Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
2026 йил январь ойида айрим ташкилотлар декабрь, чорак ёки йил учун янги статистика ҳисоботи шакллари бўйича ҳисобот беришлари керак бўлади. Бундан ташқари, Миллий статистика қўмитаси танланма кузатувларга тушадиган омадлилар рўйхатини ҳам эълон қилди.
Ўзимизни – buxgalter.uz сайтининг анъанавий шарҳидаги жадвалдан излаймиз:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
1. Январь ойи учун статистика ҳисоботлари:
|
Илова рақами |
Шакли ва муддати |
Ҳисобот номи |
Ким топширади |
Ҳисобот даври ва топшириш муддатлари |
|
2. |
qurilish (jismoniy) shakli – йиллик. |
Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойлар ва нотурар жой биноларини фойдаланишга топшириш тўғрисидаги статистика ҳисоботи |
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари |
26 январдан кечиктирмай |
|
3. |
4 invest (asosiy) shakli – чораклик. |
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни ишга тушириш тўғрисида статистика ҳисоботи |
Иқтисодий фаолиятнинг барча турларини амалга оширувчи юридик шахслар, қурилиш соҳасидаги хўжалик бошқаруви органлари (ходимларининг ўртача йиллик сони 5 кишидан кам бўлган ва (ёки) йиллик тушуми БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар (дастурларга киритилган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар ҳамда акциз солиғи тўловчилар бундан мустасно), фермер хўжаликлари ва нотижорат ташкилотлар бундан мустасно), инжиниринг компаниялари ва бошқа юридик шахслар, инвестиция лойиҳаларининг ижрочилари |
6 январдан кечиктирмай |
|
4. |
4 invest (xorijiy) shakli – чораклик. |
Ўзбекистон Республикасига хориждан келиб тушган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан хорижга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида статистика ҳисоботи |
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет элдан молиявий ва номолиявий маблағлар олган ташкилотлар, чет элга инвестицияларни амалга оширувчи корхоналар, экспорт (импорт) операцияларини амалга оширувчи корхоналар (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) |
29 январдан кечиктирмай |
|
5. |
4 qurilish (jismoniy) shakli – квартал. |
Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисидаги статистика ҳисоботи |
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари |
Ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечиктирмай. 25 январь якшанба бўлгани учун охирги муддат 26 январь |
|
6. |
1 bozor |
Деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлардаги савдо жойлари тўғрисида статистика ҳисоботи |
Деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлар |
15 январдан кечиктирмай |
|
7. |
1 sanoat (mahalliylashtirish) – йиллик |
Маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида статистика ҳисоботи |
Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда иштирок этувчи ташкилотлар |
15 январдан кечиктирмай |
|
8. |
4 sanoat (metall) – чораклик |
Ресурс базасини шакллантириш, қора ва рангли металлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш тўғрисида статистика ҳисоботи |
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари - идоравий мансуб хўжалик юритувчи субъектлар; Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари – ҳудудий бўйсунувдаги хўжалик юритувчи субъектлар |
5 январдан кечиктирмай |
|
16. |
4 fx shakli – чораклик |
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги статистика ҳисоботи |
Фермер хўжаликлари |
5 январдан кечиктирмай |
|
17. |
4 dx shakli – чораклик |
Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги статистика ҳисоботи |
Маҳалла фуқаролар йиғинлари |
5 январдан кечиктирмай |
|
21. |
4 daftar shakli – чораклик. |
Электрон онлайн-аукцион асосида ижарага берилган ер участкаларида ташкил этилган деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида статистика ҳисоботи |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари |
5 январдан кечиктирмай |
|
23. |
4 mehnat shakli – чораклик. |
Меҳнат ҳисоботи |
Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхоналар ва микрофирмалар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий жамғармалар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) |
15 январдан кечиктирмай |
|
27. |
4 transport shakli – чораклик. |
Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус) транспорти иши тўғрисида статистика ҳисоботи |
Ўз балансида ёки ижарада 5 тадан ортиқ автомобилга эга бўлган юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (нотижорат ташкилотлари, кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари); электр транспортида йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар |
10 январдан кечиктирмай. 10-кун шанба бўлгани учун, 12 январдан кечиктирмай |
|
35. |
1 internat – йиллик |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун интернат типидаги тарбия муассасасининг статистика ҳисоботи |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, «СОС –Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси ва интернат туридаги муассасалар |
30 январдан кечиктирмай |
|
47. |
12 korxona |
Ташкилот фаолияти тўғрисидаги статистика ҳисоботи |
Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилардан ташқари) ва уларнинг алоҳида бўлинмалари, нотижорат ташкилотлари |
15 январдан кечиктирмай |
|
47/1. |
12 korxona (savdo) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисидаги статистика ҳисоботи |
Улгуржи, чакана савдо фаолиятини ва овқатланишни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) |
15 январдан кечиктирмай |
|
47/2. |
12 korxona (sanoat) (12 korxona shakliga ilova) – ойлик |
Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисидаги статистик ҳисоботи |
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ |
15 январдан кечиктирмай |
|
47/3. |
12 korxona (xizmat) (12 korxona shakliga |
Ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида статистика ҳисоботи |
Юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари бундан мустасно), нотижорат ташкилотлари |
15 январдан кечиктирмай |
|
47/4 |
4 MIZ (12 korxona |
Махсус иқтисодий зона, кичик саноат зонаси, технопарк ва кластерлар иштирокчилари бўлган ташкилотлар фаолияти тўғрисида статистика ҳисоботи |
Эркин иқтисодий зона, махсус илмий-технологик зона, туристик-рекреацион зона, эркин савдо зонаси, махсус саноат зонаси, кичик саноат зонаси, ёшлар саноат-тадбиркорлик зоналари, технопарк иштирокчилари бўлган юридик шахслар, кластерлар, уларнинг алоҳида бўлинмалари |
20 январдан кечиктирмай |
2. Танланма кузатувлар:
Бугунги кунда 2025 йилнинг IV чораги учун 5 январгача 4-kb (qurilish, savdo, хizmat) ва 4-kb (sanoat) шакллари бўйича танланма кузатувдан ўтказилиши лозим бўлган кичик ва микро корхоналарнинг рўйхатлари эълон қилинди. Аммо «5-санагача» бизда қўшимча ва календарь дам олиш кунлари давом этар экан, демак, биз белгиланган санагача эмас, балки айнан 5 январда ҳисобот топширамиз.
Шунингдек, рўйхатда 2025 йилнинг IV чорагида кичик корхоналар ва микрофирмалар фаолиятини ўрганиш бўйича 4 kb (саволнома) шакли бўйича танланма кузатувдан ўтказилиши керак бўлган корхоналар рўйхати мавжуд. Топшириш муддати – 15 январгача.
Сайтдаги битта ҳисобот номида чорак рақамланишида хатоликка йўл қўйилган (IV ўрнига VI). Уларга корректор керак...
Эътибор беринг
Ҳисоботларни топшириш муддатидан олдин «Интерактив хизматлар» саҳифаси орқали stat.uz бўйича ўз ташкилотингизни вақти-вақти билан текшириб туринг – ҳисоботлар рўйхати тўлдирилиши мумкин.
Ҳисоботлар аллақачон топшириш учун очилган:
Эътибор беринг
Статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш МЖТКнинг 215-моддаси бўйича маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади




