Кечроқ тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? Масалан, ёддан чиқариб, июль ойи учун ЭҲФни белгиланган муддат ўрнига 2020 йил 5 сентябрда тақдим этган бўлсалар. Бу ҳолда бухгалтер нима қилиши керак? Ҳисобварақ-фактуралар қанча муддатда тақдим этилиши лозим, ҳуқуқбузарларга нисбатан қандай чоралар қўлланиши мумкин? ...
Сентябрь ойида бухгалтерлар янги Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар кўрсаткичлари инобатга олинадиган ҚҚС бўйича ҳисоботни илк бор топширадилар. Ушбу талабларни ҳисобга олган ҳолда ЭҲФни шакллантириш бўйича, шунингдек 15–16 августда эски шакллар бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни қайта расмийлаштириш керакми, деган саволлар юзага келмоқда. Эски шакллардан фойдаланиб расмийлаштирилган ЭҲФни нима қилиш керак? ...
Низом билан тасдиқланган ЭҲФнинг янги шакллари билан танишган бухгалтерларда саволлар юзага келмоқда. Нима учун янги шаклларда фақат раҳбарнинг фамилияси назарда тутилган? Бош бухгалтер қайд этилган сатр нима учун олиб ташланган? Энди юридик шахс номидан ҳисобварақ-фактурани имзолашга ким ҳақли? ...
Янги Низомга асосан ким ва қандай муддатларда ҳисобварақ-фактурани имзолаши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди: ...
Амалиётда бухгалтерлар қандай қилиб қонун ҳужжатларини бузмасдан илгари ёзиб берилган электрон ҳисобварақ-фактурадаги хатоларни тузатиш ёки унга қўшимча киритиш мумкин, деган саволларга кўп тўқнаш келадилар. Қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура – биргина шаклми ёки улар турличами? Вuxgalter.uz эксперти, амалиётчи бош бухгалтер Татьяна ЛИМАРЕВА ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. ...
Тадбиркорлар реализация қилиш далилини контрагент ҳисобварақ-фактурани имзолаган пайтдан бошлаб тан олиш ҳақидаги нормани солиқ қонунчилигига қайтаришни таклиф этмоқдалар. Бу тақдим этилган ЭҲФларнинг узоқ кўриб чиқилиши юзага келтираётган муаммоларнинг бир қисмини ҳал қилиш имконини беради. Buxgalter.uz ушбу таклифни таҳлил қилиб, унга қўшилди. ...
Юридик шахснинг айнан битта харид бўйича комитент ва комиссионердан иккита ҳисобварақ-фактура олиш эҳтимоли бартараф этилди. Buxgalter.uz мазкур вазият айнан қандай тартибга солинганлигини ойдинлаштирди. ...
Май ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдираётганда тизим 18 июнгача имзоланмаган ҳисобварақ-фактураларнинг «автомат-проводкаси» учун ишламади. Шу санагача ҳисобот жўнатган бухгалтерлар қандай қилиб бўлса ҳам вазиятдан чиқиш ва реализациянинг тўғри кўрсаткичларини акс эттириш учун бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришга мажбур бўлдилар. Натижада энди, ЭҲФ тизими харидорга юборилган ҳисобварақ-фактуралар кўрсаткичларини, ҳатто уларни имзоламаган бўлса ҳам, ҳисобга олаётганда тизимда май ойи учун икки хил реализация кўрсаткичлари акс этмоқда. Бундай вазиятда бухгалтер нима қилиши керак? Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Маълумки, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматлаштирилган тарзда тўлдириш тизимида 5-илованинг 9-10-устунлари ва 6-илованинг 8-9-устунлари харажатларни қоплашга ва воситачилар учун ЭҲФ шакллари маълумотлари асосида шакллантирилади. Buxgalter.uz ЭҲФ операторлари солиқ тўловчиларга зарур шаклларни тақдим этишга шайлигини аниқлаштирди: ...
ҚҲТБТ порталида ДСҚ унинг ёрдамида талай муаммоларни ва ҳануз тартибга солинмаган электрон ҳисобварақ-фактуралар айланиши билан боғлиқ вазиятларни ҳал қилишга уринаётган Низом лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етмоқда. Ва бу айнан қонун ижодкорларига ёрдам бериш лозим бўлган ҳолат. Сиз дуч келаётган барча муаммолар ўз ечимини топишига ишончингиз комилми? Buxglter.uz илтимосига биноан лойиҳани солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. ...
Электрон ҳужжат айланиши расмий операторларининг сони кўпаймоқда. Улар бир-биридан сервисга қараб фарқ қилади. ЭҲФ билан ишлаш янада қулай ва самарали бўлиши учун нималарга эътибор қаратиш лозим? Buxgalter.uz муаллифлари Олег ГАЕВОЙ ва Виктория БЕЗГИНА тавсияларидан фойдаланинг. ...
Мижозлар кўп бўлган компанияларда бир нечта ходимларга ҳисобварақ-фактуралар ва товарлар юклаб жўнатилишига оид бошқа кузатув ҳужжатларини имзолаш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Ушбу амалиётни ЭҲФ тизимида операторларнинг шахсий кабинетлари орқали ишлашда қандай сақлаб қолиш мумкин? «Янги технологиялар» ИТМ мутахассислари тизимга муайян ходимлар бириктирилиши ва уларга шахсий ваколатлар берилишини тавсия этадилар. Бунда ишлаш тартиби қандай бўлади? ...
Электрон ҳужжат айланиши расмий операторлари рўйхатида 7-ташкилот: «BePRO–Norma» компанияси пайдо бўлди. Ушбу бозорда у «1UZ Курьер» савдо маркаси остида фаолият кўрсатади. Битта операторнинг бошқасидан афзаллигини қандай тушуниш мумкин? Биргаликда кўриб чиқамиз. ...
Buxgalter.uz таҳририят телеграм-каналлари фойдаланувчилари ўртасида электрон ҳисобварақ-фактуралар билан ишлашлари юзасидан сўровнома ўтказди. 1160 нафар респондентдан 624 нафари: - “Йўқ, ДСҚ тизимни қайта ишлашини кутяпмиз” деб жавоб беришди. Бу қарор тўғрими? ...