ҚҚС
Дата публикации 28.04.2021
Шундай бўладики, хўжалик юритувчи субъектлар ҚҚС тўловчиси рўйхат рақамини уларда ушбу солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келгандан кейинроқ оладилар. Натижада улар ҳам солиқ мажбуриятларини бажаришда, ҳам бухгалтерия ҳисобида талай муаммоларга дуч келишади. Баъзи муаммоларни ҳатто солиқ органлари мутахассисларининг фаол қўллаб-қувватлашида ҳам ҳал қилиб бўлмайди - шунчаки буни бажаришнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги туфайли. ... 

Дата публикации 28.04.2021
ДСҚ ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини шакллантиришда ҚҚС бўйича имтиёзларни автоматик тарзда қўллаш тизимини жорий этмоқда. Функционал ҳозирча синов режимида ишлаяпти. Buxgalter.uz тафсилотларни ДСҚда аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 27.04.2021
Агар сотувчи салбий тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш имкониятидан фойдаланса ёки 29–30 апрелда «ёддан чиккан» ЭҲФни такдим этса, илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига тузатиш киритиши кераклиги ҳақида ДСҚ эслатиб ўтади. Бу нимани англатишини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.04.2021
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ишлаб чиқариш биносини қуради ва экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ускуналар сотиб олади. Бино ва ускуналар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.04.2021
Ўзбекистонда давлат мол-мулки сотиб олинганда ҚҚС у қўллайдиган солиқ режимидан қатъи назар харидор томонидан тўланади. Идора бу ҳолда солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилишини тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.04.2021
Кўпгина оммавий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда рекламанинг тугал фикрни англатувчи қисмини (вақт ва жойини ҳисобга олган ҳолда танланган аудитория учун) ажратиб кўрсатилган ҳолда созлаш имкони мавжуд. Бунда хорижий компаниялар томонидан тўлов банк карталари орқали валютада қабул қилинади ва реклама харажатларини тасдиқловчи ҳужжат берилмайди. Шу сабабли бундай харажатларни ҳисобга олиш юзасидан саволлар пайдо бўлади. Вuxgalter.uz тушунтириш беришни сўраб «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори Радмила КАРИМОВАга мурожаат қилди: ... 

Дата публикации 13.04.2021
Корхона чиқиб кетган таъсисчи билан ҳисоб-китоб қилмоқда. Бу ҳолда ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келадими? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 09.04.2021
Корхона-етказиб берувчи 2020 йил мобайнида сотиб олувчига товарларни етказиб берди. Харидларнинг катта ҳажми учун йил якунида сотиб олувчи чегирма олди. 2021 йилда у товарнинг бир қисмини қайтарди. Сотиб олувчи унга тақдим этилган чегирманинг бир қисмини қайтариши керакми? ... 

Дата публикации 09.04.2021
Қўшилган қиймат солиғи ҳозирда 15%лик ягона ставка бўйича тўланади. Бироқ, айрим тармоқ вакиллари пасайтирилган ҚҚС ставкаларини жорий этишни ёки айрим фаолият турларини солиқдан озод қилишни таклиф этадилар. Бундан ташқари, бу яна бухгалтерлар фаолиятини мураккаблаштиради, у истеъмолчи ва бизнес нуқтаи назаридан самарали бўладими? Молия вазирлиги табақалаштирилган ставкаларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қандай фикрда? Buxgalter.uz Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТАНОВнинг фикрини сиз билан ўртоқлашади: й ... 

Дата публикации 06.04.2021
My.soliq да қўшилган қиймат солиғини (чораклик) ҳисоб-китобининг янги шаклидан фойдалана оладилар, шакл коди 10006_20. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 02.04.2021
Кўп тадбиркорлар ҳисобга олиш дастурида сотишлар реестрида бир кеча давомида қаердан олинганлиги номаълум бўлган суммалар пайдо бўлаётганлигига эътибор қаратишди. Эҳтимол, бу онлайн-НКМ кўрсаткичлари, эҳтимол - келиб тушган бўнак тўловлари. 1 апрель куни кечқурунга келиб ДСҚнинг расмий тушунтириши чиқди. Buxgalter.uz учун вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 26.03.2021
Бир томондан ҳамкор ишончли эмаслигидан хавфсирасангиз, қандай қилиб етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактуралари бўйича ҚҚСни ҳисобга олишдан бош тортиш мумкин? Бошқа томондан, назорат қилувчи органнинг ҳаддан зиёд эътиборини жалб қилиб, унга асоссиз равишда зарар етказишни ҳам истамайсиз. ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фурқат КУШЧОНОВ buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масала бўйича қонунчилик нормалари юзасидан тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 25.03.2021
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона чет эллик юридик шахс билан хизматлар импорти учун контракт тузди. Бажарилган ишлар далолатномаси ҳар ойда расмийлаштирилади. Чет эллик ҳамкорда Ўзбекистонда доимий муассаса мавжуд эмас, у ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйилмаган. ҚҚС ҳисоб-китобларини қандай муддатларда тақдим этиш зарур? Улар ўсиб борувчи ёки ўсиб бормайдиган якун билан тўлдириладими? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.03.2021
Янги ташкил этилган корхона - фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси қурилиш тугагандан кейин биноларни ижарага бериш нияти билан маъмурий бино қурмоқда. Агар ҚҚС бўйича айланмалар кейинроқ - объект фойдаланишга киритилгандан кейин бўлса, қурилиш даври давомида ҚҚСни ҳисобга олиш билан қандай йўл тутилади? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек ДАДАХОНОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 23.03.2021
Қандай ҳолларда бепул беришни иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб ҳисоблаш мумкин? Ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш ва тегишинча, солиқ солинадиган ёки солиқ солинмайдиган айланмани эътироф этиш ушбу масаланинг ечимига боғлиқ. Buxgalter.uz илтимосига биноан эҳтимолий вариантлар ва хавфларни солиқ консультанти Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 23.03.2021
Компаниянинг собиқ ходими чет элга кетди. У - дастурчи ва масофа режимида муайян ишларни бажаришни давом эттирмоқда. Кейинчалик ҳамкорликда унинг учун солиқлар қандай тўғри тўланади? Мазкур савол бўйича шарҳлар юзасидан buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАга мурожаат қилди: ... 

Дата публикации 18.03.2021
Товарларни импорт қилишда ҳақиқатда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади СК 266-м. 1-қ. 3-б. «Импорт» ҚҚСни тўлаш муддати кечиктирилганда ҳам солиқ БЮД расмийлаштирилган санада эмас, балки тўлаш санасида ҳақиқатда тўланган сумма миқдорида ҳисобга олинади Низомнинг 15-б., 10.02.2020 йилдаги 76-сон ВМҚга илова. Бироқ амалда импорт учун ҚҚС БЮД расмийлаштирилган ойда – у тўланганлигидан қатъи назар, божхона органлари маълумотлар базасидаги Сотиб олиш реестрига киради, бу эса СК нормасига мувофиқ эмас. ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Беҳзод ИСАҚУЛОВ амалда импорт бўйича ҚҚСни тўлаш муддати кечиктирилганда унинг ҳисобга олиниши ҳисоботда қандай акс эттирилишини тушунтирди: ... 

Дата публикации 18.03.2021
Савдо корхонаси ўз харидорларига товарларни бепул берган ҳолда реклама акциясини ўтказмоқда. Ушбу тадбирлар мижозларнинг содиқлигини ошириш ва янги мижозларни жалб қилишга йўналтирилган. Бунда юзага келадиган солиқ оқибатлари ҳақида ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 17.03.2021
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган улгуржи ва чакана савдо корхонаси харидорлар ва ўз ходимларини меҳмон қилиш учун КПК орқали кўп бўлмаган миқдорда кофе, чой ва ширинликлар сотиб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, харидорларнинг болаларини машғул қилиш учун расм чизиш учун альбомлар, рангли қаламлар ва ўйинчоқлар сотиб олинади. Буларнинг барчасини - офис ва мижозлар учун КПК орқали сотиб олиш мумкинми? “Офис кофеси” ходимларнинг даромадларига тенглаштирилмайдими? Бу харажатларда ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми? Улар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар бўладими? Саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.03.2021
ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти ҚҚС ҳисоб-китобини сўнгги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда электрон шаклда тўлдириш қоидаларини тушунтирди. Хусусан, мутахассислар Ҳисоб-китобга янги 8-илова “Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш Реестри”ни қандай тўлдиришни тушунтиришди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ...