Кўп бухгалтерлар солиқ ҳисоботларини қайта топширишлари керак бўлади

preview

Агар сотувчи салбий тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш имкониятидан фойдаланса ёки 29–30 апрелда «ёддан чиккан» ЭҲФни такдим этса, илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига тузатиш киритиши кераклиги ҳақида ДСҚ эслатиб ўтади. Бу нимани англатишини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси  Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:


– Ҳар қандай тақдим этилган ҳисобварақ-фактура сотувчининг ҳам, харидорнинг  ҳам солиқ ҳисоб-китобларига таъсир қилади. Келинг, харидор ҳам, сотувчи ҳам ҚҚС тўловчиси бўлган вазиятни мисолда кўриб чиқайлик.

Агар салбий қиймати кўрсатилган тузатилган ёки қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилса, сотувчининг тушуми (солиқ солинадиган базаси), харидорда эса – ҳисобга олинган суммаси камаяди. Бу ҳолда, бюджетга ортиқча ҳисобга олиш учун қабул қилинган суммаларни тўлаши керак бўлган харидор эътиборли бўлиши керак.

29-30 апрель кунлари ЭҲФ тизимида ўз вақтида тақдим этилмаган  ҳисобварақ-фактуралар киритилгандан кейин, сотувчиларда тушум кўпаяди. Бинобарин, улар тўлашлари керак бўлган солиқ солинадиган базага эга бўладилар. Айни пайтда, уларнинг харидорлари янги суммаларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ҳисоб-китоблар жорий солиқ даврига эмас, балки охирги 12 ойдан бирига тааллуқли бўлган вазиятда бухгалтерга қийинроқ бўлади. Улар нафақат ҳисобварақ-фактура чиқарилган ой учун, балки кейинги барча ойлар учун ҳисоб-китобларни қайта тиклашлари керак бўлади.

Молия вазирлигининг етакчи мутахассислари ва «Норма» экспертларининг куйидаги мавзулар бўйича тавсияларини Buxgalter.uz тавсия қилади:


                     Олег ГАЕВОЙ тайёрлади