Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 12.01.2021
Солиқ кодексига декабрь ойида киритилган охирги ўзгартиришларни амалиётдан келтирилган мисоллар билан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ buxgalter.uz учун махсус тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 08.01.2021
Norma.uz портали 2021 йил 1 январдан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳини тақдим этади. Демак... ... 

Дата публикации 07.01.2021
Янги 31.12.2020 йилдаги 826-сон ВМҚга асосан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчиларга кўмак беришда давом этади. Молиявий ёрдам кўрсатиладиган йўналишлар рўйхатига қўшимчалар киритилди. Унга маҳсулот намуналарини Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий савдо уйлари ва шоу-румларга юбориш харажатларини қоплаб бериш ва ҳ.к. киритилди. Экспорт қилувчиларга экспорт билан шуғулланишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари ҳам киритилди. Батафсил - norma.uz портали шарҳида: ... 

Дата публикации 06.01.2021
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг «Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида»ги ахборот хабари эълон қилинди (рўйхат рақами 06/04-01-02-32/3200-сон, 2020 йил 30 декабрь). Ушбу ҳужжатда нималарга эътибор берилиши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 29.12.2020
25 декабрь куни Президент томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Buxgalter.uz солиқ тўловчилар учун энг муҳим жиҳатларини ажратди: ... 

Дата публикации 28.12.2020
2021 йил учун уй-жойни ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг янги энг кам ставкалари тасдиқланди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 28.12.2020
2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим ставкаларини белгилайди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 23.12.2020
ҚҲТБТда олиб киришда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати муҳокама қилинмоқда. Сиз мазкур ҳужжат бўйича ўз таклифларингизни 2021 йил 1 январга қадар беришингиз мумкин. ... 

Дата публикации 18.12.2020
Вазирлар Маҳкамаси онлайн-НКМ ва виртуал кассалар қўлланилишини регламентловчи 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚнинг иловасига қўшимчалар киритди. Айни вақтга қадар ушбу НҲҲ мазкур қурилмаларни электрон тижоратда қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олмаган эди. Тузатишлар туфайли нималар ўзгарди? ... 

Дата публикации 16.12.2020
Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2020 йилдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 776-сон қарори қабул қилинди. Norma.uz портали шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА ҳужжатнинг мазмунини тушунтирди: ... 

Дата публикации 10.12.2020
7 декабрь куни давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказишни назарда тутадиган Президентнинг “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Батафсил - «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти, norma.uz шарҳловчиси Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида: ... 

Дата публикации 07.12.2020
МЖТК ва ЖКга тегишли тузатишлар 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сон Қонунда назарда тутилган. Батафсил – norma.uz шарҳловчиси, “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВнинг материалида. ... 

Дата публикации 07.12.2020
Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади. Батафсил – norma.uz шарҳдлвчиси Лола АБДУАЗИМОВАнинг материалида: ... 

Дата публикации 04.12.2020
Қонун ҳужжатларига турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни соддалаштирувчи тузатишлар киритилди. Батафсил – norma.uz портали шарҳида. ... 

Дата публикации 04.12.2020
Президент томонидан 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Батафсил – norma.uz шарҳловчиси, “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВ материалида: ... 

Дата публикации 04.12.2020
2021 йил 1 мартдан эътиборан 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-4-иловаларига тузатишлар ва қўшимчалар кучга киради. Бошқалардан ташқари, улар онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг техник имкониятлари, шунингдек Техник хизмат кўрсатиш марказлари билан ишлаш шартларига тааллуқли. Buxgalter.uz энг муҳим ўзгартиришлар шарҳини эълон қилган. Бироқ бошқалари ҳам мавжуд: ... 

Дата публикации 04.12.2020
Пандемия ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича 2020 йилда қабул қилинган чора-тадбирлар юзасидан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди. Батафсил – “Норма” эксперти ва norma.uz шарҳловчиси Олег ЗАМАНОВ шарҳида: ... 

Дата публикации 03.12.2020
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Улар 2021 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради. Энг долзарб жиҳатлари – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 27.11.2020
Молия вазирлиги "Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини қабул қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасига пресс-релизни эълон қилди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. Солиқ ставкалари ... 

Дата публикации 25.11.2020
Вазирлар Маҳкамаси 20.11.2020 йилдаги «Солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 736-сон қарорни қабул қилди. Бошқа ҳужжатлар қаторида у билан Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Батафсил – norma.uz шарҳида: ...