Солиқ мажбуриятларини бажариш
Дата публикации 30.09.2022
Солиқ тўловчи СКнинг 11-бобида белгиланган қоидалар бўйича солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга. Энди кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги аризани Давлат солиқ қўмитасига my3.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин. ДСҚ мутахассислари бу қандай ишлашини тушунтиришди: ... 

Дата публикации 17.06.2022
ДСҚ ортиқча тўланган солиқ суммасини бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш эвазига ҳисобга олишни автоматлаштиради. Ушбу сервис юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган барча солиқларни қамраб олади. Бунда солиқ тўловчида ортиқча тўланган суммаларни ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 23.05.2022
Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи кўрсаткичлари камайиш томонга тузатилса, бухгалтер нимага солиқ солиш базасининг камайиши рўй берганлигини тушунтириб бериш илтимоси билан хабар олади. У айнан нимани амалга оширишига тўғри келишини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб беришди: ... 

Дата публикации 10.05.2022
Солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида бюджетга тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши боис, топширилган ҳисоб-китоблар бўйича суммалар ва тўловлар шахсий ҳисоб картасидан қандай ўтишини назорат қилиш муҳимдир. Profi Training бизнес-тренери, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА ўз тажрибаси билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 27.04.2022
Солиқ органи камерал текширув натижалари бўйича шахсий кабинетга йўлланган талабномага компания 5 кунлик муддатда жавоб бермаганлиги туфайли солиқ аудитини тайинлади. Солиқ тўловчи бундай қарорни асоссиз деб ҳисоблайди, сабаби хат очиқ бўлмаган ва раҳбар ҳатто бу ҳақда билмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.04.2022
18 апрель ҳолатига солиқ тўловчи I чорак учун фойда солиғи бўйича ва март учун ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни топширди. Фойда солиғи бўйича шахсий карточкада ортиқча тўлов, ҚҚС бўйича эса - боқимонда акс эттирилмоқда. Ортиқча тўланган фойда солиғи суммаси ҚҚС бўйича боқимондани ёпиш учун етарли. Бироқ “Ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини қайтариш ва ҳисобга олиш” интерактив хизмати ёрдамида маблағларни олиб ўтишнинг имконияти йўқ, тизим қарз мавжуд эмас, деган хабар чиқармоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ департаменти бошлиғи Рамшид ХЎЖАҚУЛОВ шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 18.04.2022
Солиқ тўловчи солиқни тўлади, бироз вақт ўтгач, қарз ва ҳисобланган пеня ҳақида хабар топди. ДСҚ нима учун бундай вазиятлар юзага келишини, бундай ҳолат рўй берганда нима қилиш ва қандай қилиб шунга ўхшаш муаммоларнинг олдини олишни тушунтирди. ... 

Дата публикации 14.04.2022
“Корхона Халқ банкига ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ўтказади. Солиқ инспекцияси ШЖБПҲ суммаларини корхонанинг шахсий карточкасида ҳисобга олади. Ҳисоб-китобларни ДСИ билан солиштириш чоғида бухгалтерия корхона томонидан ШЖБПҲ ҳисобланганлиги ва у бўйича пеня сўндирилганлигини кўрди. 1. Агар ҳатто реестрни Халқ банкида тўлов топшириқномасиз қабул қилишмаса, ДСИда ШЖБПҲ бўйича пеня қай тарзда пайдо бўлиши мумкин? 2. Корхона ШЖБПҲга бадаллар бўйича пеняни сўндиришга маблағларни йўналтирмаган бўлса, ушбу сумма қаердан келиб тушиши мумкин? 3. Бухгалтерия ҳисобида ШЖБПҲ бўйича пеня қандай акс эттирилади?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.12.2020
Агар солиқ тўловчи солиқ қарзини сўндирмаса, солиқ органлари уни мажбурий ундирадилар. Қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатларини бузганлик учун солиқ тўловчи пеня ҳам тўлайди. Пеня ҳисоб-китоби тартиби ва унга тегишли преференциялар ҳақида buxgalter.uz учун “Норма” эксперти Дилором САИДОВА сўзлаб берди: ...