Янги
30.03.21
2021 йил февралда қабул қилинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун бир қатор янги қоидаларни белгилайди. Хусусан, мажбурий аудитни якунлашнинг сўнгги муддатлари 15 июнга қадар кўчирилмоқда. Шунга қарамай - buxgalter.uz сўровига биноан Молия вазирлигида аниқлаштиришларича, жорий йилда мажбурий аудитни илгари амал қилган қоидалар бўйича - 1 майга қадар ўтказиш зарур. Буни қандай амалга ошириш - бу ерда.
Вазиятни «TRI-S-AUDIT» аутиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА шарҳлаб берди:
30.03.21
2 апрелга қадар давлат улушига эга корхоналар статистика органларига Корхона паспортини торширишлари зарур. Buxgalter.uz тафсилотларни Давстатқўмда аниқлаштирди:
30.03.21
2021 йил I чорак учун чораклик молиявий ҳисобот тақдим этишнинг “апрель ойи” ҳисоботлари саналари яқинламоқда (26 апрель - сўнгги сана, сабаби 24-25 апрель дам олиш кунларига тўғри келади). Ҳамма бухгалтерлар ҳам, мисол учун, агар 2020 йил учун айланма 1 млрд сўмдан ошган ва корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган бўлса, у “топшириши” керак ёки керак эмаслигини аниқ тушунмайди. Катта айланмаларда у кичик корхона мақомини йўқотадими? ННТ чораклик молиявий ҳисоботни топширадими? Buxgalter.uz ушбу масалаларни аниқлаштиришга ёрдам беради.
30.03.21
Солиқ кодекси ва ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳисобварақ-фактураларнинг иккита тури – қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура назарда тутилган, уларнинг ёрдамида солиқ тўловчи реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматига тузатиш киритиши мумкин. Қандай ҳолларда у ёки бошқасидан фойдаланиш лозим? Buxgalter.uz тушунтиради:
30.03.21
Апрель айрим ташкилотлар 2021 йилнинг I чораги учун солиқ ҳисоботини, бошқалари эса молиявий ҳисоботни тақдим этадиган сўнгги ой ҳисобланади. Шу боис куч-қувватни тўплаб фақат ижобий натижаларга эришиш учун тайёргарлик кўрамиз – тегишли сервислар иш фаолиятида узилишлар бўлмайди деб умид қиламиз.
Buxgalter.uz қуйидагиларни эслатиб ўтади:
30.03.21
Замонавий солиқ назорати шундай тузилганки, корхона тўғри ишлаганда унинг кўзга кўринмайдиган ҳозирлигини умуман сезмаслик мумкиндек туюлади. Бироқ ҳар қандай бухгалтер бунга ишониш қийинлигини яхши билади. Шунингдек “Риск-таҳлил” натижалари бўйича солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ҳар қандай корхонада мавжуд бўлиши ҳам маълум.
29.03.21
Хизматларни доимий (узлуксиз) асосда реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана календарь ойнинг сўнгги куни ҳисобланади. Фаолиятининг хусусияти туфайли ойнинг сўнгги кунида ва кейинги ойнинг биринчи декадасида талай ҳисобварақ-фактуралар тақдим этувчи корхона ЭҲФнинг бир қисмини, лозим бўлганидек, ойнинг сўнгги куни билан, бироқ - олдинроқ, масалан, 25 дан 30 санага қадар тақдим этиши мумкинми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «1UZ Курьер» ЭҲА оператори мутахассиси Гульчеҳра ЖУМАБОЕВА жавоб берди:
29.03.21
Ягона миллий меҳнат тизимида энди меҳнат дафтарчаларида фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзувни акс эттириш мумкин. Шунингдек - паспорт алмашганда ходимнинг паспорт маълумотларини янгилаш ҳам акс эттирилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
27.03.21
ДСҚ раиси Шерзод КУДБИЕВнинг бизнес вакиллари ва солиқ маслаҳатчилари билан электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича ўтказган учрашуви якунлари бўйича амалдаги НҲҲга ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳасини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Шу вақтга қадар "ўтиш даври" жорий этилмоқда, унинг доирасида ҳали қонун ҳужжатларида аниқланмаган янги қоидаларни қўллаш механизмини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Батафсил buxgalter.uz шарҳида:
27.03.21
ДСИ 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон Қонун қабул қилиниши билан кучга кирган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳисоблаб чиқариш қоидаларидаги ўзгартиришлар бўйича хат йўллади. Унда аниқ ставка сифатида хато билан ҳисоблаб чиқарилган сумма кўрсатилган. Агар барча ҳисоб-китоблар СКда белгиланган қоидалар бўйича топширилган бўлса, бу хатга қандай муносабат билдириш лозим?
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди: