2021 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ставкалари қандай ўзгаради

preview

2021 йил учун уй-жойни ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг янги энг кам ставкалари тасдиқланди . Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

2020-2021 йилларда ижара тўловининг энг кам ставкаларининг солиштирма жадвали:

Ижарага бериладиган

мол-мулк тури

 

Белгиланган

ставка

миқдорини

тавсифловчи

кўрсаткич

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг

энг кам миқдорлари, сўмда

 

Тошкент шаҳри

Нукус ш.

ва вилоят

марказларидаги

шаҳарлар

Бошқа аҳоли

пунктлари



1

Уй-жойлар

 

2021 й.

2020 й.

2021 й.

2020 й.

2021 й.

2020 й.

 

Турар жой

умумий майдоннинг

 

1 кв.метри учун

14 000

12 000

8 500

7 500

4 000

3 500

 

Нотурар жой

29 000

25 000

17 000

15 000

7 500

6 500

 

2

Автотранспорт

 

2021 й.

2020 й.

 

Енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)

1 та автотранспорт воситаси учун

575 000

500 000

 

Микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

1 150 000

1 000 000

 

Мазкур ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.

Мисол учун, жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган квартиранинг умумий майдони – 62 кв.м. Тасдиқланган энг кам ставка асосан - 1 кв. м учун 14 000 сўм, солиқ базаси 868 000 сўмни (14 000 х 62) ташкил этади. Жисмоний шахс-резидентнинг даромадларига 12% ставка бўйича солиқ солинади . Солиқнинг ҳар ойлик суммаси квартира эгаси учун 104 160 сўмни ташкил этади.

Агар шартнома бўйича ижара тўлови 14 000 сўмга тенг ёки ундан кам бўлса, мазкур ҳисоб-китоб тўғри бўлади. Агар у- ортиқ бўлса, ҳар ойлик солиқ тўлови шартномада кўрсатилган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича ЖШДС тўлашдан озод этилган . 2021 йил 1 январдан имтиёз тўхтатилади .

Саида ЖОНИЗОҚОВА