2021 йил 10 октябрдан 31 декабрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланмалар ва мамлакатга олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган (СК 483-м. 9-қ.). Бироқ мазкур имтиёзни қўллаш осон бўлмайди, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА. Молия вазирлиги, Божхона ва Солиқ қўмиталарининг ёрдами зарур: ...
25 октябрь куни акциз солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларини жорий қилувчи бир йўла иккита ҳужжат қабул қилинди. Бу - Президентнинг “Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5267-сон қарори ва “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-725-сон Қонун. Янгиликлар моҳияти - norma.uz портали шарҳида: ...
Бир қарашда, тажрибали бухгалтер учун хизмат сафари харажатларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш осондек туюлади. Фақатгина берилган бўнаклар бўйича проводкалар тузилса ва ҳисобдор ходимларнинг харажатлари тан олинса бўлди. Бироқ амалиётда кўпинча бундай ходимлар билан ҳисоблашишлар солиқларнинг қўшимча ҳисобланишига олиб келади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА кўп учрайдиган айрим хатолар ҳақида сўзлаб берди. ...
20 октябрь - сентябрь ойи ва III чорак учун (товарларни реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган тўловчилар томонидан) ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.
Ҳисоб-китобни тайёрлашда тизим хато тўғрисида хабар бериши ва бу ҳужжат тайёрлашни кечиктириши мумкин. Мураккаб ҳолатдан қандай чиқишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси инспектори Элбек ШУКУРОВ ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА гапириб беришди: ...
Хорижий компания айнан битта шартнома бўйича Ўзбекистоннинг қўшма корхонасига хизмат кўрсатади. Хизмат кўрсатишнинг бир қисми – Ўзбекистон ҳудудида, бошқа қисми – чет мамлакатда амалга оширилади. Бундай вазиятда хизматларни ҚҚСга тортишни қандай тартибда амалга ошириш лозим? ...
Айрим экспортчилар ҚҚС бўйича сентябрь ойи учун Ҳисоб-китоб топширишида ёқимли шокни бошдан кечирдилар. Улар илгари амалда бўлган, ўз ҳисобларига тушмаган валюта суммаларидан ҳисобга олиш мумкин бўлмаган нормага кўра солиқни ҳисобладилар. Дастур эса бу гал уларга ушбу ҳисобга олишни тақдим этди.
Бу сафар электрон ҳисобдорлик бўйича ахборот тизими ҳақ бўлиб чиқди. Buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни Гулнора Эргашева изоҳлаб берди. ...
Вазият: корхонанинг балансида асосий воситалар таркибида хизмат турар жойлари сифатида фойдаланилган квартиралар ҳисобда туради. Уларни ходимларга қолдиқ қиймати бўйича сотиш режалаштирилмоқда. Бундай хўжалик операциясини ҳисобда қандай акс эттириш ва у битим томонлари учун қандай солиқ оқибатларига эга бўлиши тўғрисида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи Асал ХАШИМОВА гапириб берди: ...
Корхона Covid-19 учун тест-системаларни импорт қилиш, сўнгра маҳаллий бозорда сотишни режалаштирмоқда. Улар тиббий буюмлар ҳисобланадими? Уларни республикага олиб кириш ва маҳаллий бозорда реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинганми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...
ДСҚ нима учун “Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Жойлашган жойи бўйича хусусий, ижарага олинган ёки текин фойдаланаётган кўчмас мулки мавжуд эмас” мезони бўйича солиқ хавфи даражасини баҳолаш нотўғри бўлиши мумкинлигини ва бу ҳолда қандай ҳаракат қилишни тушунтирди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ...
ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси имтиёз ҳисобланадими? Ушбу савол нафақат у ёки бу товарни реализация қилишни ҚҚСдан озод этиш, балки ноль даражали ставкани қўллашда ҳар гал юзага келади. Бунда аксарият ноль даражали ставкага имтиёз сифатида қарайди. Молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ушбу масала бўйича ўз позициясини тушунтирди: ...