Новое

ҚҚС бўйича имтиёз жорий этилгунга қадар сотиб олинган маҳсулотлар қолдиғини нима қилиш керак

24.11.21
“Корхона товуқ гўшти етиштиради. 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда парранда гўшти, тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган (25.10.2021 йилдаги ЎРҚ-725-сон Қонун). Омборлардаги 2021 йил 10 октябрь ҳолатига емлар ва ветеринария препаратлари қолдиқларини нима қилиш керак? ҚҚСни танлаш ва уни емлар таннархига киритиш, 2022 йил 1 январь ҳолатига эса уни яна ҳисобга олиш зарурми?

2021 йилда чакана савдо соҳасида қандай ўзгартиришлар бўлди

24.11.21
Солиқ маъмуриятчилигини модернизация қилиш 2021 йилда чакана савдо соҳасига ҳам дахл қилди. Buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга жамлади:

Е-aktiv билан ишлашга тайёргарлик: 2021 йил якунига қадар учта муҳим вазифа

23.11.21
Бухгалтерлар фақат 2022 йил 1 январдан бошлаб Е-aktiv портали билан тўлақонли ишлашлари мумкин (ва шарт). Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳозирданоқ бунга тайёрланиш зарур деб ҳисоблайди.

Ҳайвонларни ижарага бериш бўйича хизматлар импорти учун ҚҚС тўланадими

23.11.21
Ўзбекистондаги корхона турли кўнгилочар дастурларда фойдаланиш мақсадида дельфинларни ижарага олиш учун импорт контрактини тузди. Бу ҳолда хизматлар импортидан ҚҚС тўлаш зарурми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:

2022 йилда солиқ солишда нима ўзгаради (жадвал)

23.11.21
Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетномани таҳлил қилди. Солиқ тизимида кутилаётган ўзгартиришларни жадвалда кўринг:

Йўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай берилади

22.11.21
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қоплаб берилиши мумкин (24.07.2021 йилдаги 460-сон ВМҚ). Аризани қандай беришни ДСҚда тушунтиришди:

Иккиламчи ижара шартномаси е-ijara тизимида қандай расмийлаштирилади

22.11.21
Ijara.soliq.uz сервисида кўчмас мулкнинг иккиламчи ижараси шартномасини расмийлаштириш ҳамда уй-жойни талабаларга ижарага бериш имкони пайдо бўлди. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида Иккиламчи ижара шартномаси қандай расмийлаштирилади

Онлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва бўлиб-бўлиб тўлаш қандай акс эттирилади

22.11.21
ДСҚ онлайн-НКМ чекларида комитентнинг товарини бўнак тўлови ёки бўлиб-бўлиб тўлаш билан (кредитга) сотишни акс эттириш имконини берадиган янги техник ечимни жорий қилмоқда. ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:

Е-ijara тизимида ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш: фойдаланувчилар тўқнаш келадиган вазиятлар

22.11.21
2022 йил 1 январдан бошлаб ижарага берувчилар – юридик ва жисмоний шахслар ДСҚ ресурсида, Е-ijara тизимида мол-мулкни ижарага бериш ва ундан бепул фойдаланиш шартномаларини рўйхатдан ўтказишлари шарт 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б.. Бунда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан бухгалтер ва молиявий директор Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди:

2022 йилда бизнесда кутилаётган янгиликлар

22.11.21
2021 йилни оптимист тадбиркорлар учун ҳам оддий ва ёқимли деб бўлмайди. СКга киритилиши режалаштирилган тузатишлар ва бошқа янгиликларни ҳисобга олинган ҳолда 2022 йил қандай бўлади? Кимдир бундан ютади, кимдир эса ютқазиши мумкин, эҳтимол. ННТ, аудиторлар ва маслаҳатчилар нима учун ҚҚС тўловчисига айланмоқда? Нима учун айрим солиқ имтиёзлари бекор бўлмоқда? Акцизлар, мол-мулк солиғида қандай ўзгаришлар бўлади? Buxgalter.uz саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди: