ҚҚС
Дата публикации 28.01.2020
Buxgalter.uz Молия вазирлиги билан биргаликда ўтказилаётган қўшма акция доирасида ўқувчиларимиз томонидан берилган саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг жавобларини эълон қилишни давом эттиради. Ушбу тўплам ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш тартибига бағишланган. ... 

Дата публикации 23.01.2020
Buxgalter.uz молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг Молия вазирлиги билан қўшма акция доирасида ўқувчиларимиз йўллаган саволларига жавобларини беришни бошлайди. Ушбу савол-жавоблар чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳисобга қўйиш ва ҚҚС ҳисоб-китоби тартибига бағишланган. ... 

Дата публикации 13.01.2020
6 январь куни «Ўзэкспомарказ» МККда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган семинар бўлиб ўтди. Идораларнинг раҳбар ходимлари мутахассислар ва бизнес вакилларининг Солиқ кодекси нормаларини татбиқ этишга тааллуқли саволларига жавоб беришди. Сизнинг эътиборингизга молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ томонидан берилган жавоблар тўпламини ҳавола этамиз. ... 

Дата публикации 10.01.2020
2020 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС ҳисоб-китобининг соддалаштирилган тартиби (СҚҚС) бекор қилинди. ... 

Дата публикации 23.12.2019
1. Корхона ҳисобварақ-фактураларни етказиб берувчилардан кечиктириб олади. Масалан, июндагини – сентябрда. ҚҚС бўйича ҳисоботда улар қай тартибда акс эттирилади? Уларни ҳисоботда расмийлаштирилган ойда (масалан, июнда) акс эттириш, бунда барча кейинги ойлар учун (июнь, июль, август) ҳисоботни қайта топшириш зарурми? Ёки бундай ҳисобварақ-фактураларни ҳақиқатда олинганда – сентябрда акс эттириш мумкинми? ... 

Дата публикации 20.12.2019
Молия вазирлиги мутахассислари «Паррандасаноат» уюшмаси аъзолари учун солиқ солиш юзасидан семинар ўтказди. Унинг қатнашчиларининг баъзи саволларига МВнинг жавобларини эълон қиламиз. ... 

Дата публикации 13.12.2019
2019 йилнинг январь ойидан май ойигача янги қурилган уйдан квартира сотиб олган фуқаролар нафақат унинг қийматини, балки 20% миқдорда ҚҚС ҳам тўладилар. 13 майдан эса Президентнинг ПФ-5715-сон Фармони билан 2019 йилдаги барча сотувлар солиқдан озод қилинди. Янги қурилган квартира сотиб олишда тўланган ҚҚСни қандай қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида «Perfect Business Consulting» МЧЖ консалтинг фирмаси бош директори Шоҳрух ЮЛДАШЕВ сўзлаб беради. ... 

Дата публикации 15.11.2019
Давлат солиқ қўмитасининг Ишонч телефонига ҳар куни қўшилган қиймат солиғи бўйича қўшимча солиқ ҳисобланаётганлиги ва корхонанинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ундириш бўйича инкассо топшириқномалари тақдим этилаётганлиги тўғрисида шикоятлар келиб тушмоқда. Муаммонинг моҳияти нимада? ... 

Дата публикации 14.11.2019
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси Ўзбекистон норезиденти билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатишга тузилган импорт контрактига нисбатан – 15% ёки 20% ҚҚС ставкасини қўллаш масаласини тушунтирди. ... 

Дата публикации 06.11.2019
Солиқ тўловчиларга устав капиталига пул маблағлари билан ҳисса киритиш бўйича операциялардан ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисида талабномалар келиб туша бошлади. Бу талабномаларга қандай муносабат билдириш лозимлиги хусусида - buxgalter.uz маслаҳатларида. ... 

Дата публикации 31.10.2019
1 октябрдан бошлаб ҚҚС ставкаси 20%дан 15%гача ўзгариши муносабати билан (26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармон)my.soliq порталида электрон ҳисобот таркибида ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи (10006_9-коди) шаклига ўзгартиришлар киритилди. ... 

Дата публикации 28.10.2019
my.soliq.uz портали солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида импорт қилувчилар учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир қадамма-қадам йўриқномани жойлаштирди. ... 

Дата публикации 15.10.2019
Корхона юристлар ёки маслаҳатчилар-норезидентларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ҳамкорликка жалб қилган вазиятда унда хизматлар импорти бўйича ҚҚС юзасидан солиқ оқибатлари вужудга келадими? Бу масалани тушунтириб бериш учун Buxgalter.uz портали Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасига мурожаат қилди. ... 

Дата публикации 15.10.2019
ҚҚС ставкасининг 2019 йил 1 октябрдан 15%гача пасайтирилиши нафақат корхонага солиқ юкини пасайтирди, балки бир қатор саволларни қўйди. Улардан бири – 20 фоиз солиқ ставкасида тузилган ва ҳозир ҳам амал қилаётган ўтувчи контрактлар билан қандай йўл тутиш лозим. Шартномада ҚҚС ставкаси ўзгаришини қандай тўғри назарда тутиш ва қандай ҳолларда буни амалга ошириш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz порталига Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Даврон АЛЛАНАЗАРОВ сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 15.10.2019
2019 йил 1 октябрдан бошлаб айрим товарларга нисбатан, шу жумладан уларни импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинди. Шу муносабат билан Президент ва ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ўзгартиришлар айнан кимга тегишли бўлиши ҳақида buxgalter.uz га молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 10.10.2019
ҚҚС бўйича электрон ҳисоботга икки ой олдин янги сатрлар - 01083 «Товарлар (ишлар, хизматлар)ни қоплаш суммалари» ва 01084 «Комитент ёки топшириқ берувчи номидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) суммалари» қўшилди. Бухгалтерларнинг ҳеч бири уларни қандай тўғри тўлдириш, қайси кўрсаткичларни кўрсатишни билишмаган ва ҳозиргача билишмаяпти. ... 

Дата публикации 10.10.2019
2019 йил 1 октябрдан ҚҚС ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилди . ЎзР МВ солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари «талабнома» кўринишидаги нохуш оқибатларсиз ҚҚСнинг янги ставкасига қандай ўтиш кераклигини амалиётдан келтирилган аниқ вазиятлар мисолида тушунтириб берди. ... 

Дата публикации 09.10.2019
1 октябрдан бошлаб ҚҚС ставкасининг ўзгариши муносабати билан бухгалтерларда юзага келган саволларга ДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир АБДИЕВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 08.10.2019
2019 йил 1 октябрдан ҚҚСнинг умумбелгиланган ставкаси 20%дан 15%га пасайтирилади. Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ энг кўп учрайдиган вазиятларда янги ставкани қандай қўллаш ҳақида тавсиялар беради. ... 

Дата публикации 27.09.2019
Қурилиш индустриясининг хусусияти шундаки, бу ерда камдан-кам ҳолларда буюртмачи билан шартнома тузган компания ишларнинг бутун ҳажмини бажаради. Турли босқичларда жараёнга бошқа компаниялар – зарур тажриба ва айрим иш турларини бажариш учун мутахассисларга эга ёрдамчи пудратчилар қўшилади. Қурилиш ишлаб чиқаришининг ушбу хусусияти солиқ солишга ҳам таъсир кўрсатади. Хусусан, бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчиларда ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда муаммолар юзага келади. Шарҳимиз – қонунчиликни бузмаган ҳолда уларни ҳал қилиш ҳақида. ...