Янгиликлар
Дата публикации 20.12.2023
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган учрашувга таклиф қилди. Учрашувда тадбиркорларнинг товарларни маркировкалаш ва автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинади.   ... 

Дата публикации 22.11.2023
Молия соҳасидаги профессионал бутун умр таълим олади. Материалда нима учун бу зарурлиги ва молиячилар қандай таълим олишлари, шунингдек Ўзбекистоннинг мутахассислари учун ОТМни битиргандан сўнг дарҳол ўзбек тилида имтиҳон топшириб, АССА дипломини олиш имконияти ҳақида гапириб берамиз. ... 

Дата публикации 21.11.2023
Президент томонидан 15.11.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-878-сон Қонун имзоланди. Ҳужжат эълон қилинганидан кейин 3 ойдан сўнг – 2024 йил 17 февралдан кучга киради. ... 

Дата публикации 09.11.2023
Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак. Илгари бир кунлик муддат белгиланган эди. Ушбу ўзгартириш Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ва уни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда нимани ўзгартириши ва янги нормани инобатга олган ҳолда қандай ишлаш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-Audit” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 08.11.2023
Солиқ қўмитасининг Ҳудудлараро солиқ инспекцияси йирик солиқ тўловчиларнинг my.soliq.uzдаги шахсий кабинетларига сўров йўллади. Сўровнинг мақсади – жойларда МҲХСни жорий этиш бўйича ишларнинг ҳолатини аниқлаш. Солиқ тўловчилар сўровга вақт ажратиб, саволларга ўз амалиётларидан келиб чиққан ҳолда батафсил жавоб беришдан манфаатдордир – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси нима учун шундай эканлигини тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.11.2023
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари билан Бюджетномани, шунингдек 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этди. Buxgalter.uz 2024 йилда тадбиркорлик субъектларига солиқ солишда кўзда тутилаётган ўзгартиришлар шарҳини тайёрлади. ... 

Дата публикации 02.11.2023
Барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш, аукционлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ахборот жойлаштириладиган Портал яратилади. Ушбу тизим солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинади. ВМнинг Портални ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарори қабул қилинди. ... 

Дата публикации 31.10.2023
Онлайн-НКМ чекларида янги реквизит – товарларнинг келиб чиқиши пайдо бўлди. Илгари у ҳисобварақ-фактураларга жорий этилганди. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасига саволлар билан мурожаат қилди: 1. Чекдаги ушбу реквизит мажбурийми? 2. Чекда товарнинг келиб чиқиши кўрсатилмаса, нима бўлади? 3. Чекда товарнинг келиб чиқишини акс эттиришни қандай созлаш керак? Саволларга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти мутахассислари жавоб беришди: ... 

Дата публикации 24.10.2023
Онлайн-НКТнинг сотиш чекларида йўл қўйилган техник хатоларни тузатиш мумкин бўлган муддат ўзгартирилди. У 10 кунга – сотиш чеки шакллантирилган ой учун ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топшириш санасига қадар узайтирилди. Чекларни тузатишда эса алоҳида ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш учун СКнинг 257-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинади. Ўзгартиришлар ВМнинг 18.10.2023 йилдаги 548-сон қарори билан киритилди. ... 

Дата публикации 23.10.2023
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлаши мумкин бўлади. Тегишли Низом 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган. ... 

Дата публикации 06.10.2023
Солиқ қўмитаси 1 октябрь ҳолатига йирик солиқ тўловчиларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. 737 та солиқ тўловчининг мақоми йирик солиқ тўловчилар этиб қайта малакаланган. Улар 5 кун мобайнида шахсий кабинетларига хабарнома олишади. Рўйхатга янги киритилганлар қандай вазифаларни зудлик билан ҳал қилишларига тўғри келиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди. ... 

Дата публикации 19.09.2023
2023 йил 1 октябрдан бошлаб Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури амалга оширилади. Бизнесни ривожлантириш банки Дастурни амалга ошириш ва такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк бўлади. ... 

Дата публикации 18.09.2023
1 октябрдан бошлаб ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар учун янги МХИК кодларини қўллаш мажбурий бўлади. МХИКдаги ўзгаришларнинг сабаби ва янгиланган рўйхат билан ишлашга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида Солиқ қўмитаси мутахассислари сўзлаб беришди. ... 

Дата публикации 14.09.2023
13 сентябрдан 23 сентябрга қадар Солиқ қўмитаси томонидан онлайн-НКМ, виртуал касса, маркетплейс ва электрон тўловлар тизимларининг 2022 йил учун чекларида комитентнинг МХИК ва СТИРига тузатиш киритиш имконияти тақдим этилди. ... 

Дата публикации 14.09.2023
Президент «Ўзбекистон-2030» стратегиясини ва уни 2023 йилда амалга ошириш чораларини тасдиқлади. Стратегия жамоатчилик муҳокамаси асосида ишлаб чиқилди. Янгиликлар ва ўзгаришларнинг бир қисми яқин вақт ичидаёқ кучга киради. ... 

Дата публикации 06.09.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Унда солиқ органларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилган. Белгиланган вазифалардан кўпи амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар ушбу ишнинг натижасини кўришмоқда. ... 

Дата публикации 22.08.2023
Мол-мулкни ижарага беришдан, нотурар жой ва 36 календарь ойдан кам муддатда шахсий мулки бўлган турар жойларни сотишдан ҳамда яқин қариндоши бўлмаган шахслардан ҳадя тартибида олган даромадлардан декларация асосида ЖШДС тўланади. Энди декларация асосида даромад солиғи ҳисобланганларга солиқ органлари томонидан манзилли тарзда йўлланадиган SMS-хабар солиқни ўз вақтида ва осон тўлашга ёрдам беради. ... 

Дата публикации 17.08.2023
Soliq.uz сайтида янгиланган Йирик солиқ тўловчилар рўйхати эълон қилинди. 2023 йил 11 июлдаги рўйхатда 896 та корхона мавжуд. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА мазкур рўйхат эълон қилиниши билан одатда профессионал ҳамжамиятда юзага келадиган қизғин саволларни тушунтирди. ... 

Дата публикации 17.08.2023
Солиқ қўмитаси 2023 йилнинг 17 августидан 31 августига қадар шу йили (2023 йил 1 январдан бошлаб) хатолар билан урилган онлайн-НКТ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейс, ЭТТ) чекларига тузатиш киритиш имкониятини очди. ... 

Дата публикации 17.08.2023
2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди. ...