Ногиронлиги бўлган шахс васийларига ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланиладими

preview

2022 йил 1 мартдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ЖШДС бўйича имтиёз МҲЭКМнинг 3 бараваригача оширилди. Бу болалигидан ногиронлиги бўлган шахсларни тарбия қилувчи шахсларга дахл қиладими? 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

 

– 2022 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ЖШДС солинмайдиган даромадлари суммаси МҲЭКМнинг 3 бараварини ташкил этади .

Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси асосида берилади.

Имтиёз ногиронлар билан бирга яшовчи ва уларни тарбияловчи шахслар даромадларига татбиқ этилмайди.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text180686_nogironligi_bulgan_shahs_vasiylariga_jshds_buyicha_imtiezlar_qullaniladimi