Полезное для бухгалтера в декабре:
Шахсий карточкани қандай тўғри “ўқиш” мумкин?
Бунда нимани ҳам ўрганиш мумкин, деб ўйлаймиз. “Боқимонда” ёки “ортиқча тўлов” устунидаги рақамларни кўрамиз – билиш лозим бўлганларнинг бари шу бўлса керак. Солиқ ҳисоботини юборгандан кейин ёки тегишли солиқ бўйича тўлов тўлангандан сўнг, шахсий карточкада (ШК) “ҳисоблаб ёзилди” ва “тўланди” устунларида суммалар акс этади.
Бу ерда нимани текшириш лозим:
1. Ҳисобот даври учун ҳисоблаб ёзиш суммаси тўғри акс эттирилганми.
Ҳисоботларни биз ўсувчи якун билан юборамиз, шу боис ШКда жорий ҳисобот даврида (масалан, 2019 йил январь-октябрь) ва ўтган ҳисобот даврида (2019 йил январь-декабрь) тақдим этилган солиқнинг умумий суммаси ўртасидаги фарқ акс этган.
2) ШКда солиқлар бўйича барча тўловлар акс этганми.
Тўлов бошқа тумандаги солиқнинг шахсий ҳисобварағига хато равишда юборилган ҳоллар бўлиб туради. Шунга ўхшаш вазиятлар, мисол учун, мол-мулк жойлашган жой бўйича ресурс солиқларини тўлаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
3. “Боқимонда” ёки “ортиқча тўлов” устунлари бўйича сальдо тўғри чиқарилганми.
1-мисол.
“Компания” ХКнинг 2019 йил учун СҚҚС бўйича ШК:
Кўриб турганимиздек, 19.09.2019 йил ҳолатига боқимонда ва ортиқча тўлов сальдоси “ноль” сўмни ташкил этмоқда. Бироқ карточка маълумотларини айнан шундай тушуниш ва саросимага тушиш керак эмас! 18.09.2019 йил ҳолатига сальдо чиқарилгандан сўнг, шунчаки дастурда кейинроқ амалга оширилган проводкалар бўйича сальдо ҳали ҳисобланмаган.
Шунинг учун 19.09.2019 йил ҳолатига тўғри сальдони мустақил равишда ҳисоблаш мумкин:
- 561 906 сўм ортиқча тўлов сальдосига 19.09.2019 йилда 4 400 000 сўм миқдорида тўланган солиқни қўшиш ва 2019 йил август ойи ҳисобидан СҚҚС бўйича 3 721 579 сўм миқдорида ҳисоблаб ёзилган солиқни айириш лозим.
Шунда биз ортиқча тўловнинг 19.09.2019 йил ҳолатига 1 240 327 сўм миқдоридаги тўғри сальдосини оламиз .
2-мисол.
Бир қарашда ҳисобот топширгандан кейин сизда на ортиқча тўлов, на боқимонда бор бўлган ЖШДС бўйича ШК. Яна бу – нотўғри мулоҳаза.
Охирги сальдо 20.09.2019 йил ҳолатига чиқарилган, ЖШДС бўйича ҳисобот эса кечроқ – 23.09.2019 йилда юборилган. Ва дастур ҳали бу санага сальдони ҳисоблаб чиқмаган.
Ҳисоб-китобни мустақил равишда бажариш зарур:
- 20.09.2019 йил ҳолатига 7 622 сўм миқдоридаги ортиқча тўлов сальдосидан 2019 йил август ойи учун тўлаш учун 222 500 сўм миқдорида ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммасини айирамиз ва 23.09.2019 йил ҳолатига 214 878 сўм миқдорида боқимонда суммасини оламиз.
3-мисол.
Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда БҲМнинг 200 бараваридан ортиқни ташкил этадиган солиқ тўловчилар фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлайди.
2019 йил IV чорак учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси 200 БҲМдан ошган корхонанинг фойда солиғи бўйича ШКни кўриб чиқамиз:
Бир қарашда корхонада фойда солиғи бўйича боқимонда бордек. Лекин, диққат билан кўриб чиқсак, биз қуйидагиларни кўрамиз:
- 31.10.2019 йил ҳолатига корхонада 61 203 сўм миқдорида ортиқча тўлов мавжуд;
- Шундан кейин 2019 йил ноябрь ойи учун 25 000 000 сўм миқдорида аванс тўловини тўлаш бўйича мажбурият акс эттирилган. Бунда у 05.11.2019 йилда ижро этилган. 11.11.2019 йил ҳолатига ортиқча тўлов бўйича жами тўғри сальдо боқимонда карточкасида акс эттирилган 24 938 797 сўм ўрнига 61 203 сўмни ташкил этади;
- Кейин аванс тўловини корхона 10.12.2019 йилга қадар бўлган муддатга тўлаши керак. Ва айнан ўша пайтда тўланмаган тақдирда 24 938 797 сўм миқдорида боқимонда юзага келади.
Шунингдек, солиқлар ва мажбурий тўловлар муддатини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида эслатиб ўтамиз:
Амалдаги қонунчилик |
2020 йил Солиқ кодекси лойиҳаси |
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,045% миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади, агар пеняни ҳисоблаш солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилса, - 0,06% миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади (СК 120-модда).
|
Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади. Пенялар ана шу мақсадлар учун махсус очилган ҳисобварақларга тегишли солиқ алоҳида тўлов топшириғи билан тўланадиган бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланади. Қайта молиялаштиришнинг жорий ставкасида (16%) – пеня миқдори тахминан 0,053 фоизни ташкил этади (130-модда). |
Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда йўл қўйилган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган, шу жумладан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган тақдирда, унга нисбатан жарималар ҳамда молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилиши мумкин эмас (СК 109-модда). |
Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларда ўз айбига иқрор бўлиш ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлаш (219-модда). |
Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик БҲМнинг 3 дан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш БҲМнинг 5 дан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади (МЖТК 175-модда). |
Ўзгартиришлар киритилмаган |
Ҳурматли бухгалтерлар, ҳисоботларни жарима ва пеняларсиз муваффақиятли топшириб олинглар
Александра ТОЛМАЧЕВА-ЛОБОДА,
ProfiTraining бизнес-мураббийи,
МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт