Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида нималар ўзгарди
Энди ҳуқуқ ва мажбуриятлар, улар топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш соҳасида яна нималар ўзгарди, buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2025 йилдаги 709-сон қарори билан Президентнинг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 09.02.2017 йилдаги 66-сон ВМҚга ўзгартиришлар киритилди.
Тузатишлар 10 ноябрдан кучга кирди.
Асосий ўзгаришлар:
- Юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.
- Якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш муддати 1 йилдан ошмаслиги лозим. Бунда:
– қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўловчи ЯТТ фаолияти вақтинча тўхтатилган санадан бошлаб 1 йил мобайнида қайта тикланмаган тақдирда ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда рўйхатдан ўтказувчи орган уни солиқ тўловчиларнинг давлат реестридан чиқаради;
– солиқлар ва йиғимларни юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга юридик шахслар учун белгиланган мажбурий тугатиш талаблари қўлланилади.
- МЧЖ устав капитали БҲМнинг 10 000 бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар билан оширилганда баҳоловчи ташкилот томонидан ушбу ҳиссаларни баҳолаш бўйича тузилган далолатнома тақдим этилади.
- Давлат рўйхатидан ўтказишни (қайта рўйхатдан ўтказишни) рад этиш асосларидан бири товар айланмаси ёки импорти бўйича реализация қилиш ҳажмларининг солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирилмаслиги ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазкур банди «солиқ назорати тадбири ўтказилаётганлиги» сўзлари билан тўлдирилди.
- Бошқалар қатори, Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги давлат корхонасини қайта ташкил этишни ёки қайта ташкил этиш натижасида тугатишни қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган норма ўз кучини йўқотди, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки суд қарорига кўра қайта ташкил этиш ёки тугатиш мустасно.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Ташкилотни қайта ташкил этилиши тўғрисида ҳисобчилар нималарни билиши зарур;
- Қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш юридик жиҳатдан қандай тўғри ташкил этилади;
- Қайта ташкил этиш жараёнида ҚҚС бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
- Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади.
![]()