Новое
08.02.21
Ишлар яқин соатларда тугалланади.
ҚҚС тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза қандай тўғри топширилади? СКнинг 461-моддасига мувофиқ ҚҚСга ўтиш мажбурий бўлганда сиз ариза бериш муддатини ўтказиб юборган тақдирда нимани билиш зарур? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ қўшимча қиймат солиғи бошқармаси бошлиғи Беҳзод ИСАҚУЛОВ тушунтирди:
08.02.21
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар молиявий ҳисоботни 25 мартга қадар, фойда солиғи бўйича йиллик ҳисоботни эса - 1 мартга қадар топширадилар. Бунда биринчи ҳисоботнинг маълумотларисиз иккинчи ҳисоботни топширишнинг имконияти йўқ.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «TRI-S-AUDIT» аудиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА шарҳлаб берди. Экспертнинг фикрига кўра, бу - солиқ тўловчилар ҳуқуқларини чеклайдиган ҳисобот муддатлари бўйича ягона номувофиқлик эмас:
07.02.21
Ташкилот вакиллари амалдаги қонунчиликка мувофиқ бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ўз номларига юридик шахснинг электрон рақамли имзосини (ЭРИ) олиш ҳуқуқига эгалар. Бироқ амалиётда бу масалада мураккабликлар юзага келмоқда. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди.
05.02.21
“Ишлаб чиқариш корхонаси жамоаси 60 нафар ходимдан иборат. Штат жадвалида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими мавжуд эмас. Директор бу вазифаларни алоҳида лавозим киритмасдан, кадрлар бўйича менежерга юкламоқчи. Бу қонунийми?”
Buxgalter.uz ушбу саволни «Норма»нинг кадрлар масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВАга берди:
04.02.21
2021 йил 1 январдан бошлаб қайта баҳолаш бекор қилингандан сўнг турли даражадаги экспертлар қайта баҳолаш маъқуллиги фойдасига талай далилларни билдиришган. Натижада - баъзи тадбиркорлар, айниқса уч йилда бир марта қайта баҳолашни ўтказганлар, уни ҳақиқатан ўтказмаслик мумкинлиги юзасидан шубҳалана бошлашди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА ўз фикри билан ўртоқлашди:
04.02.21
Ўтган йилнинг I ярим йиллиги учун ҚҚС ҳисоб-китобларини қайта топшираётган бухгалтерлар боқимонда ҳақида билдиришнома олишди. У қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бўйича ҳисобга олинган ҚҚС ҳисобига ҳосил бўлади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ консультанти Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Эксперт бухгалтерларга 2020 йил I ярим йиллиги учун ҳисоб-китобни қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бўйича ҳисобга олишни инобатга олган ҳолда қайта топширишга имкон бериш зарур, деб ҳисоблайди.
04.02.21
2020 йил учун молиявий ҳисоботни топширган ҳолда бухгалтерлар саволга дуч келишди: my.soliq.uz да молиявий ҳисобот таркибида “Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш керакми? Савол мазкур шакл 31.12.2019 йил санаси билан жўнатишга ёпилганлиги сабабли юзага келди. Buxgalter.uz эслатиб ўтади:
04.02.21
Февраль бухгалтерлар учун ўтган йилга якун ясайдиган ой ҳисобланади. Бу ойда солиқлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва 2020 йил учун солиқларнинг қолган қисмини тўлаш, молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этиш лозим. Қолаверса, январь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш, февраль ойи учун бўнак тўловларини тўлаш муддатлари ҳам яқинлашиб қолади.
Бундай вазиятлар учун buxgalter.uz қуйидаги кенгайтирилган ҳаракатлар режасини тайёрлади:
03.02.21
24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорга мувофиқ 2021 йилда тахминан 500 та компания МҲХС асосида ҳисоб ва ҳисобот юритишга ўтади. Ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш учун Молия вазирлиги ҳужжатлар намуналари ва услубий тавсияларни ишлаб чиқади. Биринчи бундай услубий тавсия - Ҳисоб сиёсати намунаси - МҲХСга ўтувчилар учун очиқ бўлган Молия вазирлигининг каналида рус тилида эълон қилинди. У ўзбек тилида яқин вақтда пайдо бўлади. Ҳужжат биринчи марта МҲХСни қўллашга мажбур бўладиган ташкилотлар учун айниқса фойдали бўлиши мумкин.
Buxgalter.uz МВ департаменти бошлиғи ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВдан ўз ўқувчилари учун Ҳисоб сиёсатини олди. Юклаб олинг, фойдаланинг:
03.02.21
Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтатиш зарурати турли сабабларга биноан юзага келиши мумкин. Буни қандай тез ва тўғри амалга ошириш ҳамда амалиётдаги ҳақиқий тартиб Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомда кўрсатилган тартибдан нима билан фарқ қилиши - buxgalter.uz шарҳида: