Новое

ДСҚ январь учун ЭҲФ топшириш муддатларини узайтирди (воситачилик шартномаси, олдиндан тўлов ва кредит)

11.02.22
ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор?

Юридик шахс-норезидент билан шартнома бўйича бўнакдан солиқ ушлаб қолиш зарурми

11.02.22
Хорижий компания билан хизматлар кўрсатишга шартнома тузилган, у қисман олдиндан тўловни (бўнакни) назарда тутади. Бўнакларни тўлашда корхонада юридик шахс-норезидентдан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолиш бўйича мажбурият юзага келадими? Саволга ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА buxgalter.uz учун махсус жавоб берди:

2021 йил IV чоракда штрих-кодлар учун сканерлар харид қилганлар имтиёзни қўллашлари мумкин!

10.02.22
2021 йил октябрь-декабрда онлайн-НКМ ва виртуал кассага штрих-кодлар ва рақамли маркировкани ўқийдиган ва аниқлашни таъминловчи қурилмалар харид қилган тадбиркорлар ПҚ-5252-сон қарорда назарда тутилган имтиёзни қўллашлари мумкин.

2022 йил январь ойида кимларга имтиёзлар берилди (жадвал)

10.02.22
2022 йил январда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, фармацевтика корхоналари, озиқ-овқат маҳсулотларини, тикув ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, туризм ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналар ҳамда айрим тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар олиш ҳуқуқи берилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz барчасини битта жадвалга жамлади:

ДСҚ чекларда комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган тақдирда солиқ ҳисоботини қандай топширишни тушунтирди

10.02.22
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди:

МХИК билан ишлаш ва бундан наф кўриш

09.02.22
2022 йил 1 сентябрга қадар солиқ тўловчиларга нотўғри МХИКлар учун жарима солинмайди. Цемент, шиша, ёғоч ва паxтага тегишли хўжалик операциялари бундан мустасно. 2022 йил якунига қадар ишчи гуруҳлар ташкил этилади, товарлар ва хизматлар каталоги устида ишлаш, базавий шартли бирликларни содда ва тушунарли шаклда белгилаш ва ҳ.к. давом эттирилади. Бунда нималарни албатта ҳисобга олиш лозимлигини “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Cветлана ГОЛОСОВА тушунтириб берди:

УФдаги улушни ўғилга текин ва солиқларсиз ўтказиш

09.02.22
МЧЖ таъсисчиларидан бири устав фондидаги ўз улушини ўғлига текинга ўтказмоқчи. Бу қандай амалга оширилади ва бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

2021 йил учун статистика бўйича ҳисобот қандай топширилади (йўриқнома)

08.02.22
Февраль - бухгалтерлар учун осон ой эмас, бошқа ҳисоботлар қаторида улар 2021 йил учун статистика ҳисоботини топширадилар. Бу гал - stat.uz сайтининг “Электрон статистика ҳисоботи” махсус ресурси орқали eStat 4.0 дастурининг янги версияси ёрдамида топширадилар. Биз статистика органларига янги дастурда ҳисобот топширдик ва қадамма-қадам йўриқномани тайёрладик:

Агар хатони аниқлаган бўлсангиз, E-ijaraда ўзгартиришлар қандай киритилади (қадамма-қадам йўриқнома)

08.02.22
Ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишда хатога йўл қўйилган бўлиб, у дарҳол аниқланмади. Бу ҳолда E-ijaraда шартномани ҳисобга қўйиш тўғрисида гувоҳномага қандай тузатиш киритилади? Buxgalter.uz функционални синаб кўрди ва қадамма-қадам йўриқномани тайёрлади:

Ходимда ОТМ билан икки томонлама ёки уч томонлама контракт бўлса, солиқ чегирмалари бўладими

08.02.22
Корхона ходимларининг Ўзбекистон ОТМларида пулли-контракт асосида таълим олиши учун ҳақ тўлайди. Корхонанинг бундай харажатларига ижтимоий солиқ солинадими? Қачон чегирмани - ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин? Фойда солиғи ҳисоб-китобида бундай харажатлар чегириладими? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: