Ходим алимент тўласа, ЖШДС бўйича солиқ базасини қандай аниқлаш мумкин

preview

Ходим суд қарори билан болага алимент тўлайди. Солиқ базаси қандай аниқланади ва ушлаб қолинадиган сумма қандай ҳисобланади?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Янги мақолалар ҳақидаги эълонларни ҳар куни Телеграм-каналимизда эълон қиламиз.

 

Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларга қаратилганда ушлаб қолиш миқдори солиқлар ушлаб қолинганидан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади .

Айтайлик, ходимга январь ойи учун 3 000 000 сўм ҳисобланди. Суд қарорига кўра, у бир нафар фарзанди учун иш ҳақининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши шарт.

1) ЖШДСни ҳисоблаймиз:

3 000 000 х 12% = 360 000 сўм.

2) Алимент ҳисобланадиган суммани аниқлаймиз:

3 000 000 – 360 000 = 2 640 000 сўм;

3) Ушлаб қолишлар суммасини ҳисоблаймиз:

2 640 000 х 0,25 = 660 000 сўм.

Эътибор беринг

Мисол экспертларнинг ушбу тавсиясидан олинган, уни тўлиқ ўқиб чиқишни тавсия этамиз:

ЖШДС солинадиган объект ва унинг солиқ солиш базасини қандай аниқлаш мумкин.

Унда ЖШДС бўйича солиқ базасини тўғри аниқлаш ва солиқни ҳисоблашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги тушунтирилди.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text213365_hodim_aliment_tulasa_jshds_buyicha_soliq_bazasini_qanday_aniqlash_mumkin