Полезное для бухгалтера в ноябре:
Агар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак
20 октябрь - сентябрь ойи ва III чорак учун (товарларни реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган тўловчилар томонидан) ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.
Ҳисоб-китобни тайёрлашда тизим хато тўғрисида хабар бериши ва бу ҳужжат тайёрлашни кечиктириши мумкин. Мураккаб ҳолатдан қандай чиқишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси инспектори Элбек ШУКУРОВ ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА гапириб беришди:
- 101 хато коди - ҳисобот даври тўпламни амал қилишини тўхтатиб туриш давридан ошади
Ушбу хато ҚҚС бўйича ҳисоботларнинг бошқа тўплами амал қилган олдинги ойлар (2021 йил январь-август) учун қайта ҳисоб-китоб топширилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин: 10006_22 – ойлик ҳисоботлар учун ва 10006_21 – чораклик ҳисоботлар учун. Қайта ҳисоб-китоб учун қайта ҳисоб-китоб топширилган даврда амал қилган шаклни танланг.
- 151 хато коди - ҳисобот ва иловада тузатиш киритиш реестри суммаси мос келмайди
Ушбу хатога кўпинча йил давомида ҚҚС тўлашга ўтган солиқ тўловчилар йўл қўйишади. Улар ҳар бир ҳисоботда йил якунига қадар Ҳисоб-китобга 6-иловани тўлдиришлари ва “Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек ҚҚС тўлашдан озод этиш бекор қилинганда ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш реестри (қолдиқ товар)” файлини илова қилишлари зарур.
- 152 хато коди - қолдиқ қиймат олдинги ҳисоботдан фарқ қилади
Агар сизнинг контрагентларингиз ёки сиз ўзингиз олдинги даврлар учун тузатилган ЭҲФлар тақдим этган бўлсангиз, бундай хато юзага келади. Бу ҳолда жорий давр учун ҳисоботни жўнатгунга қадар олдинги даврлар учун қайта ҳисоб-китобларни жўнатинг (101 хатога йўл қўймаган ҳолда).
- 299 хато коди - инспектор томонидан ҳаракат қилиш талаб қилинади (автоўтказманинг имконияти йўқ)
Ушбу хабар кўпинча бошқа хатолар билан бирга чиқади. Энг аввало, бошқа хатоларни тузатишни тавсия қиламиз, шундай кейин кўрсатилган хабар йўқолади. Агар бу ёрдам бермаса, ёрдам юзасидан ҳисобга қўйилган жойдаги инспекторга мурожаат қилинг.