Новое

Аудиторлик текшируви учун электрон ҳужжатларни қоғозга чиқариш лозимми

01.04.22
Мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказиш вақти ҳам келди. 2022 йилда ЎРҚ-677-сон Қонун доирасида кўпчилик ташкилотлар биринчи марта текширувдан ўтадилар. Вuxgalter.uz илтимосига биноан электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни аудиторлик текширувига қандай тайёрлаш кераклигини «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди. Кўпчилик уларнинг қоғозга чиқарилишини хоҳлайди.

Контрагент муддати ўтказиб юборилган резидентлик сертификатини тақдим этса

31.03.22
“2022 йил февраль ойида Қозоғистон компанияси билан у томондан хизмат кўрсатилиши учун шартнома туздик. Контрагент резидентлик сертификатини тақдим этди, унда сертификат 2021 йил учун берилганлиги кўрсатилган. Лекин сертификат олинган сана - 2022 йил 10 февраль. Бундай сертификат бўйича тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолмаса бўладими? Қозоғистон тарафининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда уларнинг солиқ органи фақат 2021 йил учун резидентлик сертификатини бермоқда”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди:

15 апрелга қадар статистика бўйича I чорак учун ҳисоботни топширинг (йўриқнома)

31.03.22
Давстатқўм сайтининг “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг I чораги учун танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган. Шаклни тўлдириш учун buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг:

Тўлов терминали функционалига эга онлайн-НКМ ишламаса, нима қилиш керак

30.03.22
Онлайн-НКМ эгалари яна оғир вақтни бошдан кечиришмоқда. Биринчидан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб тўлов терминали орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида ҳам акс эттирилиши керак (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 4-б.). Моҳиятига кўра, бу тўлов терминали ва онлайн-НКМ ёки бирга ишлаши ёхуд бир қурилма бўлиши кераклигини англатади. Иккинчидан, маълум бўлишича, бундай қурилмалар (хусусан - Ўзбекистонда энг кенг тарқалган онлайн-НКМ моделларидан бири) - бутун ҳафта мобайнида ишламаслиги мумкин, жорий йилнинг март ойида шундай ҳодиса рўй берди. Buxgalter.uz илтимосига биноан «Марон» МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ҳисоб зиён кўрмаслиги ва барча тушум солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда тўғри акс этишда давом этиши учун бундай қурилманинг эҳтимолий бузилишига қандай тайёр бўлиш лозимлиги ҳақида гапириб берди.

Норезидент бир нечта компанияда ишласа, ДМни рўйхатдан ўтказиши зарурми

30.03.22
Чет эл компанияси Ўзбекистондаги бир нечта компаниялар билан маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун - турли муддатларга шартномалар тузади, уларнинг ҳар бири 183 кундан ошмайди. Хизматлар кўрсатиш учун у Ўзбекистонга мутахассисларни жўнатади ва ўзи улар учун иш ҳақи тўлайди. Чет эл компанияси Ўзбекистонда доимий муассаса очиши керакми? Ўзбекистондаги турли компаниялар билан бир нечта шартномалар тузишда хизматлар кўрсатиш даврини қандай тўғри ҳисобга олиш лозим? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

Чет эллик шахс республикадан ташқарига чиққанда, ЖШДС ставкаси қандай ҳисобланади

30.03.22
«Ташкилот директори – чет эллик шахс Ўзбекистонда турганига 1 йилдан ошди. 12%лик ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолинган, бироқ февраль ойининг бошида у Қозоғистонга бориб келган. Бу ҳолат ЖШДС ставкасига таъсир қиладими?». Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

ЭҲФ - мажбурий, далолатнома - тарафлар ихтиёрига кўра

29.03.22
Электрон ҳужжат айланиши оператори роуминг операторининг талабига ҳавола берган ҳолда бажарилган ишлар далолатномаси билан битта ҳужжатда яратиладиган ва жўнатиладиган ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш имкониятини тўхтатди. Энди ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномасини алоҳида жўнатиш зарур. Бу вазиятда электрон ҳужжатларни расмийлаштиришга чиқимларни қандай қисқартириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, «Норма» эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА гапириб берди:

Кўчмас мулк билан боғлиқ “хорижий” хизматлар бўйича ҚҚСни тўлаш

29.03.22
Чет эл қурилиш компанияси Ўзбекистондаги корхона билан тузилган шартнома бўйича республикамизда спорт комплексини қуради. Ёки - чет эл юридик шахси Ўзбекистонда бино сотиб олди ва уни ижарага беради... Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар асосида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар бўйича ҚҚСни қандай ҳисоблаб чиқишни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

Ваколатхонани ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкинми

29.03.22
Ўзбекистонда товарлар ва хизматларни реализация қилмайдиган чет эл компанияси ваколатхонаси бош компаниясидан ўз эҳтиёжлари учун импорт бўйича канцелярия товарларини олди. Бунинг ортидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига энди ваколатхона ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун хабарнома бериши ва кейинчалик ТИФ операциялари мавжуд бўлмаган тақдирда “бўш” ҳисоботлар топшириши кераклиги тўғрисида хат келди. Бу қонунийми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди:

Диққат! Дори воситалари учун МХИКлар янгиланди

28.03.22
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим.