1 октябрдан бошлаб ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар учун янги МХИК кодларини қўллаш мажбурий бўлади.
МХИКдаги ўзгаришларнинг сабаби ва янгиланган рўйхат билан ишлашга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида Солиқ қўмитаси мутахассислари сўзлаб беришди. ...
13 сентябрдан 23 сентябрга қадар Солиқ қўмитаси томонидан онлайн-НКМ, виртуал касса, маркетплейс ва электрон тўловлар тизимларининг 2022 йил учун чекларида комитентнинг МХИК ва СТИРига тузатиш киритиш имконияти тақдим этилди. ...
Президент «Ўзбекистон-2030» стратегиясини ва уни 2023 йилда амалга ошириш чораларини тасдиқлади. Стратегия жамоатчилик муҳокамаси асосида ишлаб чиқилди. Янгиликлар ва ўзгаришларнинг бир қисми яқин вақт ичидаёқ кучга киради. ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Унда солиқ органларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилган. Белгиланган вазифалардан кўпи амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар ушбу ишнинг натижасини кўришмоқда. ...
Мол-мулкни ижарага беришдан, нотурар жой ва 36 календарь ойдан кам муддатда шахсий мулки бўлган турар жойларни сотишдан ҳамда яқин қариндоши бўлмаган шахслардан ҳадя тартибида олган даромадлардан декларация асосида ЖШДС тўланади. Энди декларация асосида даромад солиғи ҳисобланганларга солиқ органлари томонидан манзилли тарзда йўлланадиган SMS-хабар солиқни ўз вақтида ва осон тўлашга ёрдам беради. ...
2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди. ...
Давлат хизматлари марказлари тугатиш бўйича хизматларни кўрсатиш чоғида бошқа ваколатли давлат органлари билан мулоқот қилганда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ахборот тизимларидан фаолроқ фойдаланади. Бу тадбиркорларни баъзи сарсонликлардан ҳалос қилади. Тафсилотлар 09.08.2023 йилдаги 348-сон ВМҚда. ...
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди (03.08.2023 йилдаги 331-сон ВМҚ). Агросубсидиялар аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Уларни олиш механизми – Buxgalter.uz шарҳида. ...
Тошкент шаҳрида учинчи марта бухгалтерлар, аудиторлар ва молиячилар учун “Expert” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Мазкур ўйин нафақат кўнгилочар тадбир ҳисобланади, балки профессионал равишда ўсиш имконини беради. ...
Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган йиғилишда солиқ органларини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ташаббусларни айтиб ўтди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. ...
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (21.07.2023 йилдаги 305-сон ВМҚ). ...
Солиқ бошқармалари Солиқ қўмитасининг топшириғига биноан чет эл ташувчиларининг транспорт хизматларидан фойдаланадиган ТИФ иштирокчиларига оммавий тарзда хатлар йўллашди. Хатларда охирги 5 йил учун доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича топширилган ҳисоботларни мустақил равишда тузатиш юзасидан кўрсатма берилган.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур хатга қандай тўғри муносабат билдиришни тушунтирди. ...
Май ойида аудиторлик ташкилотларининг ҳар йилги рэнкинги натижалари эълон қилинди. “TSIAR-FINANS” аудиторлик ташкилоти раҳбари Собир САФАЕВ унда нима лозим даражада эмаслиги ва уни қандай яхшилаш ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. ...
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Тафсилотлар – Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июлдаги 287-сон қарорида. Эътиборингизни асосий жиҳатларга қаратамиз. ...
Иш берувчи фақат ходимнинг ёзма розилигига асосан ва белгиланган ҳолларда меҳнатга “натура шакли”да ҳақ тўлашга ҳақлидир. Вазирлар Маҳкамаси 13.07.2023 йилдаги 286-сон қарори билан ушбу амалиётни регламентлади. ...