2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда солиқ солиш, солиқ маъмуриятчилиги ва меҳнат ҳақидаги қонунчиликка киритилган жиддий ўзгартиришлар кучга киради.
Янги қоидалар бўйича ишлашга қанчалик тайёрлигингизни тез текшира олишингиз учун 10 та саволдан иборат тест тайёрладик.
5 дақиқада ...
Ким янги E-imzo 5.0 версиясидан фойдаланишга уриниб кўрган бўлса ва яна одатий ишлайдиган 4.47 версиясига қайтган бўлса, у тушунади... Илгари янги версияни ўрнатишда кўплаб сайтлар ЭРИни «кўрмай» қолар ва ҳисобварақ-фактураларни юборишда муаммолар юзага келарди.
Энди бухгалтерлар my.soliq.uz сайтига киришда муаммога дуч келишди, тизим 5.0 версиясини талаб қилади. Бунда my3.soliq.uz сайтига кириш ҳозирча эски сайт орқали амалга оширилмоқда. Нима қилиш керак?
Buxgalter.uz вазиятни ўрганди: ...
Янги ходимларга ЖБПТ (жамғариб бориладиган пенсия тизими) учун сўровномаларни қандай очасиз? Биласизми, буни янги «автоўтиш» функцияси туфайли бевосита ЖБПҲ электрон реестрларини қабул қилиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимида осон ва энг муҳими – тез бажариш мумкин.
Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди: ...
2025 йил ноябрь ойида айрим ташкилотлар статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак. Энг сўнгги саналар – 5 ва 18 ноябрь.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни шакллантиришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди. ...
Солиқ қўмитаси ўзининг расмий каналида фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашга ўтиш мақсадида жорий ҳисобот даврида олинган жами даромаднинг қанча чегаравий суммасини ҳисобга олиш кераклигини маълум қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ...
Asl Belgisi рақамли маркировка тизими оператори Asl Belgisi (CRPT TURON МЧЖ) тизимининг кенг кўламли янгиланиши ҳақида маълум қилди. Гап хТраcе платформасида «Дори воситалари ва тиббий буюмлар», «Сув ва салқин ичимликлар», «Тамаки маҳсулотлари», «Пиво ва пиво маҳсулотлари» товар гуруҳлари айланмаси иштирокчилари учун шахсий кабинетнинг янгиланган версиясига ўтиш ҳақида бормоқда.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...
Солиқ қўмитаси савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун туташ ҳудудларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг техник имконияти пайдо бўлганини маълум қилди.
Buxgalter.uz қуйидагиларни тушунтиради: ...
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотларни сотишда маркировка кодисиз ЭҲФ расмийлаштириш тақиқланади. Агар ходимларингиз эътиборсизлик қилиб, маркировка коди акс этганини текширмасдан ЭҲФ расмийлаштирсалар ёки маркани сканерламасдан чек чиқарсалар, жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкин.
Buxgalter.uz эслатиб ўтади: ...
МҲТЭКМ ва БҲМ оширилгандан кейин бухгалтерлар бир хил муаммога – долзарб кўрсаткичдан фойдаланган ҳолда ЖШДСни қўшимча ҳисоблаш муаммосига биринчи марта дуч келмаяптилар. Масалан, 2025 йилда ошириш август ойида бўлди, солиқ органларининг ахборот тизимлари эса октябрь ойида (!) ҳали ҳам тўлиқ қайта қурилмаган. Бечора бухгалтер эса саросимага тушади - унга «автокамерал» тизими моддий ёрдам бўйича қўшимча тўловдаги фарққа оширишни ҳисобга олмаган ҳолда ЖШДСни қўшиб ёзмоқда, чунки тизим формулаларида эски МҲТЭКМ киритилган. Инспектор эса телефонни ҳар доим ҳам кўтармаяпти.
Бу вазиятда нима қилиш керак? ...
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (savolnoma) ва 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакллари бўйича танланма кузатув ўтказиш учун мўлжалланган кичик корхоналар ва микрокорхоналар рўйхатларини эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz да: ...