича нафақа – ҳисоботда акс эттирманг;
- вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича) – ҳисоботда акс эттиринг.
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак
Ҳисоботни йил бошидан ўсиб борувчи якун билан сўмда тўлдиринг.
Фақат сизда кўрсаткичлари мавжуд бўлган иловаларни тўлдиринг
Биринчи навбатда ҳисоб-китоб тури, йил ва даврни кўрсатган ҳолда ҳисоботнинг кириш қисмини тўлдириш лозим. Шунингдек, ҳисобот давридаги ходимларнинг ўртача сонини, шу жумладан корхонангиз асосий иш жойи ҳисобланмайдиган ходимларнинг сонини кўрсатинг. Ушбу маълумотлар кўрсатилмаганда, тизим сизга Ҳисоб-китобнинг жадвал қисмига маълумотлар киритилишига йўл бермайди.
011-сатрда солиқ даври бошидан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни акт эттиринг. 011-сатрнинг қиймати Ҳисоб-китобга 4-илованинг 11-устунига мос келиши керак.
2023 йилдан бошлаб даромадларга ижтимоий солиқнинг қандай ставкаси бўйича солиқ солинишидан қатъи назар, барча даромадни 5-устунда акс эттиринг. Агарда корхонада бошқа ставка бўйича солиқ солинадиган имтиёзли даромадлар мавжуд бўлса, уларни Ҳисоб-китобга
1-илованинг 0401-0410-сатрларида акс эттиринг.
0110-сатрда ҳисобот ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни кўрсатинг. 0110-сатрнинг қиймати Ҳисоб-китобга 4-илованинг 12-устунига мос келиши керак.
0111-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун хорижий кадрлар билан таъминлашга доир хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган хорижий ходимларнинг даромадларини кўрсатинг.
012-сатрда меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадларни акс эттиринг
(дивидендлар ва фоизлардан ташқари)
. Ушбу сатрнинг қиймати 5-илованинг 5-устунига тенг бўлиши керак.
012-сатрда кўрсатилган даромадлардан корхонангиз билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДС ушлаб қолинмаган, моддий наф кўринишидаги даромадларни ажратинг
ва 0121-сатрда кўрсатинг.
013-сатрда жисмоний шахсларнинг касаначилик фаолиятидан олаётган даромадларини кўрсатинг. 013-сатрнинг қиймати Ҳисоб-китобга 7-илованинг 5-устуни қийматига мос келиши керак.
2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача бўлган даврда касаначиларга ЖШДС ҳисобланганда, уларнинг умумий даромади 50%га, лекин ойига 1 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилган ҳолда ҳисобланган
.
Ҳисоб-китобга 2-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси» иловасининг 0501-сатрида ЖШДС бўйича имтиёзни танлаш керак бўлган – «21.04.2022 йилдаги ПҚ-214-сон қарорнинг 2-бандига асосан», имтиёздан фойдаланувчи шахслар сонини ва имтиёз суммасини кўрсатинг. Ушбу сумма Ҳисоб-китобнинг 030-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари» сатрида автоматик тарзда акс эттирилган ва солиқ базасини камайтирган. Имтиёз ходимлар даромадининг бир қисмига (ҳар ойда 1 млн сўмгача) тақдим этилганлиги сабабли, 1 млн сўмдан ошган суммага ЖШДС солинган.
1-илованинг 010-сатри қийматини дастур автоматик тарзда 020-«Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари» сатрига кўчириб ўтказади.
2-илованинг 010-сатри қийматини дастур автоматик тарзда 030-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари» сатрига кўчириб ўтказади.
040-«Солиқ базаси» сатрини дастур автоматик тарзда ҳисоблаб чиқади.
050-сатрда ЖШДС, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаларини кўрсатинг.
Солиқ ставкалари киритилгандан сўнг дастур солиқ базасини (040-сатр) ставкага (050-сатр) кўпайтириш орқали ЖШДС ва ижтимоий солиқ суммасини ҳисоблаб чиқади ва 060-сатрда акс эттиради.
Фақат ШЖБПҲга бадаллар суммасини ўзингиз ҳисоблаб киритинг.
061-сатрни, агар сиз 25 нафар ва ундан ортиқ ходимлар бўлган алоҳида бўлинмаларга ва (ёки) филиалларга эга бўлсангиз, тўлдиринг. Бунда алоҳида бўлинма ва (ёки) филиаллар ижтимоий солиқ суммасини (5 ва 6-устунларда), юридик шахснинг раҳбари эса – алоҳида бўлинма ва (ёки) филиалларга тегишли бўлган ЖШДС суммасини айириб ташлайди (7-устун).
Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида 360 млн сўм, 061-сатрнинг 7-устунида филиалга тегишли бўлган ЖШДС суммаси – 32,4 млн сўм (270 млн сўм х 12%) кўрсатилади.
ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар (060-сатрнинг 8-устуни) 90 минг сўмни (90 млн сўм х 0,1%) ташкил этади.
Бош офис учун Ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисолни бу ерда қаранг.
Филиал (алоҳида бўлинма) учун Ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби.
Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида 270 млн сўм, 061-сатрнинг 5-устунида филиалга тегишли ижтимоий солиқ суммаси – 32,4 млн сўм (270 млн сўм х 12%) кўрсатилади.
ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий бадаллар (060-сатрнинг 8-устуни) 270 минг сўмни (270 млн сўм х 0,1%) ташкил этади.
Филиал учун Ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисолни бу ерда қаранг.
070-сатрнинг 7-устунида шартномада кўрсатилган нархдан келиб чиққан ҳолда, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромаддан ҳисобланган солиқ суммасини кўрсатинг.
Шунингдек, жисмоний шахсдан мол-мулк ижарага олинган ҳолатларда 3-иловани ҳам тўлдиринг. Агарда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланган оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда ижара учун белгиланган энг кам миқдор ижара шартномасида кўрсатилган миқдордан юқори бўлса, 3-илованинг 070-сатрида қўшимча ҳисобланган ЖШДС суммаси акс эттирилади. 3-илованинг 070-сатри қиймати автоматик тарзда Ҳисоб-китобнинг 071-«Жорий давр учун жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан қўшимча ҳисобланган солиқ» сатрига кўчирилади.
080-сатрда ШЖБПҲга ихтиёрий бадалларнинг суммаси акс эттирилади.
090-сатрда дастур автоматик тарзда ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган ЖШДС, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадалларнинг умумий суммасини ҳисоблаб чиқаради.
Агар сизда ижтимоий солиқ солинмайдиган тўловлар мавжуд бўлса, 1-иловани қуйидагиларга мувофиқ тўлдиринг:
2023 йилдан 1-илованинг 0401–0410-сатрларида ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкалари қўлланиладиган даромадлар акс эттирилади. Бунинг учун рўйхатдан имтиёз учун асосни танлаб, имтиёзли даромад суммасини ва пасайтирилган ставка бўйича ижтимоий солиқ суммасини кўрсатинг. 0401–0410-сатрлар қийматлари автоматик тарзда илованинг 040-сатрида қўшилади ва уларнинг суммаси Ҳисоб-китобнинг 060-сатри 6-устунида акс эттирилади.
Агар сиз жисмоний шахсларга, шу жумладан норезидентларга ЖШДС солинмайдиган даромадларни тўласангиз,
2-иловани қуйидагиларга мувофиқ тўлдиринг:
- бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга.
Aгар сиз жисмоний шахслардан қуйидагиларни ижарага олган бўлсангиз, 3-иловани тўлдиринг:
- биноларни – турар жой ёки нотурар жойларни;
- транспорт воситаларини – енгил ёки юк автомобилини, автобус ёки микроавтобусни.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларига қонунчиликда белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб, солиқ солинади.
2025 йилнинг январь ойи учун ҳисоботдан бошлаб 3-иловада кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича ижара тўловининг энг кам миқдори турли сатрларда акс эттирилади:
- транспорт воситалари бўйича – 020-сатрнинг 10 ва 11-устунларида;
- турар жой ва нотурар жой кўчмас мулклари бўйича – 030-сатрнинг 4–9-устунларида.
Ижарадан олинган даромадларни тўлаб берилганда Ҳисоб-китобни тўлдиришга оид мисолни батафсил бу ерда қаранг.
4-иловани тўлдириш учун файл-шаблонни юклаб олинг ва даромад олувчи ҳар бир жисмоний шахс (резидент/норезидент) бўйича тўлдиринг.
Унда қуйидагиларни акс эттиринг:
- меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида ҳисобланган даромадларни;
- ШЖБПҲга бадаллар чегириб ташланмаган ҳолда ҳисобланган ЖШДСни.
5-иловани тўлдириш учун шаблон-файлни юклаб олинг ва, агар сиз жисмоний шахсларга қуйидаги даромадларни ҳисоблаган бўлсангиз, даромад олувчи ҳар бир жисмоний шахс бўйича тўлдиринг:
- мулкий даромадлар, дивидендлар ва фоизлар бундан мустасно
; - моддий наф тарзидаги даромадлар
; - бошқа даромадлар
.
Aгар сиз жисмоний шахснинг аризасига биноан моддий наф тарзидаги даромаддан солиқ ушлаб қолмаган бўлсангиз,
9-устунда «0»ни кўрсатинг
.
Агар сиз қурилиш ишларини бажарсангиз, 6-илованинг файл-шаблонини юклаб олинг ва уни тўлдиринг. Бунда сиз ходимларни шартномасиз ёллайсизми ёки йўқми – аҳамиятсиз
.
Иловада қуйидагиларни кўрсатинг:
- агар бош пудратчи бўлсангиз, қуйидаги маълумотларни:
– лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ҳар бир қурилиш объекти бўйича;
– ўз кучингиз ва субпудратчи ёрдамида бажарилган барча ишларнинг ҳақиқий кўрсаткичларини;
- агар субпудратчи бўлсангиз, фақат ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми ва сарфланган меҳнат ҳақи фонди бўйича маълумотларни келтиринг.
Ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисолни бу ерда қаранг.
7-иловани файл-шаблонда уйда ишларни бажарадиган ҳар бир касаначи ходим бўйича тўлдиринг. Иловада ҳар бир ходим бўйича солиқ солинадиган ва солинмайдиган даромадларни ажратиш имконияти мавжуд.
2022 йил 1 июлдан бошлаб касаначилар билан нафақат меҳнат шартномасини, балки ишларни бажариш, товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни, шу жумладан пудрат шартномаларини тузиш мумкин
.
2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар касаначиларга ЖШДС уларнинг жами даромади 50%га, бироқ ҳисобот ойида кўпи билан 1 млн сўмгача камайтирилган ҳолда ҳисобланган
.
Тўлдирилган файл-шаблонни 4, 5, 6 ва 7-иловалар билан ҳисоботга бириктиринг.
Ҳисоб-китобда ҳисобланган ЖШДС суммаси билан ходимлар кесимида ҳисобланган ЖШДС суммаси ўртасида тафовутнинг олдини олиш мақсадида солиқ органлари текшириш шартини қўшдилар.
Ҳисоботда қуйидаги суммалар мос келиши керак:
- Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ЖШДС (Ҳисоб-китобга 4-илова 13-устун) + меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлардан ЖШДС (5-илова 8-устун) + касаначилик фаолиятидан олинган даромадлардан ЖШДС (Ҳисоб-китобга 7-илова 9-устун)
ва
- ходимлари сони 25 кишидан ортиқ бўлган филиаллар ва алоҳида бўлинмаларга тўғри келадиган ЖШДС (Ҳисоб-китобнинг 061-сатри 7-устуни) + мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДС (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри 7-устуни) + Бюджетга тўланиши лозим бўлган ШЖБПҲга бадалларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСнинг умумий суммаси (Ҳисоб-китобнинг 090-сатри 7–8-устунлари).
Бунинг учун:
- 4-илованинг 13-устунида;
- 5-илованинг 8-устунида;
- 7-илованинг 9-устунида
- ҳар бир ходим учун қўлланиладиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда солиқнинг ўсиб борувчи якуний суммаси кўрсатилиши керак.
Бунда 4-илованинг 13-устунида ЖШДС суммаси, шу жумладан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ўсиб борувчи якун билан акс эттирилади.
Барча ҳисобот шакллари тўлдирилгандан сўнг нима қилиш керак
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича барча ҳисобот шакллари тўлдирилганидан сўнг сиз:
- ҳисоботни сақлаб қўйишингиз ва кейинроқ юборишингиз;
- ҳисоботни зудлик билан юборишингиз мумкин бўлади.
«Журнал» бўлимида ҳисоботнинг ҳолатини текширинг: у солиқ органлари томонидан қабул қилинганми ёки хатолар мавжудлиги туфайли рад этилганми.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни проактив тартибда қандай тўлдириш керак
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни проактив тартибда тўлдиришга мисол
- Қурилиш ташкилотлари Бажарилган қурилиш ишлари бўйича иш ҳақи ҳисобланиши юзасидан маълумотномани ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириши керак
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак
- Номоддий активларнинг амортизация қилинадиган қиймати ҳисоб-китоби Маълумотномасини қандай тўлдириш керак

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter