Полезное для бухгалтера в ноябре:
Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотноманинг янги шакллари қандай тўлдирилади
Йил бошида Солиқ қўмитаси Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш тўғрисида маълумотномани 29 ва 30-кодли шакллар бўйича тақдим этиш кераклиги ҳақида хабар қилганди. Лекин солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида ҳозир ушбу шакллар мавжуд эмас, фақат 33 ва 34-кодли шакллар бор.
Маълумотномани эски шакллар бўйича топширганлар нима қилишлари кераклигини “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нодир ҚОДИРОВ тушунтирди:
– Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш тўғрисида маълумотномани 29 ва 30-кодли шакллар бўйича тақдим этган солиқ тўловчилар ҳеч нарсани қайта топширишлари керак эмас. Тақдим этилган маълумотномалар қабул қилинган ва ҳақиқий ҳисобланади.
Агар солиқ тўловчининг хўжалик фаолияти муносабати билан маълумотномани қайта топшириш талаб қилинса, 33 ва 34-кодли янги шакллардан фойдаланинг. Улар автоматик тарзда тўлдирилади, маълумот мавжуд ахборот тизимларидан олинади.
Шунингдек, солиқ тўловчига янги талаблар мавжуд. Маълумотларни шакллантириш учун:
- Маълумотномага илованинг 8-9-устунларида – минимал қиймат қўлланилмайдиган иншоотлар тўғрисидаги маълумотни my3.soliq.uzдаги “Алоҳида ставка қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари” интерактив хизматининг “ПҚ-208-сонли қарорга асосан минимал қиймат татбиқ этилмайдиган объектлар” иловасининг функционали ёрдамида киритинг;
- Маълумотномага илованинг 020-сатрида – норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар тўғрисида маълумотни my3.soliq.uzдаги “Алоҳида ставка қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари” интерактив хизматининг “Норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар” иловасининг функционали ёрдамида киритинг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади