Новое

Реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланма бўлса, ҳисобга олинадиган ҚҚС қандай аниқланади

17.01.23
“2022 йилнинг январидан октябрига қадар ташкилот фақат ҚҚСдан озод қилинган дори воситаларини сотди. ҚҚС бўйича ҳисоботда январь ойидан бошлаб ҳисобга олинадиган ҚҚСни аниқлашнинг мутаносиб усулини кўрсатиб келдик, бутун кирувчи солиқ ҳисобга олинмаган. Ноябрь ойидан бошлаб қўшимча равишда ҚҚС (15%) билан маиший кимё воситаларини сотишни бошладик. Шу боис алоҳида-алоҳида ҳисобни юритишни бошладик ва маиший кимё товарлари бўйича кирувчи ҚҚСни ҳисобга олмоқчи бўлдик. Бироқ тизим ҚҚС ҳисоб-китоби алоҳида-алоҳида усулни танлашда ҳисоб мутаносиб усул асосида эканлигига ҳавола берган ҳолда, хато кўрсатмоқда. Маиший кимё бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактуралар бўйича суммани ҳисобга олиш учун ҚҚС ҳисоб-китобини қандай топшириш керак?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:

Воситачилик фоизлари кечикса, даромад қандай эътироф этилади

17.01.23
“Корхона автокредит шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. Уч томонлама шартнома бўйича харидор бизга воситачилик фоизларини тўлаши керак. Бироқ ҳамма харидорлар ҳам уларни ўз вақтида тўлашмайди. Бу ҳолда нима даромад деб эътироф этилиши лозим – шартномада кўрсатилган воситачилик фоизларими ёки ҳақиқатда олинган фоизларми?”. Саволга “Норма” эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди:

Онлайн-кузатув билан ДТдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олган бўлсангиз...

17.01.23
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона чет эл компанияси (Ирландия резиденти) билан ДТдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга доир лицензия шартномасини тузди. Шартнома 12 ой давомида масофадан туриб техник кузатувни амалга оширишни назарда тутади. Роялти тарзидаги даромадни ва онлайн-кузатув хизмати учун тўловни амалга оширишда тўлов манбаи норезидентнинг фойда солиғини ушлаб қолиши (тўлаши) шартми?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беришди:

Қандай қилиб 2023 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисоб-китобни топшириш ва солиқни тўлаш керак

17.01.23
My.soliq.uzдаги шахсий кабинетларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобот шакллари жойлаштирилган. Buxgalter.uz ДСҚда тафсилотларни аниқлаштирди:

Сизнинг кассангиз янги талабларга мувофиқ келишини текширинг

16.01.23
Назорат-касса техникасини қўллайдиган солиқ тўловчилар шахсий кабинетларида 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб назорат-касса техникаси мувофиқ келиши лозим бўлган талаблар тўғрисида хабарнома олишди. Нимани текшириш зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди:

Давлат харидига доир шартнома қийматини ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш мумкинми

16.01.23
“МЧЖ – норезидент (РФ) Ўзбекистондаги давлат муассасалари учун 1C:ERPни жорий этиш учун тендерни ютиб олди. Контракт қиймати тендерда ва техник ҳужжатларда сўмда ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда – 10 млрд сўм этиб белгиланган. Режага биноан лойиҳани реализация қилишга 270 кун талаб қилинади. СК талабларига мувофиқ бажарувчи ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўладиган ДМни очиши керак. Бунда буюртмачи ҚҚС қўшилган контрактни имзолашга рози бўлмаяпти, чунки у тендер контракти суммасидан ошади. Контракт суммасига ҚҚСни (12%) қўшиш қонуний бўладими? Бу тендер шартларини бузиш ҳисобланмайдими? ДМ ҚҚСсиз ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкини?”. Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Қандай қилиб деҳқон бозорида хом ашёни тўғри харид қилиш мумкин

16.01.23
“Корхона гўштни қайта ишлаш билан шуғулланади ва бозорда хом ашёни харид қилишни режалаштирмоқда. Харидни ҳужжат билан расмийлаштириш билан боғлиқ хатарлардан қочиш учун корхонамиз билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган харид қилувчилар хизматидан фойдаланмоқчимиз. Улар хом ашёни деҳқон бозорида харид қилишади ва бизга қайта сотишади. Деҳқон бозорида хом ашёни харид қилиш ноқонуний бўлмайдими? Агар биз хом ашёни харид қилишда ЖШДС ушлаб қолмасак, СКнинг 378-моддаси 8-бандига зид бўлмайдими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз Ҳошимов жавоб берди:

2023 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида маълумотнома қандай топширилади

13.01.23
Солиқ қўмитаси 2023 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоб-китоб қилиш учун маълумотнома шаклларини, шунингдек 2023 йил учун ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисида маълумотни эълон қилди. Buxgalter.uz ДСҚда тафсилотларни аниқлаштирди:

Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилади

13.01.23
2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ихтиёрий тартибда қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашга ўтиши мумкин.. Қабул қилинган қарор тўғрисида солиқ органларини қандай хабардор қилишни ДСҚ Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВ сўзлаб берди:

Халқаро ташкилот офисига кўрсатилган хизматларга қандай ҚҚС солинади

13.01.23
“Ташкилот 2022 йилда ЕТТБга Ўзбекистон ҳудудида бир нечта объектлар (ЎзР резидентлари) бўйича аудиторлик хизматларини кўрсатди. Кўрсатилган хизматлар учун счёт бевосита ЕТТБга (штаб-квартираси Лондонда) тақдим этилди. Мутаносиб усулни қўллашда кирувчи солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқи билан ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми? ЭҲФ шакллантиришда қандай имтиёзни танлаш керак?”. Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: