Полезное для бухгалтера в ноябре:
Компания раҳбари 8 Мартга нима совға қилиши мумкин
Совға фойдали, ёқимли бўлиши ҳамда иш учун миннатдорчиликни англатиши лозим. Келинг, ушбу байрам кунида аёл ҳамкасабаларингизни хурсанд қилиши мумкин бўлган бир нечта совға вариантларини кўриб чиқамиз.
1. Пул мукофоти ва (ёки) иш ҳақини ошириш
Моддий рағбатлантириш – бу бир томондан ходимнинг хизматларини тан олиш, бошқа томондан – юқори маошга мос бўлишга чақириқ, профессионал ўсишда давом этишдир.
Тавсияда ўқинг, мукофотларни тўлаш қандай ҳужжатлаштирилиши керак.
2. Байрамона зиёфат
Аёллар мазали таомлар ва томошадан баҳраманд бўлишдан ташқари, раҳбариятнинг эътибор ва ғамхўрлигини ҳис қилишади, норасмий муҳитда бир-бирлари билан мулоқот қилишади.
Кўпгина корхоналар 8 Мартга ходималар учун байрам тадбирини ташкил қилади. Биз аввал бу мавзуни шарҳлаганмиз, зиёфатни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади.
3. Сертификатлар ва содиқлик карталари
Дўконга ёки савдо тармоғига, гўзаллик салонига ёки SPA муолажаларига сертификат ёки содиқлик картасини бериш ҳам яхши фикр. Сертификат соҳибаси ўз диди ва хоҳишига кўра совға ёки хизматни мустақил равишда танлаши мумкин.
Агар ушбу ғоядан фойдаланишга қарор қилсангиз, «Моддий наф тарзидаги қандай даромадлар жами даромадга киритилади» тавсияси сиз учун фойдали бўлади.
4. Концертга чипта
Келаётган дам олиш кунлари ва кейинги ҳафтада пойтахтда қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтади:
- 8 мартда – халқаро хотин-қизлар кунига Давлат мусиқали комедия театрида (Оперетта) концерт;
- 8 мартда – Osiyo Grand ресторанида Юлдуз Усмонова ва бошқа эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури;
- 9 мартда – халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган Давлат мусиқали комедия театрида (Оперетта) «The Musical» спектакли;
- 10 мартда – IMPACT.T Technology hub коворкингда ҳинд мусиқа асбоблари ва шарқона оҳангларни бирлаштирган «Овоз кучи» этно-фьюжн мусиқий концерти;
- 10 мартда – Ирина Хакамаданинг Obi Hayot ресторанидаги: «Ҳаёт даоси. Муваффақиятга уч қадам» мавзусида чиқиши;
- 15 мартда –Ўзбек миллий академик драмa театрида «Аршин мал алан» мусиқали комедияси;
- 16 мартда – Alpomish муз саройида Golden Sound лейбли санъаткорларининг концерти;
- 17 мартда –Ўзбек миллий академик драмa театрида «Андишали келинчак» комедия спектакли.
Бу чипта ҳамкасабаларингизни хурсанд қилиши мумкин бўлган концерт ва театр тадбирларининг тўлиқ рўйхати эмас.
Корпоратив совғалар қандай ҳисобга олиниши керак, тавсияда ўқинг.
5. Совғалар шахсан аталган ҳам бўлиши мумкин
Масалан, бухгалтер ўз саволларига жавоб топиш учун доимо ишончли профессионал манбаларга мурожаат қилиши керак. Buxgalter PRO тизимига йиллик обуна унинг учун ажойиб совға бўлади.
Бундай совға бухгалтерга нафақат компаниянгиздаги кундалик ишда, балки профессионал сифатида ўсишда ҳам ёрдам беради.
Buxgalter PRO обуначилари «Норма» экспертлари, вазирлик ва идоралар мутахассислари, қонунчилик муаллифлари ва солиқ маслаҳатчиларининг тушунтиришлари ва босқичма-босқич кўрсатмалари кириш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари обуначилар:
- маслаҳат учун ёзма ёки телефон орқали «Жавоб берамиз» хизматига мурожаат қилишлари;
- «Жавоб берамиз» хизматининг тайёр жавоблар базасидан фойдаланишлари;
- бухгалтерия ҳисоби ва ходимларни ҳисобга олиш учун тайёр ҳужжат шаблонларини юклаб олишлари; маълумотномалардан фойдаланишлари;
- «Норма» профессионал ривожланиш маркази вебинарларида бепул иштирок этишлари;
- «Норма» профессионал ривожланиш марказининг семинар ва ўқув курсларига 30%лик чегирма олишлари мумкин.
Buxgalter PRO сайтига йиллик обуна танланган тарифга қараб МҲТЭКМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача туради.
Харид қилишдан аввал тизимнинг имкониятларини баҳолаш учун бепул демо версиядан фойдаланиш учун ариза беришингиз ва ишлатишингиз мумкин.
Чин юракдан қилинган ҳар қандай совға, албатта уни олувчиларга ижобий ҳис-туйғуларни бахш этади. Teлеграм-каналимиздаги сўровномадан аёлларнинг ўзлари қандай совға олишни орзу қилишларини билиб олишингиз мумкин.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади