Фойда солиғи
Дата публикации 18.11.2022
“Корхона ускунани Ўзбекистонга етказиб бериш юзасидан чет эл контрагенти билан шартнома тузди. Ускунани монтаж қилиш ва созлашни ўз кучимиз билан бажардик. Солиқ органлари текширув чоғида норезидентнинг монтаж қилиш ва ўрнатиш бўйича хизматлари сифатида ускуна қийматининг 10%ига тенг суммадан солиқ ҳисоблашади, деб эшитдик. Солиқ органларининг бундай тарзда талқин қилиши қонунийми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.11.2022
ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил чоғида аниқланадиган энг кўп учрайдиган хатолар шарҳини тақдим этди. Қайд этамиз: ... 

Дата публикации 08.11.2022
«Корхона 2022 йилда СКга мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган технологик жиҳозларни импорт қилди. Асосий восита фойдаланишга киритилиб, ишлатилмоқда. Жиҳозлар: 1) сотилса; 2) оператив ижарага берилса; 3) хизматларни кўрсатишда корхонанинг ўзи томонидан фойдаланилса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?». Ушбу саволларга «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.11.2022
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан тушган даромадларга жами даромаддаги улушларидан қатъи назар ноль даражали ставкани қўллайдилар 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармоннинг 1-б. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра ушбу имтиёзни қандай қўллаш кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 31.10.2022
«Корхонада дебиторлик қарзи, айтайлик, 1 000 сўм бор. Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасига кўра уни худди шу суммага сотамиз. Бироқ, СК 45-моддасига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш товар деб эътироф этилиши боис ҚҚС юзага келади. Реализация қилиш суммаси ҚҚС – 130 сўмни ўз ичига олади деган қарорга келинса, 9200-счётда 130 сўм (1 000 – 870) миқдорида манфий фарқ юзага келади. Фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажат чегириб ташланадими?». Солиқ маслаҳатчиси, «IN PLUS» бухгалтерлар малакасини ошириш марказининг муассиси Замира ЖЎРАЕВА buxgalter.uz билан ушбу масала юзасидан фикр алмашди: ... 

Дата публикации 26.10.2022
«Мижоз хорижда сотиб олган янги асбоб-ускуналардан фойдаланганда мой оқиб кетди. Мижозда сервис ишларида бепул фойдаланиладиган материаллар бўйича харажатлар қандай акс эттирилади? Ушбу харажатларга чегириб ташланмайдиган харажатлар сифатида қараладими?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси, «IN PLUS» бухгалтерларнинг малакасини ошириш маркази муассиси Замира ЖЎРАЕВА вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 26.10.2022
Суд чиқимлари – даъво аризасини бериш чоғида давлат божи ва бошқа харажатлар тўланиши, шунингдек уларнинг жавобгар томонидан қопланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши юзасидан buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 25.10.2022
«Хорижий корхона йил давомида Ўзбекистон корхонасига хизматлар кўрсатади. Хизматлар ижрочисининг ходимлари ишнинг бир қисмини буюртмачи офисида бажаришлари мумкин. Бунда чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси ташкил этиладими? Буюртмачи корхона ДМ мавжуд бўлмаганда норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолиши ва норезидентларнинг даромадларидан Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керакми?». ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.10.2022
«ДМ ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи хорижий компания ўз асбоб-ускуналарини минтақанинг бошқа мамлакатларидан Ўзбекистонга кўчирди. У ИМ42 «Вақтинча олиб кириш» режимида расмийлаштирилган, сўнг ИМ74 «Божхона омбори» режимига ўтказилган. Қайта расмийлаштириш пайтида божхона йиғимлари тўланган». ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра божхона режими ўзгартирилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш, божхона йиғимларини қаерга – таннархга ёки жорий харажатларга киритиш кераклиги ҳақида тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 21.10.2022
«Ташкилот темир йўл транспортида транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади, балансида ўз ҳаракатланувчи таркибига эга эмас. Юкларни ташиш учун МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудуди бўйлаб, кўпинча Ўзбекистондан юк ташувчи норезидент ижрочилар билан шартномалар тузади. Буюртмачилар билан транспорт экспедицияси шартномалари тузилади». Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва «Finatex» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ махсус buxgalter.uz учун транспорт экспедицияси шартномасининг солиқ оқибатлари ҳақида гапириб бердилар: ... 

Дата публикации 21.10.2022
«Корхона объектни модернизациялаш бўйича хизматларни кўрсатиш учун норезидент юридик шахс билан контракт тузди. Бажарилган ишлар далолатномаси имзолангач, аккредитив счётдан тўлов олиб қолинди. Резидентлик сертификати тўлов тўлангандан кейин тўрт кун ўтгач олинди». buxgalter.uz илтимосига кўра МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА бу ҳолда норезидентнинг даромадларидан солиқ тўлаш кераклиги борасида тушунтириш бердилар: ... 

Дата публикации 19.10.2022
Кўп корхоналар реклама агентликларининг промоакцияларига буюртма бериш орқали уларнинг хизматларидан фойдаланадилар. Ҳар хил турдаги шартномаларнинг моҳиятини ва уларнинг солиқ оқибатларини англамаслик солиқлар сезиларли даражада ортиқча тўланишига олиб келади. buxgalter.uz илтимосига кўра «Arkad Audit» консалтинг фирмаси директори Наталья ТУРАЛИНОВА воситачилик битими иштирокчилари учун юзлаб миллион сўмга тушиши мумкин бўлган бухгалтернинг хатолари ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.10.2022
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтиш, қандай шароитларда буни амалга ошириш мумкинлигини «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 14.10.2022
«Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш керакми? Солиқ солиш мақсадида курсдаги фарқ бухгалтерия ҳисобининг қайси счётларида ҳисобга олинади? Банклардаги депозитлар бўйича фоизлар, шунингдек суднинг ҳал қилув қарори билан ундирилган етказиб берувчидан пеня тарзидаги даромадларга бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми? Buxgalter.uz ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг умумбелгиланган солиқлар бўлими бошлиғи Хурсандбек БЕКМАТОВдан ушбу саволларга жавоб беришини сўради: ... 

Дата публикации 14.10.2022
«Илгари барча хўжалик юритувчи субъектлар учун амал қилган Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома ўз кучини йўқотди. Нобюджет ташкилотлари энди 02.08.2022 йилдаги 424-сон ВМҚ билан тасдиқланган Хизмат сафарлари тўғрисидаги янги низом нормаларини қўллашлари керакми?». МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 10.10.2022
Ўзбекистон резиденти бўлган корхона Россия компанияси билан хизматларни импорт қилиш учун контракт тузмоқчи. Солиқ ва иқтисодий таваккалчиликлардан қочиш учун бундай контрактни қандай қилиб тўғри тузиш мумкинлигини «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 07.10.2022
Банк иккиламчи депозит счётидаги маблағлар қолдиғидан фойдаланиш учун шартнома тузишни таклиф этмоқда. Олинган фоизларни жами даромадга киритиш ва фойда солиғи солиш мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай ставкада, деган саволларга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 26.09.2022
“2021 йилда ташкилот чет эл компанияси билан товар етказиб беришга доир импорт контракти тузди. Кейинроқ ушбу компания билан алоқа узилди, биз уларга қарзнинг қолган суммасини тўлай олмаяпмиз. Мазкур суммани фойда солиғини тўламасдан ҳисобдан чиқариш мумкинми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.09.2022
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона 2022 йилда очилди. Тушум 1 млрд сўмдан ошган тақдирда у қайси санадан бошлаб ҚҚСга ўтиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲАШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 16.09.2022
“Корхона товарларни экспорт қилади. Меҳмонларни – МДҲ давлатларидан келган экспортга етказиб бериш бўйича ҳамкорларни қабул қилдик, уларнинг Чорвоқ дам олиш зонасида икки сутка бўлиши учун ҳақ тўладик”. ЖШДС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатларини “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ...