Солиқ тўловчининг кабинети
Материал санаси 24.06.2020
Компания раҳбарияти корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Корхонада солиқлар бўйича ортиқча тўлов мавжуд. Бу пулларни офисдан чиқмасдан қандай қайтариш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz нинг илтимосига кўра ДСҚнинг бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ЁҚУБОВ сўзлаб берди. ... 

Материал санаси 08.04.2020
Солиқ тўловчилар иқтисодиёт соҳасидаги жорий нохуш вазият туфайли харажатларини мақбуллаштиришга уринмоқдалар. Бундай имкониятлардан бири – солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи. ДСҚ бошқармаси бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ уйдан ёки офисдан чиқмай туриб ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ... 

Материал санаси 11.03.2020
Мy.soliq.uz сайтида “Судга электрон даъво аризаси бериш” интерактив хизмати тест режимида ишга туширилди. Солиқ тўловчи-юридик шахснинг шахсий кабинетидаги шу номдаги тугма иқтисодий судга даъво билан мурожаат қилиш имконини беради. ... 

Материал санаси 19.12.2019
Юридик шахс резидентлиги сертификати иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш мақсадида ТИФ иштирокчилари учун зарур. Уни Ўзбекистон иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш тўғрисида амалдаги шартнома тузган мамлакат вакили билан тузиладиган ҳар битта халқаро контракт учун олиш керак. Буни йўриқномамизга риоя қилган ҳолда бажаринг. ... 

Материал санаси 17.12.2019
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома турли мақсадлар: мулкни сотиш бўйича битимни нотариал тарзда расмийлаштиришда, дивидендлар тўлашда, кредит олишда ва бошқа ҳолларда зарур бўлишини мумкин. Уни олиш учун бизнинг қадамма-қадам йўриқномамиздан фойдаланинг. ... 

Материал санаси 05.12.2019
Энди СМС-хабарномаларнинг барча созламасини солиқ тўловчининг шахсий кабинетида мустақил равишда ўрнатиш мумкин. 4 декабрдан бошлаб янги тугма ва янги сервисдан фойдаланиш мумкин. ... 

Материал санаси 29.11.2019
Бухгалтерларнинг айтишича, ДСҚдан SMS-хабарнома хизмати улар учун қулай. У солиқ тўловчининг шахсий кабинетига талабнома ёки ДСХОдан хат келиб тушганлигини дарҳол кўриш имконини беради. Бироқ, кўпчилик ушбу муҳим хабарларни олишмайди ва нима сабабдан эканлигини тушунтириб беришолмайди. Вазиятни қандай ўнгласа бўлади? ... 

Материал санаси 26.11.2019
ДСҚ об-ҳавонинг кескин совиб кетганлиги муносабати билан, электр энергияси истеъмолига бўлган талабнинг ошиб кетиши мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишларга олиб келаётганлигини маълум қилди. Бу ўз навбатида, алоқа каналларида ҳам техник носозликларни келтириб чиқарди. Шу жумладан - 2019 йил 25 ноябрь ҳолатига ҳисоботларни қабул қилишда муаммолар юзага келди. ... 

Материал санаси 21.11.2019
Солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотларининг ўзгариши – катта меҳнат талаб қиладиган ва кўп вақтни оладиган жараён. Солиқчилар бу масалада яқин орада ҳаммаси анча содда ва қулай бўлади, деб ваъда беришмоқда. Ишларнинг жорий ҳолатини ва бўладиган ўзгаришларни оддий мисолда кўриб чиқамиз: бухгалтернинг солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келиб тушган талабномалар ва хабарнома-хатлар тўғрисидаги ахборот билан SMSлар келадиган телефон рақами ўзгаради. ... 

Материал санаси 15.11.2019
Бунда нимани ҳам ўрганиш мумкин, деб ўйлаймиз. “Боқимонда” ёки “ортиқча тўлов” устунидаги рақамларни кўрамиз – билиш лозим бўлганларнинг бари шу бўлса керак. Солиқ ҳисоботини юборгандан кейин ёки тегишли солиқ бўйича тўлов тўлангандан сўнг, шахсий карточкада (ШК) “ҳисоблаб ёзилди” ва “тўланди” устунларида суммалар акс этади. ... 

Материал санаси 17.09.2019
Рақамли имзодан фойдаланиш имкониятига эга ходимни ишдан бўшатишда у томондан содир этилиши мумкин бўлган фирибгарликлардан ўзингизни сақланг. ... 

Материал санаси 13.09.2019
Солиқ тўловчи солиқларни тўлашда хатога йўл қўйди. Камерал назорат доирасида ДСИ корхона манзилига қўшимча солиқлар ҳисоблаш тўғрисида талабнома юборди. Бухгалтер ўз хатосини тан олди ва солиқ органи талабларига рози. ...