Вазият: янги хусусий мактабнинг ёш бухгалтери мактаб томонидан тақдим этиладиган таълим хизматлари СКнинг 243-моддаси 10-бандига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинганлигини билади. Лекин бу имтиёзни қўллаш тартибини билмайди. У солиқ имтиёзларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги хусусида мурожаат қилди.
Мазкур вазият қандай ҳал қилинади? ...
«Asl Belgisi» мутахассислари дори воситаларини импорт қилишда aslbelgisi.uz да агрегацияланган импорт кодини (АИК) расмийлаштиришда хатоларга йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар беришди.
Buxgalter.uz да ҳам бу борада тавсиялар мавжуд. Улашамиз: ...
03004 класс дори воситаларининг 131 та МХИК – уларни ТИФ ТН кодларига мувофиқлаштириш мақсадида 03002 классга кўчирилади. Бу ҳақда tasnif.soliq.uz портали хабар берди.
Янгилик 22 сентябрдан кучга киради, тафсилотлар – buxgalter.uzда: ...
Ишлаб чиқарувчилар ва чакана савдо учун мажбурий маркировкалаш жадвалларини синхронлаштириш мақсадида Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 апрелга қадар чакана савдода реализация қилишда сув ва салқин ичимликларнинг маркировка кодларини (доналаб ва блокларда) сканерламасликка рухсат берди.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ...
Asl Belgisi тизимида бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилма билан ишлаш учун битта ЭРИдан фойдаланишга чеклов ўрнатилди. Ходимларингиз ўз вазифаларини бажаришлари учун «Ролларни бошқариш» функцияси орқали уларнинг шахсий кабинетга киришини ташкил этишингиз керак.
Батафсил маълумотни buxgalter.uz сайтидан олишингиз мумкин: ...
Улгуржи ва чакана савдо корхоналари ўғитлар ва пестицидларни маркировкалашнинг пилот лойиҳаси иштирокчилари таркибига киради. Улар бундай маҳсулотларни маркировкалаш барчага мажбурий бўлгунга қадар – 2026 йил 1 майдан бошлаб – ихтиёрий равишда унинг иштирокчиси бўлишлари ҳам, ундан чиқишлари ҳам мумкин.
Батафсил — buxgalter.uz шарҳида: ...
Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонунбузарликлар учун прогрессив жарима тизимини жорий этади – тўртинчи жаримадан сўнг солиқ тўловчи бир йил давомида ҚҚСни қоплаш ҳуқуқини йўқотади.
Шунингдек, у дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларини ва маркировка кодлари билан ишлашнинг айрим жиҳатларини ўзгартиради.
Энг муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида қисқача бандлар бўйича: ...
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги янги Низомга асосан МХИК ва уларга бириктирилган ўлчов бирликлари бўйича ўзгартиришлар 30 кун ўтгач кучга киради (Низом 45-б). Лекин бу барча ўзгартиришларга тааллуқли эмас... Техникани қайта созлашга вақт бўлмаганда - бизнес учун шок ҳолатлар юзага келмайдими, МХИКдаги ўзгартиришларчи, улар кучга кирганми?
Янги НҲҲни buxgalter.uzда таҳлил қилямиз. Ҳужжатга ўз изоҳини онлайн-НКТ бўйича эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯКУБОВ берди. Шунингдек, саволларга «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Орифжон АБДУРАХМОНОВ жавоб берди: ...
1 майдан Ўзбекистонда ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини маркировкалашни бошлайдилар. Биринчи босқичда бу фақат бешта компанияга тегишли бўлади. Бир йилдан сўнг эса – 2026 йил 1 майдан – ўғитлар ва пестицидларни рақамли маркировкалаш барча айланма иштирокчилари учун мажбурий бўлади. Бу 08.04.2025 йилдаги 203-сон ВМҚда назарда тутилган.
Пилот лойиҳаси иштирокчиси бўлган компаниялар учун зарур ҳаракатларни buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ...
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилувчи умумий овқатланиш корхоналари жиддий муаммога дуч келди. Солиқ қўмитаси ва «Asl Belgisi» маркировкалаш тизими ўртасидаги интеграция бўйича маълумотларнинг турлича талқинига таяниб, алкоголь қолдиқлари инвентаризациясини зудлик билан ўтказишни талаб қилмоқда. Бироқ ушбу интеграциянинг техник жиҳатдан амалга оширилиши умумий овқатланиш корхоналари учун жиддий қийинчиликлар туғдирмоқда.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Кўп бухгалтерлар учун сўнгги икки кун бироз асабий ўтди. Одатий МХИКлар учун аввал шакллантирилган ўлчов бирликлари йўқолиб, фақат килограммлар қолди. Ва кўпчилик, айниқса қадоқланган маҳсулотлари пачкаларда ва граммларда бўлганлар ва маҳсулот нархи тегишли равишда пачка бошига шакллантириладиганлар юк жўнатишни тўхтатдилар.
Солиқ органининг хабарига кўра, маҳсулотларни рўйхат бўйича ЭҲФ орқали реализация қилишда энди белгиланган ўлчов бирликларидан ёки уларнинг асосида яратилган қадоқлардан фойдаланиш керак.
Buxgalter.uz илтимосига кўра вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
ЁММ учун МХИК бўйича ўлчов бирлиги - «тонна» бўлиб, фақат шу бирлик электрон ҳисоб-фактуралар ва бошқа электрон ҳужжатларни расмийлаштиришда қўлланилади. Tasnif.soliq.uz порталида килограмм ва литр ўлчов бирликлари мавжуд бўлса-да, электрон ҳужжатни расмийлаштиришда уларни кўрсатиб бўлмайди.
Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: ...
Tasnif.soliq.uz сайтида МХИК қидириш тизими такомиллаштирилди, бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. Функционал қурилиш материаллари учун МХИК қидиришнинг уч усулини таклиф этади.
Гап нима ҳақида? ...