Юридик шахс резидентлиги сертификати иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш мақсадида ТИФ иштирокчилари учун зарур. Уни Ўзбекистон иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш тўғрисида амалдаги шартнома тузган мамлакат вакили билан тузиладиган ҳар битта халқаро контракт учун олиш керак. Буни йўриқномамизга риоя қилган ҳолда бажаринг. ...
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома турли мақсадлар: мулкни сотиш бўйича битимни нотариал тарзда расмийлаштиришда, дивидендлар тўлашда, кредит олишда ва бошқа ҳолларда зарур бўлишини мумкин. Уни олиш учун бизнинг қадамма-қадам йўриқномамиздан фойдаланинг. ...
Энди СМС-хабарномаларнинг барча созламасини солиқ тўловчининг шахсий кабинетида мустақил равишда ўрнатиш мумкин. 4 декабрдан бошлаб янги тугма ва янги сервисдан фойдаланиш мумкин. ...
Бухгалтерларнинг айтишича, ДСҚдан SMS-хабарнома хизмати улар учун қулай. У солиқ тўловчининг шахсий кабинетига талабнома ёки ДСХОдан хат келиб тушганлигини дарҳол кўриш имконини беради. Бироқ, кўпчилик ушбу муҳим хабарларни олишмайди ва нима сабабдан эканлигини тушунтириб беришолмайди. Вазиятни қандай ўнгласа бўлади? ...
ДСҚ об-ҳавонинг кескин совиб кетганлиги муносабати билан, электр энергияси истеъмолига бўлган талабнинг ошиб кетиши мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишларга олиб келаётганлигини маълум қилди. Бу ўз навбатида, алоқа каналларида ҳам техник носозликларни келтириб чиқарди. Шу жумладан - 2019 йил 25 ноябрь ҳолатига ҳисоботларни қабул қилишда муаммолар юзага келди. ...
Солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотларининг ўзгариши – катта меҳнат талаб қиладиган ва кўп вақтни оладиган жараён. Солиқчилар бу масалада яқин орада ҳаммаси анча содда ва қулай бўлади, деб ваъда беришмоқда. Ишларнинг жорий ҳолатини ва бўладиган ўзгаришларни оддий мисолда кўриб чиқамиз: бухгалтернинг солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келиб тушган талабномалар ва хабарнома-хатлар тўғрисидаги ахборот билан SMSлар келадиган телефон рақами ўзгаради. ...
Бунда нимани ҳам ўрганиш мумкин, деб ўйлаймиз. “Боқимонда” ёки “ортиқча тўлов” устунидаги рақамларни кўрамиз – билиш лозим бўлганларнинг бари шу бўлса керак. Солиқ ҳисоботини юборгандан кейин ёки тегишли солиқ бўйича тўлов тўлангандан сўнг, шахсий карточкада (ШК) “ҳисоблаб ёзилди” ва “тўланди” устунларида суммалар акс этади. ...