Новое

Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради: пудратчи ва ёрдамчи пудратчи учун ҚҚС

19.02.20
Buxgalter.uz ўқувчилар саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг жавобларини эълон қилишни давом эттиради. Ушбу материал – объектлар қурилишини молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга ошираётган юридик шахсларга ҚҚС солиш жиҳатлари ҳақида.

Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради: автотранспорт бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

19.02.20
Buxgalter.uz ўқувчилари саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг жавобларини эълон қилишни давом эттиради. Ушбу материалда – турли вазиятлар учун автотранспорт бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар оласиз.

Адлия вазирлиги иш ҳақи тўланишини назорат қилади: жаримага тортилмаслик учун нима қилиш керак

17.02.20
Адлия вазирлиги февраль ойида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи тўланиши кечиктирилганлиги, тўлиқ тўланмаганлиги ва уларнинг розилигисиз ушланмалар олинганлиги юзасидан онлайн-шикоятларини қабул қилишни бошлайди. Мазкур ҳолатда бош бухгалтер қандай йўл тутиши лозим?

Бухгалтер февраль охиригача нималар қилиши лозим

17.02.20
Бухгалтерлар 2019 йил учун солиқ ҳисоботларини топширишга улгурмай туриб (охирги муддат – 2020 йил 17 февраль), 2020 йилнинг январь ойи учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари яқинлашмоқда.

Қайси чет эл компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўлаши лозим

17.02.20
Buxgalter.uz да «Гуглга солиқ» тўлаш учун «Интернет-компания ҚҚС-офиси»дан қандай фойдаланиш ҳақида айтиб ўтилди. Бу ҳақда ДСҚ солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармасининг бўлим бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ батафсил тушунтириш берди:

Солиқ кодекси-2020: ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун янги сабаблар

14.02.20
Солиқ тўловчига таъсир ўтказиш усулларидан бири ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳисобланади. Янги Солиқ кодекси жорий этилиши муносабати билан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга оид сабаблар кўпайди.

Солиқ ҳисоботининг янги шакллари – норезидентлар даромадлари, дивидендлар ва фоизлар бўйича

14.02.20
Мy.soliq сайтида “Электрон солиқ ҳисоботи” таркибида учта янги шакл пайдо бўлди: Дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган, солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқ ҳисоб-китоби (шакл коди –10202_4), Чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби (шакл коди –10001_4), Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда, норезидентлардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби (10307_2). Бухгалтерларнинг аксарияти улар бўйича 20 февралдан кечиктирмай ҳисобот топширишларига тўғри келади.

ҚҚС-офиси: “Гугл солиғи” қандай тўланади

13.02.20
2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахсларга Интернет тармоғи орқали электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл компаниялари (интернет-компаниялар) ҚҚС тўлашлари шарт. Бунинг учун улар Ўзбекистон солиқ органларида ҚҚС тўловчи сифатида ҳисобга қўйилишлари шарт. Энди буни “Чет эл компаниясининг ҚҚС-офиси” сайтида амалга ошириш мумкин.

HUMO хусусияти. Нима учун сотувчи ҳисобрақамига тўлов тўлиқ тушмаяпти

12.02.20
HUMO картасидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш сотувчи учун муаммога айланиши мумкин. Бундай ҳисоб-китоблар бўйича банкнинг воситачилик ҳақи транзакция пайтида ушлаб қолинади. Натижада товарлар ва хизматлар сотувчиси ҳисобрақамига пул тушуми воситачилик ҳақи айирилган ҳолда келиб тушади. Харидор сизга, шартли равишда, 100 сўм тўлади ва унда терминалнинг тасдиқловчи чеки мавжуд. Сиз эса ҳисобрақамингизга, сизга хизмат кўрсатувчи банк қандайлигига боғлиқ ҳолда 99 сўм ёки шунга яқин суммани оласиз.

ЯММТнинг ўзига хос жиҳатлари

12.02.20
«Норма»нинг меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВАнинг шарҳи ЯММТ билан ишлашда устуворликларни белгилашга ва нималарга алоҳида эътибор бериш лозимлигини билиб олишга ёрдам беради.