Ҳайвонларни ижарага бериш бўйича хизматлар импорти учун ҚҚС тўланадими

preview

Ўзбекистондаги корхона  турли кўнгилочар дастурларда фойдаланиш мақсадида дельфинларни ижарага олиш учун импорт контрактини тузди. Бу ҳолда хизматлар импортидан ҚҚС тўлаш зарурми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан  Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:

 

- “Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган хизматларни реализация қилиш бўйича айланма  ҚҚС солиш объекти ҳисобланади .

Умумий қоидага кўра, башарти хизматнинг харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади . Бироқ СКнинг 241-моддаси 3-қисми 1-10-бандларида кўрсатилган айрим хизмат турлари учун реализация қилиш жойи алоҳида қоидалар бўйича аниқланади.

Агар хизматлар кўрсатиш асосий хизматларни реализация қилишга нисбатан ёрдамчи хусусиятга эга бўлса, бундай реализация қилиш жойи деб асосий хизматлар реализация қилинган жой эътироф этилади  .

Ҳайвонлар кўчар мулкка киради .

Агар бевосита кўчар мол-мулк билан боғлиқ бўлган хизматлар (бундан транспорт воситаларини ижарага бериш мустасно) ҳақиқатда Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилса, у хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .

Дельфинлар Ўзбекистонга олиб кирилаётганлиги боис, уларни ижарага бериш бўйича хизматларга ҚҚС солинади.

Ўзбекистон корхонаси, солиқ агенти сифатида, солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариши, чет эллик шахсдан, у ҚҚС тўловчиси ёки тўловчиси эмаслигидан қатъи назар уни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт .

Агарда импорт контракти шартларига биноан чет эллик компания ҚҚСсиз хизматлар кўрсатса, солиқ агенти солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт. Бу ҳолда солиқ базасини кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ҳисобга олмасдан аниқланг .

Мисол
Норезидентнинг хизматлари бўйича ҚҚС суммасини аниқлаш
1. Чет эллик шахс томонидан кўрсатилган дельфинларни ижарага бериш бўйича хизматларнинг контракт қиймати - $11 500, шу жумладан ҚҚС – $1 500.
Ўзбекистон корхонаси чет эллик ҳамкорига $10 000 ўтказади ва бюджетга МБ курси бўйича сўмда $1 500 суммада ҚҚС тўлайди.

 

2. Чет эллик шахс томонидан кўрсатилган дельфинларни ижарага бериш бўйича хизматларнинг контракт қиймати - ҚҚСсиз $10 000.
Ўзбекистон корхонаси чет эллик ҳамкорига $10 000 ўтказади ва бюджетга ўз маблағлари ҳисобидан МБ курси бўйича сўмда $1 500 суммада ҚҚС тўлайди”.
Эътибор беринг

Солиқнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради .

Солиқ агентлари чет эллик юридик шахслардан сотиб олинган хизматлар бўйича алоҳида ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этадилар:

  • ҚҚС тўловчилар - хизмат кўрсатилган ўтган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирилмаган муддатда ;
  • ҚҚС тўловчилар бўлмаганлар - солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай .

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text176071_hayvonlarni_ijaraga_berish_buyicha_hizmatlar_importi_uchun_qqs_tulanadimi