Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Воситачилик савдосида онлайн-НКТни қандай созлаш керак
Дўкон воситачилик шартномалари бўйича товарларни реализация қилади. Агар комитент – резидент ёки норезидент бўлса, реализация қилиш учун онлайн-НКТни қандай тўғри созлашни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “Гаров тараққиёт НКМ” МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтирди:
– Резидентлар ва норезидентлар билан сиз шартноманинг айни бир турини – воситачилик шартномасини тузишингизга қарамай, созламалар товарга эгалик қилувчининг резидентлигига боғлиқ ҳолда фарқ қилади.
1. Агар комитент – резидент бўлса
Бу ҳолда комитент ҳамда воситачи созлашни амалга оширади.
Комитентга тавсиялар:
1) my.soliq.uzда шахсий кабинетга киринг;
2) хизматлар рўйхатида “Ташкилот воситачиларининг рўйхатини шакллантириш”ни танланг;
3) “Воситачини яратиш” иловасини очинг ва “Қўшиш” тугмасига босинг;
4) очилган ойнада тегишли майдонларга қуйидагиларни киритинг:
- воситачининг – юридик шахснинг СТИРи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг ЖШШИРи;
- ташкилот-воситачининг номи (автоматик тарзда акс эттирилади);
- воситачилик шартномасининг рақами;
- воситачининг МФОси;
- воситачининг ҳисобрақами;
- шартнома тузилган сана;
- шартноманинг амал қилиш муддати бошланадиган сана;
- шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана.
“Комитент (СТИР/ЖШШИР)” устуни тўлдирилмаган ҳолда қолдирилади.
5) “Қўшиш” тугмасига босинг.
Воситачига тавсиялар:
Воситачилик шартномалари бўйича реализация қилинаётган товарлар бўйича онлайн-НКТ хотирасидаги товарлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотга комитентнинг СТИРи ёки ЖШШИРини киритинг. Онлайн-НКТ қайта созлангандан сўнг онлайн-НКМ чекида воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарнинг номи остида қуйидагилар кўрсатилади:
- СТИР, агар комитент – юридик шахс бўлса;
- ЖШШИР, агар комитент – ЯТТ бўлса.
2. Агар комитент – норезидент бўлса
Барча созламалар воситачи томонидан амалга оширилади:
1) комитентнинг ID-рақамини олинг;
2) онлайн-НКТ хотирасига унинг товарларига комитентнинг ID-рақамини киритинг.
Комитентнинг 9 белгили ID-рақамини олиш учун
1) my.soliq.uzда шахсий кабинетга киринг;
2) “Ташкилот воситачиларининг рўйхатини шакллантириш” тугмасига босинг;
3) “Комитентни шакллантириш” иловасини танланг;
4) “Комитентнинг тури” устунида чиқиб келадиган тавсиядан юридик шахс – норезидентни (норезидент ЮШ) танланг;
5) “Шартноманинг файлларини бириктиринг zip, rar” устунида унинг асосида комитент билан ишлаётган шартномани (ҳужжатни) бириктиринг;
6) “Телефон рақамини киритинг” устунида комитентнинг телефон рақамини кўрсатинг;
7) “Жўнатиш”га босинг.
Сизнинг аризангиз бўйича комитент рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув “Комитентни шакллантириш” иловасида – жадвалда экраннинг пастки қисмида акс эттирилади. “Комитентнинг ID-рақами” устунида автоматик тарзда шакллантирилган 9 белгили ноёб рақам кўрсатилади.
3. Солиқ базаси қандай шакллантирилади
Ушбу созламаларда комитентларнинг товарларини сотишдан олинган сумма қуйидагича акс эттирилади:
- агар комитент – резидент бўлса – автоматик тарзда 100% унинг ҳисоботида;
- агар комитент – норезидент бўлса – шартнома иштирокчиларининг ҳеч бирида.
Воситачилар бундай шартномалар бўйича воситачилик ҳақи қисмида ўз солиқ базасини шакллантириш учун:
- агар комитент – резидент бўлса – комитентга воситачилик ҳақига ЭҲФ тақдим этадилар;
- агар комитент – норезидент бўлса – Ўзбекистоннинг ташқарисида хизматларни реализация қилишга бир томонлама ЭҲФ тақдим этадилар.
Агар сиз онлайн-НКМ ёки виртуал касса билан ишлайдиган бўлсангиз ёки сиз ушбу техника билан ишлаётган бўлсангиз ва сизда ҳозир саволлар мавжуд бўлса – сизни 2023 йил 25 март куни соат 10:00 да “Онлайн-НКТ чекларига давлат талаблари: уларни қандай бажариш керак” вебинарига таклиф қиламиз.
Бу ерда ёзилиш мумкин.
Вебинарда биз қуйидагиларни батафсил кўриб чиқамиз:
- онлайн-НКТ қандай кўринишга эга бўлиш керак – электрон шаклда ва қоғозга чоп этилган ҳолда;
- чекда қандай маълумотни мажбурий равишда акс эттириш лозим ва нимани сотувчи ихтиёрига кўра кўрсатиш мумкин;
- сотувчи ва онлайн-НКТ тўғрисидаги маълумот нимани ўз ичига олади;
- чекда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинадиган товарлар қандай акс эттирилади;
- харид тўғрисидаги умумий маълумот – ҚҚС суммаси, харид қиймати, тўлов тури ва шакли қандай акс эттирилади;
- қандай реквизитлар чекни ноёб ҳужжатга айлантиради.
Шунингдек, сизни “Чекда реализация қилинган товар тўғрисидаги маълумот қандай акс эттирилади” мавзусидаги амалий машғулот кутади. Бу ерда биз товар тўғрисида ёзувни шакллантиришнинг барча босқичларидан ўтамиз ва юзага келадиган барча саволларга жавоб берамиз.
Амалий машғулотда иштирок этиш учун дастлабки тайёргарликдан ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун “Онлайн-НКТда товарлар билан қандай ишлаш керак” вебинари ёзувини кўринг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади