Биз онлайн-НКТ чекига мажбурий талаблар тўғрисидаги вебинар якунларини чиқардик ва энг муҳим савол-жавобларни эълон қиламиз, улар қўл остингизда бўлсин.
Эслатиб ўтамиз: вебинар иштирокчиларининг саволларига “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ жавоб берган: ...
Агар харидор харид учун тўловни маркетплейс ёки тўлов мобиль иловаси орқали амалга оширса ва чек маркетплейс ёки тўлов иловаси томонида шакллантирилса, онлайн-НКТ чеклари воситачилик ёки субвоситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдаги каби расмийлаштирилган бўлиши керак: ...
“Ташкилот озиқ-овқат маҳсулотларини чакана реализация қилади, ходимларнинг штати – катта эмас, ҳар бир ходим жуда банд. “Корзинка”даги каби харидга киритилган товарларнинг тўлиқ рўйхати билан чекларни расмийлаштиришнинг имконияти йўқ. Ушбу вазиятдан чиқиш йўли сифатида, ТХКМда бизга чекда “озиқ-овқат маҳсулотлари”ни ва қайсидир товарга битта МХИКни кўрсатишни тавсия қилишди. Шундай қилиш мумкинми?”.
Ишга бундай ёндашув нимага сабаб бўлиши ҳақида “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ...
Дўкон воситачилик шартномалари бўйича товарларни реализация қилади. Агар комитент – резидент ёки норезидент бўлса, реализация қилиш учун онлайн-НКТни қандай тўғри созлашни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “Гаров тараққиёт НКМ” МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтирди: ...
Чакана савдони кенгайтириш учун компания сотувчиларни излаб топиб, улар билан субвоситачилик шартномалари асосида ишлашни ташкил этувчи ташкилот билан шартнома тузишни режалаштирмоқда. Мазкур субвоситачилар сотишдан олинган тушум автоматик тарзда комитентнинг ҚҚС (айланмадан олинадиган солиқ) ҳисоб-китобида акс эттирилиши учун онлайн-НКТни қандай созлашлари лозимлиги ҳақида “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМнинг бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ гапириб берди: ...
“Бизнинг туристик агентлигимиз орқали субвоситачилик шартномаси бўйича Ўзбекистон ҳудудида Қозоғистон туроператорининг (норезидент) турпакетлари реализация қилинади. Биз улар билан агент (маҳаллий компания, резидент) орқали ишлаймиз. Бундай йўлланмаларнинг сотилишини онлайн-НКМ орқали қандай ўтказиш керак ва дастлаб қандай созламаларни амалга ошириш лозим?”.
Саволга “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “Гаров тараққиёт НКМ” МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ жавоб берди: ...
Айрим савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларида товарлар (хизматлар) рўйхати ва QR-код билан чеклар беришади. Аммо Soliq мобиль иловасида QR-кодни сканерлаш чоғида у солиққа доир ахборотни ўз ичига олмаганлиги тўғрисида хабар чиқади.
Нима учун бундай ҳолат рўй беради ва бундай чеклар касса чеклари ўрнини тўлақонли босиши мумкинми? Буни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди: ...
“Чакана савдо тармоғи совға карталарини жорий қилишни режалаштирмоқда. Харидор (жисмоний ёки юридик шахс) ҳар қандай суммада картани сотиб олиши ва уни яқин кишиларига ёки ўз ходимларига совға қилиши мумкин. 6 ой давомида у бўйича бизнинг дўконларимиздан товарларни олиш мумкин.
Бундай картани сотишда маълумотлар онлайн-НКТга киритиладими? Яъни – совға картасини сотишда харидорга касса чекини бериш керакми? Ёки касса чеки товарни олиш пайтида берилиши керакми?”.
Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: ...
17 февралдан (шу сана ҳам киради) бошлаб 20 кун* давомида солиқ қўмитаси комитентларга кешбэк тўланганидан ташқари барча чекларни тузатишга рухсат берди. Комитентлар, шу жумладан – харидорлардан маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали тўловларни қабул қилувчи комитентлар my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетда чекка мустақил равишда тузатиш киритишлари мумкин.
Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди: ...
“Корпоратив карта бўйича харид учун чекларнинг айримлари ўқилмайдиган чиқди, битта чек йўқотилди. Лекин сотувчи техник имконият мавжуд эмаслигини важ қилиб, чек нусхасини беришни рад этмоқда”.
Вазиятни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди: ...
“ТХКМ кассани ўчириб қўйди ва дастурий таъминотни янгилаш учун унга ходимларининг кириши учун рухсат берилишини талаб қилмоқда. ТХКМ мутахассисларининг тушунтиришича, бу МХИКни тез-тез алмаштириш билан боғлиқ МХИКдаги хатолар сонини қисқартиришга ёрдам беради”.
Бундай ҳаракатларга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” директори, онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ...
“Бир сотувчининг харидори бир келишда тўртта товарни сотиб олди, бу онлайн-НКМ чекида акс эттирилган. Битта товарни у хариддан кейин дарҳол қайтарди, бироздан кейин яна битта товар позициясини қайтариш тўғрисида талаб билан мурожаат қилди. Сотувчида иккала ҳолатда қайтаришни рад этишга қонуний асослар мавжуд эмас”.
Бу ҳолатда онлайн-НКМ тизимида қайтаришни расмийлаштирган ҳолда қандай қилиб техник муаммолардан қочиш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ...
“Агар сотувчи онлайн-НКМ чекларини урмаган бўлса, уларни ҳисоботни шакллантириш учун – бугунги кун билан уриш мумкин? Агар бундай чекларда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарлар бўлса, маълумотлар комитентда акс эттириладими?”.
Вазиятни “Норма” илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ ва солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беришди: ...