ҚҚС
Дата публикации 29.08.2020
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. buxgalter.uz илтимосига кўра молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ўзгаришлар ҳақида батафсил сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 29.08.2020
26 август куни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида, ниҳоят, тугма пайдо бўлди, унинг ёрдамида 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚ билан тасдиқланган янги Низомга мувофиқ ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш учун ариза бериш мумкин. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА буни қандай тўғри амалга ошириш тўғрисида гапириб берди: ... 

Дата публикации 28.08.2020
14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚ билан тасдиқланган ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низом билан экспортда ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўплами белгиланди. Buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 21.08.2020
Ҳисобварақ-фактуралар бўйича янги Низомга мувофиқ нафақат уларнинг шакллари ўзгарди. Ҳисобварақ-фактуранинг якунловчи сатрида, шунингдек воситачилик хизматларида ЭҲФда энди қўшимча маълумотларни кўрсатиш лозим. Buxgalter.uz илтимосига биноан ўзгартиришлар ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 21.08.2020
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар ушбу солиқни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга . III чоракдан бошлаб ушбу тизимга ўтиш истагини билдирувчилар учун хабарнома тақдим этиш муддати 20 август куни тугади. ... 

Дата публикации 19.08.2020
Нима учун солиқ органлари ҚҚС тўловчиси рўйхат рақамини бекор қилиши мумкин? Бу ҳолда қандай қилиб уни қайтариш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚнинг ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси катта инспектори Фурқат ҚЎШЧОНОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.08.2020
Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини танлаган янгидан рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъектларини ДСҚнинг автоматлаштирилган тизими ҳисобга қўяди. Ҳозир у синов режимида ишламоқда, тўлақонли ишга тушириш жорий ҳафта якунига режалаштирилган. Буларнинг ҳаммаси қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси мутахассиси Фурқат ҚЎШЧОНОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 13.08.2020
ҚҚС ҳисоб-китобида товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш айланмалари инобатга олинади, фойда солиғи ҳисоб-китобида эса – жами даромад. Агар корхона акциз тўланадиган товарларни реализация қилса, ушбу кўрсаткичлар унда тўғри келмайди. “Норма” эксперти Олег ЦОЙ вазиятни аниқ мисолларда buxgalter.uz учун махсус тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.08.2020
2020 йил 30 июнда янги 4-сон БҲМС Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Товар-моддий захиралар» тасдиқланди. Унда ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормалари ва уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш тартиби акс эттирилган. Янги стандартнинг 16-банди – ТМЗни харид қилишда олинган чегирмалар бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларида кўп саволларни юзага келтирди. «Норма» етакчи эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА buxgalter.uz илтимосига кўра уни амалиётда қандай қилиб тўғри қўллаш кераклигини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 06.08.2020
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга. II чоракда кўпчилик мазкур ҳуқуқдан фойдаланди. Шунга қарамай III чорак учун хабарнома беришдан олдин, буни эса 20 августга қадар бажариш зарур, бухгалтерларда яна саволлар туғилмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан уларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди. ... 

Дата публикации 29.07.2020
Божхона тўловларини тўлаш муддати кечиктирилганда ҚҚС бўйича ҳисоб-китобга қандай тузатиш киритилади? Бугун бухгалтерлар ушбу вазиятни ҳисоб-китобларда тўғри акс эттира олмайдилар. Натижада автоматлаштирилган тизим СК нормаларини бузган ҳолда ҳисобга олиниши керак бўлмаган суммани ҳисобга олади. Бу ҳисоботларнинг бузиб кўрсатилишига ва солиқ органлари билан ўзаро муносабатларда муаммолар юзага келишига олиб келади. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни тартибга солишнинг эҳтимолий йўлларини қандай топиш мумкинлиги хусусидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. ... 

Дата публикации 17.07.2020
ҚҚСни ҳисоблашда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар, фойда солиғини ҳисоблашда эса жами даромад инобатга олинади. Ушбу кўрсаткичлар доим ҳам мос келадими? «Норма» эксперти Олег ЦОЙ махсус buxgalter.uz учун аниқ мисол ёрдамида ушбу муҳим жиҳатга ойдинлик киритди. ... 

Дата публикации 16.07.2020
Товарларни импорт қилишда бюджетга ундан ҚҚС тўланган қиймат ва ушбу товарлар реализация қилинган қиймат ўртасидаги ижобий фарққа қўшимча ҚҚС ҳисоблаш масаласи ижтимоий тармоқлар ва Телеграм-каналларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Солиқ органларининг мазкур масала бўйича нуқтаи назарларини солиштирган ҳолда, биз бу ҳақда бу ерда ёзгандик. Импорт қилувчи ташкилотнинг бундай харажати фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида чегириладиган харажат ҳисобланадими? Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ушбу масала бўйича фикри билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди. ... 

Дата публикации 09.07.2020
Ҳисоботларни қайта топшираётганда тизим 45 кодли хатога йўл қўйилганини кўрсатади. ДСҚнинг Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРОҲИМОВ у нимани англатишини тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 08.07.2020
Бухгалтерларда ҳар доим саволлар мавжуд. Кимгадир ҚҚС бўйича ҳисоботларни топшириш бўйича ҳаммаси ҳам тушунарли эмас. Бошқасига 20%ли ҚҚС вақтида сотилган товарни қайтаришга ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш юзасидан маслаҳат керак. Тошкент шаҳар ДСБ ҳузурида маслаҳат маркази фаолият кўрсатади. Buxgalter.uz мухбири унинг ишини синаб кўрди. Мана натижаси: ... 

Дата публикации 06.07.2020
Божхона томонидан қўшимча ҳисобланган ҚҚС – корхона учун чегириладиган харажатми ёки чегирилмайдиган харажатми? Buxgalter.uz Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитасига тушунтириш беришларини сўраб мурожаат қилди. Улар Кодекснинг биргина нормаларини икки хил, бир-бирига буткул зид равишда талқин қилиб бердилар. Шундай бўлиши мумкинми? Келинг, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз… ... 

Дата публикации 04.07.2020
Кўп бухгалтерларда нафақат 2020 йил учун, балки олдинги даврлар, масалан, 2019 йил учун ҚҚС ҳисоб-китобларини қайта топшириш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди. Нима учун қайта ҳисоб-китоб жўнатилмаяпти ва тизим хато беряпти? Buxgalter.uz тушуниб олишга ёрдам беради. ... 

Дата публикации 02.07.2020
2020 йил 1 июлда Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда тўлдириш тизимига ўзгартиришлар киритди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 02.07.2020
Корхона 2020 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўловчисига айланди. Ўтиш санасига келиб 2017–2019 йилларда харид қилинган товарларнинг қолдиқлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинган эди. Бироқ солиқчилар ҳисобга олинган суммани қабул қилмай, 2019 йилда харид қилинган товарлар қийматидан келиб чиқиб унга тузатиш киритдилар. Улар тўғри иш қилдиларми? «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 26.06.2020
ҚҚС ҳисоб-китобини автоматик равишда тўлдириш тартибига ўтиш билан боғлиқ воқеалар юз бераётган пайтда Тошкент шаҳар ДСБ товарлар, хизматларни фақат электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирган ҳолда реализация қилишни сўраб тадбиркорларга мурожаат қилди, масалалар ва муаммоларни ҳал қилишда уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Солиқ органлари шу тариқа қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар айланмасига барҳам беришга уринмоқда, бу ЭҲФ базасида янги автоматлаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни шакллантириш тизимининг иши билан боғлиқ муаммоларнинг бир қисмини ҳал қилиш имконини беради. Buxgalter.uz бугунги кунда маслаҳат билан ҳал қилиб бўлмайдиган қатор муаммолар мавжуд деб ҳисоблайди. ...