Новое

Чет эл компанияси чет элдаги кўчмас мулкингизни таъмирласа

17.09.25
Ўзбекистон корхонаси Қозоғистон қурилиш компанияси билан Қозоғистондаги ўз ваколатхонаси биносини таъмирлашга доир шартнома тузди. Бу ҳолда ҚҚСни ким тўлаши керак? Buxgalter.uz тушунтиради:

Хизматларни чет эллик – тадбиркор бўлмаган шахс кўрсатса

17.09.25
Корхона чет эллик жисмоний шахс билан маслаҳат хизматлари кўрсатишга доир шартнома тузди. У ўз мамлакатида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган. Ўзбекистон корхонаси солиқ агенти сифатида чет эллик жисмоний шахс кўрсатган хизматлар бўйича ҚҚС тўлаши керакми? Buxgalter.uz тушунтиради:

Юридик шахслар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тўловлар бўйича ЖШДС ҳисоботини қандай қайта топширади?

16.09.25
Солиқ органи ўзини ўзи банд қилган шахслар билан ишлайдиган солиқ тўловчиларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларини – ўзини ўзи банд қилган шахсларга тўловлар суммаларини Ҳисоб-китобнинг 012 «Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар» сатрида акс эттириш билан қайта топширишлари лозимлиги тўғрисида хабардор қилди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Пудратчи юк олувчи бўлса, ҚҚС тўлашга ўтиши шартми

15.09.25
«Вазият: айланмадан олинадиган солиқни тўловчи Ўзбекистон қурилиш компанияси пудрат шартномаси бўйича чет эл компаниясига қурилиш хизматларини кўрсатади. Унинг доирасида пудратчи буюртмачи манзилига импорт қилинган материалларни божхонадан ўтказишни амалга оширади. Буюртмачи томонидан тузилган импорт шартномасида пудратчи юк олувчи сифатида кўрсатилган. Буюртмачи пудратчига божхона тўловлари бўйича харажатларни алоҳида инвойс бўйича қоплаб беради». Пудратчи ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шартми? Buxgalter.uz тушунтиради:

Ертўла ва чордоқ ижарасига доир шартномалар ijara.soliq.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтказилади

12.09.25
Кўпинча ХУМШ ёки бошқарувчи компаниялар тадбиркорлик субъектларига ертўла ва чордоқ биноларини («томлар»)ни ижарага беради. Кейинчалик ижарага олувчида солиқ органлари билан муаммолар юзага келмаслиги учун бундай кўчмас мулк ижарасига доир шартномани қандай рўйхатдан ўтказиш керак? Buxgalter.uz тушунтиради:

ЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўриқнома

11.09.25
Юридик шахсга тегишли автомобиль ЙҲҚни бузган ҳолда «камерага тушса», жарима ташкилотга келади. Бу ноқулай вазиятда нима қилиш керак, buxgalter.uz да кўриб чиқамиз:

МЧЖ устав фонди муддатида шаклланмаган: қандай оқибатлар юзага келади

09.09.25
МЧЖ рўйхатдан ўтказилган, лекин таъсисчилар устав фондига ўз улушларини киритишга шошилмаяптилар... Нима учун УФни шакллантириш муддатларини бузиш таъсисчиларга манфаатли эмаслигини buxgalter.uzда батафсил кўриб чиқамиз:

Электрон тижорат учун фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қандай қўллаш керак

09.09.25
Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси товарларни: а) сайт ва мобиль илова орқали; б) ЎзРТХБ орқали; в) Давлат харидлари электрон тизими (xt-xarid.uz) орқали реализация қилади. 2025 йилда ҳисобот топширишда у электрон тижорат учун фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қандай қўллаши керак? Buxgalter.uz тушунтиради:

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда ҳисобдор шахсларнинг пластик карталаридан тўлов қилиш мумкинми

08.09.25
«Корхона ўзи ишлаб чиқарган ва бозордан нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади, бунда харид далолатномалари расмийлаштирилади. Корхона харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисобдор шахслар – ходимларнинг пластик карталарига пул маблағларини ўтказиб ва ушбу карталардан харидни тўлаб ҳисоб-китоб қилишга ҳақлими?» Buxgalter.uz тушунтиради:

МХИКга ўлчов бирлиги килограмм бириктирилган бўлса, товарни литрда сотиш мумкинми

05.09.25
«Tasnif.soliq.uz сайтида МХИК 03210001006000000 – Фасад бўёғи учун ўлчов бирлиги «килограмм» белгиланган, бироқ дўкон уни 2,5 литрлик идишларда сотади. Бу дўкон фасад бўёғини 2,5 литрлик идишларда сотишга ҳақли эмас деганими?» Buxgalter.uz тушунтиради: