Қонунчиликдаги янгиликлар
Дата публикации 23.09.2022
2023 йил 1 январдан бошлаб бир солиқ даврида ипотека кредитларини ёки улар бўйича ҳисобланган фоизларни сўндириш учун йўналтириладиган ЖШДСга тортилмайдиган сумма МҲЭКМнинг 80 бараваригача оширилди. Бу Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 23.09.2022
Хўжалик юритувчи субъектлар давлат идораларининг маълумотлар базаларидаги маълумотлардан пуллик асосда фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги “Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 516-сон қарори ва у билан тасдиқланган “Электрон ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz ёзмоқда: ... 

Дата публикации 21.09.2022
19.09.2022 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-791-сон Қонунда ёшга доир, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг кўп миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда norma.uz ёзмоқда: ... 

Дата публикации 19.09.2022
Божхона қўмитаси Божхона қиймати декларациясини тўлдириш йўриқномасига божхона қийматини аниқлаш, унга илова қилинадиган айрим ҳужжатлар рўйхати ва тақдим этиш шартлари қисмида тузатишлар киритди. Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда: ... 

Дата публикации 14.09.2022
13 сентябрь куни Президент томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Buxgalter.uz тадбиркорларни қандай ўзгартиришлар кутаётганлигини аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 13.09.2022
30.08.2022 йилдаги ПҚ-366-сон қарор билан норасмий бандликни қисқартириш чоралари тасдиқланди. Ўзгартиришлар ЯТТ ходимлари учун ижтимоий солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва томорқа ер участкаси эгалари фаолиятига дахл қилди: ... 

Дата публикации 12.09.2022
2022 йил 1 июлдан бошлаб бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа шунга ўхшаш объектларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари бекор қилинган (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 1-б.). Энди ушбу объектларга нисбатан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш мумкин. 9 сентябрда ПФ-218-сон Фармон билан ушбу нормани амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 09.09.2022
ДБҚ қарори билан Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3382, 31.08.2022 й.). Ҳужжатнинг мазмуни ҳақида norma.uz портали сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 07.09.2022
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари бўйича бизнеснинг у ёки бошқа муаммолари қандай ва қайси муддатларда ҳал қилинишини белгилайдиган "Йўл харитаси" тасдиқланди. Ҳужжатнинг ҳажми жуда катта, барча янгиликларни битта шарҳда келтириб ўтиш мураккаб бўлади. Шу боис айрим асосий жиҳатларини келтирамиз. Қолганларини сиз биринчи манбада кўриб чиқишингиз мумкин. ... 

Дата публикации 06.09.2022
Ўзбекистоннинг саёҳат қилувчи фуқаролари "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин. Қайтариш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тизимини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 484-сон қарорида батафсил келтирилган. ... 

Дата публикации 10.08.2022
12.07.2022 йилдаги ЎРҚ-783-сон Қонуни билан СКга киритилган ўзгартиришлар юзасидан Молия вазирлигининг тушунтиришларини эълон қилишни давом эттирамиз. Ушбу материалда - МИЗ иштирокчилари учун янги имтиёзлар: 2022 йил июлга қадар имтиёзлар қандай қўлланилган? ... 

Дата публикации 09.08.2022
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига яна биттаси қўшилди –“асосли маълумотлар бўлганда кўп квартирали уйлардаги жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини текшириш ҳамда бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда юзага келган авария вазиятларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилганлиги устидан назорат қилиш”. Бу Президентнинг 4.08.2022 йилдаги ПФ-182-сон Фармонида назарда тутилган. ... 

Дата публикации 08.08.2022
26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан СКга киритилган янгиликлар юзасидан Молия вазирлигининг навбатдаги тушунтиришлари билан танишинг. Ушбу материалда - чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари учун, тиббиёт буюмларини олиб кириш бўйича, қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ бўйича, мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, қишлоқ жойларда антенна-мачта конструкциялари ва ХМИ маблағлари ҳисобидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзлар: ... 

Дата публикации 04.08.2022
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди 29.07.2022 йилдаги 413-сон ВМҚга илова. Buxgalter.uz мазкур тартиб-таомил қандай ишлашини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 16.07.2022
Вазирлар Маҳкамаси 30.06.2022 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 348-сон ВМҚнинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда: ... 

Дата публикации 15.07.2022
Президент томонидан 13 июль куни “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларни босқичма-босқич қатъий белгиланган миқдорда ва даромадлар тўғрисида декларация асосида ЖШДС тўлашга ўтказишни назарда тутади. ... 

Дата публикации 14.07.2022
ҚҲТБТда этиль спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларда солиқ хавфи мезонларини белгиловчи НҲҲ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz буни аниқлаштиришга ҳаракат қилди: ... 

Дата публикации 14.07.2022
Солиқ кодексига махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 01.07.2022
2022 йил 1 июлда Ўзбекистонда қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг катта тўплами кучга киради. Янгиликлар бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, солиқ маъмуриятчилиги ва субсидия ажратиш, пенсияни расмийлаштириш, суғурта полисларини олиш ва бошқа масалаларга татбиқ этилади. ... 

Дата публикации 29.06.2022
1 июлдан бошлаб комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган янги тартиби кучга киради. Бундай хизмат давлат хизматлари марказлари ва (онлайн-режимда) - ЯИДХП портали томонидан кўрсатилади. ...