Ўзбекистон божхона омборида норезидентга кўрсатилган хизматларга ҚҚС солинадими

preview

Ўзбекистон корхонаси Ўзбекистон ҳудудидаги божхона омборига жойлаштирилган, бироқ «эркин муомалага чиқариш» режимига расмийлаштирилмаган ускуналарни сертификатлаштириш хизматларини кўрсатди. Хизматлар буюртмачиси ускуналар етказиб берувчиси, чет эл компанияси ҳисобланади.

Ушбу хизматга ҚҚС солиниш-солинмаслигини «Норма» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди:

 

– Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган хизматларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади . Реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддасига мувофиқ аниқланади.

Олиб кирилган ускунани сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатилганда уларни реализация қилиш жойи умумий қоидага кўра – фаолият юритиш ёки хизматлар харидори жойлашган жойи бўйича аниқланади .

Хизматлар харидори чет эл компанияси бўлганлиги сабабли уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилади. Бинобарин, хизматлар ижрочиси бўлган корхона томонидан уларнинг қийматига ҚҚС солинмайди.

Ўзбекистон ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматлар бўйича ушбу айланмада фойдаланилган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС ҳисобга олиниши лозим . Бу эса ҳисобга олиш мақсадида бундай айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилишини англатади.